Кириш Регистрация
14/03 00:45 Торино 4-1 Парма
14/03 01:00 Алавес 1-1 Вильярреал
14/03 18:00 Жирона - Атлетик Бильбао
14/03 19:00 Интер - Аталанта
14/03 20:00 Сандерленд - Брайтон
14/03 20:00 Бёрнли - Борнмут
14/03 20:15 Атлетико - Хетафе
14/03 22:00 Наполи - Лечче
14/03 22:30 Челси - Ньюкасл
14/03 22:30 Арсенал - Эвертон
14/03 22:30 Реал Овьедо - Валенсия
15/03 00:45 Удинезе - Ювентус
15/03 01:00 Вест Хэм - Манчестер Сити
15/03 01:00 Реал Мадрид - Эльче
15/03 16:30 Верона - Женоа
15/03 18:00 Мальорка - Эспаньол
15/03 19:00 Ноттингем Форест - Фулхэм
15/03 19:00 Ман. Юнайтед - Астон Вилла
15/03 19:00 Кристал Пэлас - Лидс
15/03 19:00 Пиза - Кальяри
15/03 19:00 Сассуоло - Болонья
15/03 20:15 Барселона - Севилья
15/03 21:30 Ливерпуль - Тоттенхэм
15/03 22:00 Комо - Рома
15/03 22:30 Бетис - Сельта

«Барселона» ва Неймар муаммони судсиз ҳал қилишга келишиб олишди

Баҳо:
+ | -

Аввалроқ эълон қилинган "Барселона" ва "ПСЖ" ҳужумчиси Неймар ўртасида суд мажлиси бўлмайдиган бўлди.

ESPN тарқатган хабарга кўра, томонлар пайшанба куни учрашиб, мазкур суд мажлисини келаси йилга қолдиришга қарор қилишди. Бунгача клуб ва бразилиялик футболчи тинч йўл билан муаммони ҳал этишга ҳаракат қилишади.

Эслатиб ўтамиз, футболчи 2016 йилда каталонияликлар билан янги шартномага имзо чеккани учун 40 миллион евро миқдорида мукофот пули олиши керак эди. Аммо у пулнинг 14 миллион евросини олган. Қолган 26 миллион евро футболчи ва унинг отасига тўлаб берилмаган. Бразилиялик футболчи ўша пулни ва 10 фоиз миқдорида компенсация олишни истамоқда. Неймар ва унинг отаси янги шартнома имзоланганига 1 йил тўлишини кутиб, 2017 йилнинг август ойида ҳужумчи "Пари Сен-Жермен"га ўтиб кетди.

Ўз навбатида "Барса" футболчига тўлаб берилган 14 миллион евро қайтарилишини истамоқда. Боиси, футболчи шартноманинг охиригача қолмасдан, "ПСЖ"га ўтиб кетди.

Неймар бугун Каталонияга учиб келиб, "Барселона" раҳбарияти билан учрашди ва Парижга қайтиб кетди. Учрашув давомида томонлар судни кейинроққа қолдиришга қарор қилишди. Келишувга кўра, "Барселона" келаси йилнинг ёзида 27 ёшли футболчини сотиб олишга кафолат берса, у 26 миллион евродан иборат талабни қайтариб олади.

Манба: soccernews.ru
Киритилди: 21:01, 27.09.2019.
Ўқилди: 6775 марта.
Фикрлар: 2 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.