Ўзининг қизиққонлиги ва ўткир сўзлари билан журналистларнинг эътиборини тортишни ёқтирадиган Златан футболчилик фаолияти давомида кўплаб шов-шувли иқтибосларнинг эгасига айланган десак, адашмаган бўламиз. Бугун швециялик футбол афсонаси томонидан янграган энг машхур иқтибосларни ёдга оламиз.
Менга доим Мессидан футболчилик борасида ортда қолишимни айтишади. Тўғри, унда 4 та “олтин тўп” мавжуд, лекин мен ўзим учун автоматдан шоколад сотиб олмоқчи бўлсам, баъзилар сингари стулдан фойдаланмайман.
Ҳаммаси тушунарли. Лео шунча йил давомида Роналду билан эмас, Флорентина Перез билан рақобатлашган экан
ПСЖ жамоас билан шартнома имзоланган футболчидан клуб журналисти ўзингиз учун уй қидиряпсизми деб савол берганида, Ибра қуйидагича жавоб қайтарган эди:
“Ҳозирча меҳмонҳонада истиқомат қиляпмиз. Ўзимизга маъқул келувчи уй танлаганимзча йўқ. Агарда, ана шундай уй топа олмасак, оилам билан яшаётган меҳмонҳонани сотиб олмоқчиман”
2015-йилда Ибраҳимовичдан “олтин тўп”га ким ҳақли? Месси, Роналду ёки Рибери? Деб савол берилганида, қаҳрамонимиз қуйидагича жавоб қайтарган эди:
“Менимча “олтин тўп”ни Санта-Клаусга бериш керак! У ҳаммасидан лойиқроқ”
“Мен Каталонияда Швеция қироли билан тушлик қилган кунимни эсласам кулгим қистайди. Ўша учрашувда мен ўзимни жуда ёмон тутган ва жаноби олийларига сен деб мурожат қилган эдим. ”
“Бир куни Гвардиола менинг ғазабимни қўзғатди. ОчиғИ чидай олмадим. Ўша пайтда у менга чинакам тақирбош душмандек кўриниб кетди. Ўша лаҳзада унинг шаънига жуда кўп қўпол сўзларни айтдим. шу қадар ғазаб билан сўзладим. Очиғи унинг ўрнида бўлганимда шимимни расво қилиб қўйган бўлар эдим. ”
“Биз Балотелли билан биргаликда “Интер”да тўп сурган чоғларимизда, у доиммо мендан иқтидорлироқ эканлигини айтганида ҳазиллашяпти деб ўйлаган эдим. Кейинчалик билсам, у хазиллашмаган экан. Тўғри, иккимизнинг ўхшаш томонларимиз мавжуд. Мен ҳам у каби ўйин-кулгуни ёқтираман, лекин бунинг учун ўз уйимни ёқиб юбормайман”
“Мен ўзимни ҳеч қайси футболчи билан солиштира олмайман, сабаби Златан атиги бир дона”