Кириш Регистрация
23/04 00:00 Борнмут - Лидс
23/04 00:00 Бёрнли - Манчестер Сити
23/04 00:30 Барселона - Сельта
23/04 19:00 Навбаҳор 1-1 Сўғдиёна
23/04 19:00 Насаф 2-3 Локомотив
23/04 20:15 Динамо 2-2 ОКМК
23/04 22:00 Леванте - Севилья
23/04 23:00 Райо Вальекано - Эспаньол
24/04 00:30 Реал Овьедо - Вильярреал
24/04 19:00 Хоразм - Нефтчи
24/04 19:00 Қизилқум - Қўқон-1912
24/04 20:15 Бунёдкор - Андижон
24/04 23:45 Наполи - Кремонезе
25/04 00:00 Сандерленд - Ноттингем Форест
25/04 00:00 Бетис - Реал Мадрид
25/04 16:30 Фулхэм - Астон Вилла
25/04 17:00 Алавес - Мальорка
25/04 18:00 Парма - Пиза
25/04 19:00 Ливерпуль - Кристал Пэлас
25/04 19:00 Вест Хэм - Эвертон
25/04 19:00 Вулверхэмптон - Тоттенхэм
25/04 19:15 Хетафе - Барселона
25/04 21:00 Болонья - Рома
25/04 21:30 Арсенал - Ньюкасл
25/04 21:30 Валенсия - Жирона
25/04 23:45 Верона - Лечче
26/04 00:00 Атлетико - Атлетик Бильбао

Бобур Акмаловдан келишилган ўйинлар ҳақида кескин фикрлар

Баҳо:
+6 | -

Биласиз, фикрларимни билдириш учун менда турли майдонлар бор: радио, ТВ, ижтимоий тармоқлар. Ҳаммасида ҳам кўпинча кескин фикрлар билдириб юборишим бор гап. Эҳтимол, бу менинг камчилигим. Янаям билмадим.

Яқинда Миллий жамоамизнинг расво тўптепарлари ҳақидаги фикрларим қанчалар резонанс келтириб чиқарди, ҳатто елкадошим Жамолиддин Бобожонов менга жонли эфирда "гапларингизни исботлаб беринг", деб салкам дағдаға қилди. Айримлар учун ўша тўптепарлар бунақа фасод ишларда қатнашмайдиган фаришталардир, бироқ футболчиларнинг кўпи ички чемпионатдаги келишилган ўйинларда иштирок этишганини инобатга олсак, мен уларнинг мана шундай ишларни қила олишига ишонаман. Сиз эса ишонасизми, йўқми, ўзингиз биласиз.

Яна кескинлашаман, айтиб қўяй.
Мўминжонов иши ёдингиздами? Ундан кейин Пролига жамоасидаги бир қанча шахслар қинғирликларда айблангани-чи? Этика қўмитаси деган қўмита бор эди, ўша қўмита ана шу чиркинликларни очиб ташлади. Энди у қўмита йўқ. Аввалги раҳбарият билан бирга йўқ бўлди. Чиркинликлар тугади дейсизми?

Биз бирон гап гапирсак, исбот талаб қилишади. Мирсодиқов, Мўминжонов ва бошқа камёб исботланган ишлар исбот эмасми, факт эмасми? Футболимиз шаффоф ва тозами? Нега унда биринчи даврани яхши ўтказган Динамо кетма-кет 8 ўйинда ютқазади? Нега Рўзиқул Бердиев жамоаси Андижондаги спектаклда, кейинроқ эса ўз уйида охирги ўринда бораётган Бухорога мағлуб бўлади-ю, пешқадамлар билан жонини жабборга бериб ўйнайди? Бечора мухлис анқов - жамоаси аутсайдерга мағлуб бўлганини зумда унутворади, сабаби унинг севимли жамоаси гранд жамоага қарши зўр ўйнаб берган. Бу чалғитиш усули дейилади. Бирор мард йўқки, Ашурматов, Бердиев, Файзиев ва яна бошқа коучларнинг гирибонидан олиб, мана бундай тикка савол берса: нега жамоамиз аввалига яхши ўйнаб туради, очколар йиғиб олиб, лигадан тушиб кетмаслигига кўзи етгандан сўнг мағлуб бўла бошлайди?

Тотализатор ўйнашадими, ҳакамларни сотволишадими, нариги жамоага пул бериб/олишадими, ҳокимларнинг илтимосини бажаришадими, фарқи йўқ - буларнинг бари жирканч. Бунақа ишларни аниқлаш эса журналистнинг эмас, бошқа идоранинг иши. Биз одатда кўзга кўриниб турган, яққол намоён бўлиб турган ғалати ўйинлардан хулосалар чиқарамиз. Аҳмоқ эмасмиз ахир!

Факт дейсизми? Фактим йўқ. Туҳмат ҳам қилмаяпман. Мўминжонов мисолида футболимизга кўзгу тутяпман. Аслида ўша иш ҳам охирига етказилмаган - ўйинни сотган Мўминжонов жазоланади-ю, иккинчи томон, яъни Локомотивга ҳеч чора кўрилмас эмиш. Пффф!

Ҳар бир мухлис жамоаси раҳбарияти ва мураббийидан сўраб оладиган, талаб қила оладиган даражага етиши керак. Шарҳловчи, журналист ёки бошқа биров айбдор эмас жамоангизнинг абгор аҳволида. Аламингизни бошқалардан олманг. Жамоангиз бошқарувидагилардан сўраб олинг. Ишонинг, чириб ётибди ҳаммаси!

Шундан кейин ҳам стадионга борасизми? Тирикчилигингиздан қолманг. Ўшаниси фойдали!

Бобур Акмалов

Манба: https://t.me/boburachannel
Киритилди: 06:59, 27.09.2019.
Ўқилди: 6331 марта.
Фикрлар: 26 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Ямалнинг тикланиш муддати маълум [6931]

«Менга тушунтириб беринг». Флик — «Барселона» — «Сельта» ўйинидаги бекор қилинган гол ҳақида (видео) [3236]

Флик Ямаль ва Канселунинг жароҳати ҳақида фикр билдирди [3111]

«Барселона» Ямалнинг жароҳати борасида расмий баёнот берди [2377]

Арда Гюлер учун мавсум якунланди. Туркиялик юлдузнинг Жаҳон чемпионатидаги иштироки ҳам сўроқ остида [2175]

Абдуқодир Ҳусанов “Бёрнли”га қарши баҳсда “Сити” ҳимоячилари орасидаги энг яхши футболчи бўлди (видео) [2113]

АПЛ. «Манчестер Сити» Холанднинг голи эвазига «Бёрнли»ни мағлуб этди ва пешқадамга айланди (видеошарҳ) [1970]

«Олтин тўп» пойгасида янги етакчи: Майкл Олисе Харри Кейнни ортда қолдирди (Score90) [1895]

Карло Анчелотти ЕЧЛнинг жорий мавсумидаги ғолибини айтди [1696]

Ла лига. «Барселона» Ямалнинг пенальтидан урган голи эвазига «Сельта»ни мағлуб этди, Ламин футболчи жароҳат олди (видеошарҳ) [1599]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик