Кириш Регистрация
07/10 19:00 Нефтчи 2-2 Хоразм
09/10 18:30 Қўқон-1912 - Машъал
09/10 19:00 Пахтакор - Бунёдкор
09/10 19:00 Бухоро - Андижон
09/10 19:30 Насаф - Динамо

ФИФА рейтинги: Ўзбекистон 4 поғона пастлади

Баҳо:
+ | -

ФИФА жаҳон терма жамоаларининг сентябрь ойи учун рейтинг жадвалини эълон қилди. Ўзбекистон терма жамоаси янги рейтингда 4 поғона пастга тушди.

Терма жамоамиз ЖЧ–2022 саралаш босқичи доирасида Фаластинга ютқазиб, Ироққа қарши ўртоқлик ўйинида дуранг қайд этиши натижасида 14 балл йўқотди. Натижада Ўзбекистон 84–ўриндан 88–қаторга тушди.

Термамиз Осиё жамоалари орасида 12–ўринга тушиб кетди. Уммон ва Сурия терма жамоалари янги рейтингда бизни қувиб ўтди. Осиё қитъасида Эрон (23–ўрин) биринчи рақамли терма бўлиб турган бўлса, Япония (31) ва Жанубий Корея (37) кучли учликка кирган.

Бельгия терма жамоаси ҳамон ФИФА рейтингида карвонбошилик қилмоқда. Франция эса бир поғона кўтарилиб, Бразилияни учинчи ўринга туширди.

ФИФА рейтинги:
1 (–). Бельгия – 1752 очко
2 (3). Франция – 1725
3 (2). Бразилия – 1719
4 (–). Англия – 1662
5 (6). Португалия – 1643
6 (5). Уругвай – 1639
7 (9). Испания – 1631
8 (7). Хорватия – 1625
9 (8). Колумбия – 1622
10 (–). Аргентина – 1614

23 (–). Эрон – 1522
31 (2). Япония – 1490
37 (–). Жанубий Корея – 1470
44 (2). Австралия – 1441
62 (–). Қатар – 1377
66 (–1). БАА – 1365
68 (3). Хитой – 1340
70 (–2). Саудия Арабистони – 1336
79 (–2). Ироқ – 1314
84 (3). Уммон – 1292
85 (2). Сурия – 1280
88 (–4). Ўзбекистон – 1272

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 14:35, 19.09.2019.
Ўқилди: 6439 марта.
Фикрлар: 19 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Португалиялик юрист: «Роналдуни дисквалификация қилиш бўйича қарор тезда чиқарилади» [3809]

«Агар Жезуш ўрнида бўлганимда, Криштиануни бошқа ҳеч қачон терма жамоага чақирмаган бўлардим». «ПСЖ» собиқ футболчиси — Роналдунинг хатти-ҳаракатлари ҳақида [3333]

Эндрик «Реал»ни тарк этишга рози бўлди — унинг янги клуби маълум [2770]

«Реал»да барча йиғилди: Беллингем ва Трент ҳам етиб келишди [2721]

Жозе Моуриньо Килиан Мбаппенинг хатти-ҳаракатидан норози бўлди — манба [2681]

Ҳусановнинг трансфер қиймати 50 миллион еврога етди! [2334]

«Реал» 2027 йил ёзида иккита муҳим трансферни амалга оширмоқчи — Романо [2180]

«Барселона»нинг собиқ футболчиси: «Ямал биз ўйнаган даврда асосий таркибга киролмасди» [2123]

«Реал»даги бу муаммони Моуриньо ҳам ҳал қила олмади [1972]

Португалия терма жамоасининг бирорта ҳам футболчиси Роналдунинг постига лайк босмади [1960]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик