“ Сен “Барселона”да узоқ ва омадли тўп суришни истайсанми? Унда ҳеч қачон 7-рақамни олма!”
Бир қарашда кулгили туюлган сўзларнинг тагида ўзига ҳос тарих ва қизиқарли маълумотлар яширин. Келинг, ҳаммасини бошидан бошлаймиз.
“Барселона” жамоасига келган Луиш Фигу қисқа муддат ичида жамоанинг етакчисига айланганидан хабарингиз бор. Фигу Каталония клуби сафида “Кубок эгалари кубоги”, “УЭФА супер кубоги”, “Испания кубоги” ва 2 бор “Ла Лига”да ғолиб чқишга муваффақ бўлади ва чинакамига жамоанинг сардорига айланади. “Марcа” нашрининг собиқ журналисти Эрнесто Куэваснинг айтишича, Фигу Мадридга йўл олгач, бутун каталония кўчага чиққан ва унинг номи тушурилган 7-рақамли футболкаларни ёқиб юборишган экан… Айнан шу воқеадан сўнг, “Барселона” жамоасида бирорта футболчига ушбу рақам омад келтирмаган десак ишонасизми?!
Алфонс Перес (2000/02)
Фигудан сўнг, бу рақамни қўлига киритган фуболчининг ёши ўтиб қолгани боис, ундан мухлислар мўъжиза кутишмаган эди. Аслида ҳам шундай бўлди. Собиқ “Реал Мадрид” футболчиси саналадиган Перез Каталония клубида узоқ қолгани йўқ. У ўзининг фаолияти ҳақида берган интервюсида негадир Католонияда узоқ қолгиси келмаганини ва ўз хоҳиши ила клуб билан тузилган шартномани бекор қилганини айтиб ўтади. Энг қизигъИ шундаки, “Барселона”дан кетгач, унинг ишлари яна юришиб кетади ва ҳатто терма жамоадан ҳам таклиф олади.
Савиола (2001/07)
Ёшлар ўртасидаги ЖЧдан сўнг, бутун дунё “қуёнча” лақабли ҳужумчи билан қизиб қолганидан хабарингиз бор. Унинг ўйинларидан завқланган Католония раҳбарлари футболчи билан шартнома тузишади ва унга 7-рақамни топширишади. Савиола қанчалар иқтидорли бўлмасин, “Барса” ўйин фалсафасига сира мошлаша олмайди. Футболчи ўзининг энг гуллаган даврларини турли клубларда ижара асосида ўтказишга мажбур бўлгани етмаганидек, эндиликда ўйинларида ҳам кескин пасайиш кузатилади. “Барселона” Савиолани сотиб юборишга қанча ҳаракат қилсада, бирорта клуб уни ўз сафида кўришни истамайди ва футболчи клубни эркин агент сифатида тарк этишга мажбур бўлади.
Ҳенрик Ларссон (2004/06)
Шветсиялик футболчи бир қарашда Католонияда “ўйнаб кетган”дек туюлсада, ўзининг энг кучли даврларини заҳирада ўтказиб юборгани билангина йодимизда қолган. Ларссон деярли 90 фоиз учрашувларда заҳирадан майдонга тушар, унинг жамоа гъалабасига қўшган ҳиссаси ҳақида айтарли ҳеч қандай факт йўқ. Тўгъри, у ЙЧЛда гъолиб чиқди, бироқ унинг кейинги фаолияти жуда омадсиз кечади. Бирин-кетин клубларини алмаштирган футболчининг қачон бутсаларини михга илганини мухлислар пайқамай ҳам қолди десак, адашмаган бўламиз.
Эйдур Гудьонсен (2006/09)
Исландиялик футболчи қанчалар “Барселона”да тўп суришни истасада, жамоанинг ойин фалсафасига сира мос тушмади. Бечора Уйдур тинимсиз машқ қилсада, жамоадошлари билан чиқишиб кета олмади. Асосан заҳирадан майдонга тушиш орқали Каталониялик мухлисларнинг йодида қолган футболчи ҳақида ортиқча сўзлашнинг хожати йўқ. У клуб тарихидаги энг омадсиз ва тушунарсиз трансфер сифатида йодда қолди холос.
Давид Вилла (2010-2013)
Испаниялик футболчи “Барселона” сафида кўплаб совринларни ютган бўлсада, у бу жамоада атиги бир мавсумгина юқори формада тўп сурди, холос. Навбатдаги 7-рақам эгаси 2011-йилда “Ал Саад”га қарши баҳсда чап оёгъини синдириб олади ва узоқ муддат сафдан чиқишга мажбур бўлади. Кейинчалик жасорат кўрсатиб яна сафга қайтган бўлсада, аввалги даражасида футбол намойиш эта олмайди. Оқибатда клуб Неймарни ҳарид қилгач ўз истаги билан “Атлетико Мадрид”га ўтиб кетади. Тўгъри, Вилла жамоага катта наф келтирган бўлсада, шу жамоа сафида орттирган жароҳати туфайли бир неча бор операцияларни бошидан кечиришга мажбур бўлди.
Педро (2005/2015)
Энг қизигъи шундаки, Педро 17-рақам остида жамоада тўп сурган чогълари у тинимсиз голлар урар, финал учрашувларида чинакам қаҳрамонликлар намойиш этар эди. Жамоа академияси тарбияланувчиси клубдаги статуси кўтарилиши учун 7-рақамни олган йилиёқ барчаси ўзгариб кетди. У аста-секинлик билан заҳирада қола бошлади ва ҳужум чизигъидаги футболчилар билан рақобатда ютказаётганини сезиб қолди. Оқибатда 2015-йилда Лондонинг “Челси” клуби сафига ўтиб кетди.
Арда Туран (2015/2017)
Туркиялик футболчи “Атлетико Мадрид”нинг юраги эди десак, адашамаган бўламиз. Арда майдон бўйлаб барча зоналарни ёпишга улгурар, унинг ўйини барчада яхши таассурот қолдирар эди. Бир нечта яхши мавсумлардан сўнг Католония клубига ўтган футболчи ҳаётидаги энг катта хатони қилди десак, ҳеч ким шубҳа қилмаса, керак. Арда “Барселона”да шу қадар ёмон ўйин кўрсатдики, уни бирорта клуб сотиб олишни истамади. Бечора футболчи қанчалар истамасин ўзининг энг зўр даврларини Католония
заҳира ўриндигъларида ўтказиб юборди. Афсуски, бу Арданинг ҳаётидаги энг қийин кунлардан бири дея олмаймиз. Футболчи ҳозирда ўз Ватанида жиноий жавобгарликка тортилган ва катта эҳтимол билан уни қамоқ жазосига ҳукм қилишади.
Коутиньо (2018/09)
Нима ҳам дердик, “Барселона” тарихидаги энг қиммат футболчи бўлишига қарамасдан Коутино ўтган мавсумда жамоага деярли ёрдам бера олмади. Бразилиялик футболчи Католонияда қанчалар омадсиз мавсум ўтказган бўлсада, бу йил бўлиб ўтган “Копа Америка” мусобақасида чинакамига порлади. Деярли барча учрашувда майдонга тушган қаҳрамонимиз чемпионлик учун энг катта ҳажмдаги ишни бажарганини алоҳида қайд этиш лозим. Мухлислар Коутинонинг янги мавсумда ҳам шундай ўйин кўрсатишини кутишаётган бўлсада, футболчи ортиқ “Барса”да қолишни истамади ва ижара асосида Мюнҳеннинг “Бавария” жамоасига ўтиб кетди. Иқтидорли, ёш ва кучли футболчига “Барселона”да ўйнаб кетишига нима қаршилик қилди? Балки 7-рақамдир? Яна ким билади дейсиз?!
Я . У