Кириш Регистрация
14/12 00:45 Аталанта 2-1 Кальяри
14/12 01:00 Арсенал 2-1 Вулверхэмптон
14/12 01:00 Хетафе 0-1 Эспаньол
14/12 16:30 Милан 2-2 Сассуоло
14/12 18:00 Севилья 4-0 Реал Овьедо
14/12 19:00 Фиорентина 1-2 Верона
14/12 19:00 Удинезе 1-0 Наполи
14/12 19:00 Кристал Пэлас 0-3 Манчестер Сити
14/12 19:00 Ноттингем Форест 3-0 Тоттенхэм
14/12 19:00 Сандерленд 1-0 Ньюкасл
14/12 19:00 Вест Хэм 2-3 Астон Вилла
14/12 20:15 Сельта 2-0 Атлетик Бильбао
14/12 21:30 Брентфорд 1-1 Лидс
14/12 22:00 Женоа 1-2 Интер
14/12 22:30 Леванте - Вильярреал
15/12 00:45 Болонья 0-1 Ювентус
15/12 01:00 Алавес 1-2 Реал Мадрид
16/12 00:45 Рома - Комо
16/12 01:00 Райо Вальекано - Бетис
16/12 01:00 Ман. Юнайтед - Борнмут

Превью. “Навбаҳор” - “Динамо”

Баҳо:
+ | -1

Coca Cola Суперлига 21-тури доирасида Наманганнинг “Навбаҳор” жамоаси ўз майдонида Самарқанднинг “Динамо” клубини қабул қилади.    

Мазкур жамоалар шу кунгача Суперлига (олий лига) баҳсларида 47 марта ўзаро рўбарў келишган. Ушбу ўйинларда наманганликлар 25, “кўҳна шаҳарликлар” эса 13 марта зафар қучишган бўлса, 9та учрашувда дуранг қайд этилган. Тўплар нисбати – 84-43, “Навбаҳор” фойдасига.

Ўзаро ўйинларда “лочинлар” 84, “арслонлар” эса 48 очкони қўлга киритишган.     

Ушбу клублар ўртасидаги ўйинларда энг йирик ҳисоб 1996 ва 1997 йиллари Наманганда қайд этилган. Ўша мавсумларда “Навбаҳор” “Динамо” устидан тегишлича 6:0  ҳамда 7:1 ҳисобларида зафар қучган.

Эътиборлиси, самарқандликлар шу пайтгача наманганликларни йирик ҳисобда мағлубиятга учрата олишмаган.

Мазкур жамоалар шу кунгача Наманганда ўзаро 23та учрашув ўтказган. Ушбу ўйинлардан 17 тасида “Навбаҳор” ғалаба қозонган бўлса, яна 6та баҳсда дуранг қайд этилган. “Динамо” ҳали Наманганда зафар қуча олмаган.   Наманганда бўлиб ўтган учрашувларда тўплар нисбати -  53-10, жамоамиз фойдасига.

Бу клубларнинг биринчи даврада Самарқандда кечган баҳсида дуранг – 2:2 ҳисоби қайд этилганди. Ўша ўйинда “Навбаҳор”нинг голларига Славко Лукич ва Александр Касьян муаллифлик қилишганди.      

Бўлажак ўйинда севимли жамоамизга омад ёр бўлишини тилаб қоламиз.        

 “Навбаҳор“ ПФК матбуот хизмати.

Манба: www.pfcnavbahor.uz
Киритилди: 13:38, 30.09.2019.
Ўқилди: 2283 марта.
Фикрлар: 2 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.