Кириш Регистрация
28/03 19:00 Динамо 2-1 Металлург
29/03 19:00 ОКМК - Бунёдкор
29/03 19:15 Қизилқум - Локомотив
30/03 01:00 Лилль - Ланс
30/03 01:00 Кадис - Гранада
30/03 16:30 Наполи - Аталанта
30/03 17:30 Ньюкасл - Вест Хэм
30/03 18:00 Хетафе - Севилья
30/03 19:00 Женоа - Фрозиноне
30/03 19:00 Торино - Монца
30/03 19:00 Андижон - Насаф
30/03 19:00 Пахтакор - Сўғдиёна
30/03 20:00 Ноттингем Форест - Кристал Пэлас
30/03 20:00 Шеффилд Юнайтед - Фулхэм
30/03 20:00 Тоттенхэм - Лутон
30/03 20:00 Борнмут - Эвертон
30/03 20:00 Челси - Бёрнли
30/03 20:15 Альмерия - Осасуна
30/03 21:00 Метц - Монако
30/03 22:00 Лацио - Ювентус
30/03 22:30 Астон Вилла - Вулверхэмптон
30/03 22:30 Валенсия - Мальорка

Шерзод Намозов: “Меҳнатларим самарасини юртим байроғи кўтарилганда кўраман”!

Баҳо:
+ | -
Бўлим: СПОРТ

Спорт – бу соғлом, ижтимоий-сиёсий муҳитни тадбиқ этишнинг энг яхши воситасидир. Айниқса ёшлар орасида бу муҳим аҳамият касб этади. Бугун Ўзбекистонда спорт - таълим ва тарбиянинг ажралмас бўлагига айланди.  Шу ўринда  ҳар бир спорт тури ҳам ўзига хослиги, жозибаси ва  харакатлари билан ажралиб туришини алоҳида айтиб ўтиш лозим. Айниқса, Дзюдо – жанговор спорт сифатида қўлланиладиган жанг санъати ва шахсий ҳимоя қилиш учун Жиу-житсу каби турли хил жанг санъатларига қўшилиш ва кучли жанг санъати яратиш мақсадида яратилган спорт тури ҳисобланар экан.

Бугун биз, мазкур спорт тури яъни Дзюдони,  сир асрорларини мукаммал ўрганиб,  Осиё ва турли чемпионатларда юқори натижаларни қўлга киритиб, бошқа спортчилар сингари юртимиз байроғини кўкларга кўтариб келаётган бухоролик, Дзюдо бўйича паралимпия спортчиси  Намозов Шерзодни суҳбатга чорладик.   

 Спортга кириб келишингиз ҳақида?

- Спортга кириб келишим бу аввало боғчадаги даврларимдан бошланган десам адашмайман. Чунки шу даврда тенгдошларим билан ўзаро  олишиш, ёки велопойгалар ташкил қилиб, барча ўртоқларимни ортимдан эргаштириб юргим келарди. Ёшлигимда шўх, қизиқувчан бола бўлганим учун буни уддасидан чиқар эдим ҳам.  Баъзида айрим ўртоқларим турли автомат, машина ўйинчоқларни ўйнашса мен кўпроқ ўзимга ўхшаган қизиққонларни йиғиб  ўз билганимизча футбол ўйнардик, ёки бўлмаса ким ўзарга тез югурардик.  Шу тариқа менда, спортга бўлган қизиқиш ёшлигимдан илдиз отди. Бир куни дадам спортга бефарқ эмаслигимни кузатиб, қўлимдан етаклаб кураш тўгарагига олиб бордилар. Шу ондан мени хаётим кураш спорти билан бошланди. Чунки дадамни ўзлари ҳам миллий курашга жуда қизиқадилар. Мени ўз вақтида спорт хаётига олиб кирганлари учун  аввало улардан умрбод миннатдорман. Баъзида ўйлаб қоламан, ўша пайтда мени кураш эмас футбол спорт мактабига олиб борганларида балки хозир майдонда тўп тепиб юрган бўлар эдим – дейди (кулиб). 

Нега айнан Дзюдо?

-Дзю-до спорти мен учун ўзига ҳос  саловати билан ажралиб туради. Дзю-до кўпроқ ўзимизнинг миллий курашга ўхшаганлиги учун мен Дзю-дони танлаганман. Яна бир сабаби, хаётда ҳар бир спортчи олимпиада ўйинларида иштирок этиб, янада юқори чўққиларга кўтарилишни орзу қилади ва шунга қараб интилади. Дзю-до ҳам олимпия ўйинлари қаторидан жой олган.  Шу боис ҳам ёшлигимда Ришод Собиров, Рамзиддин Саидовлар каби спортчиларимизга ҳавас қилиб шу спортни танладим ва оллоҳга шукур кам бўлганм йўқ. 

 

Ҳаётда ва спортда сизга кўпроқ ким далда бўлиб қўллаб, қувватлаган?

-Менга ҳам хаётда ва спортда далда бўлган инсон бу менинг раҳматли Намоз бувам бўладилар. Хаётда у инсон менга хар жабҳада устозлик қилиб, тиргак бўлганлар. Чунки шу инсонни далдалари ва ўгитлари билан мен оғир вақтда ҳам, спортни тарк этмаганман ва шу инсон туфайли ўзимга бўлган ишончим яна бир пағона ошган. Бувам хозир хаёт бўлганларида мени бу ютуқларимни кўриб мехнатлари, ўгитлари бесамар кетмаганлигини кўриб албатта қувонардилар. 

Барчамизга маълумки куни кеча Қозоғистоннинг Атирау шаҳрида парадзюдо бўйича бўлиб ўтган Осиё ва Океания чемпионатида олтин медални қўлга киритдингиз. Шу мусобақа ҳақидаги   таъсуротларингиз билан бўлишсангиз?

-Мусобақа жуда яхши ўтди. Вазн ўлчаш жараёни озгина қийинчилик туғдирди. Қуръа ташлаш жараёнидан сўнг мен курашадиган гуруҳ маълум бўлди. Ушбу гуруҳ жиддий рақиблардан иборат эди.  Мен финалда қозоғистонлик рақибим билан гиламга чиқдим. Рақибим ҳам яхши тайёргарлик кўришига қарамай, бор кучим билан ҳаракат қилиб,  курашдим ва ниятимга яраша олтин медалга эга чиқдим. Аслида мен ёшлигимда қозоқлар билан бирга ўқиганим учун ҳам, (қозоқ) дўстларим кўп. Қозоғистон менга жуда ёқади. Хатто мусобақадан сўнг ҳам бизни (қозоқ) дўстларимиз уйларига таклиф қилиб, мехмон қилишди. Қайтаётганимзда  эса улар Ўзбекистон спортчиларини ҳурмат  қилишларини  алохида айтиб ўтишди. Бу менга қайсидир маънода катта фахр бағишлади. 

 Устозларингиз ҳақида..... ?

-Мени илк устозим  Бухоро вилоятининг  Газли шаҳридан Рустам ака бўладилар. Менга биринчи маротаба кимано кийдириб, кураш сирларини ўргатган  қимматли инсонларимдан биридирлар. У инсонни қўлида мен 4-5 йил шуғулландим.  Ундан сўнг, 5- синфдан Бухоро вилояти Ромитан туман 42- Ихтисослаштирилган спорт мактаб интернатига ўқишга кирдим. У ерда ҳам ажойиб инсон, раҳматли Аминов Қудрат Рахматович ва Амонов Махмуд акалар менга устозлик қилишди. Улар ҳам  менга миллий кураш ва Дзю-до спортининг сир асрорларини ўргатишди. Кейинчалик спорт мактаб интернатини битиргач 9-синфдан сўнг Бухоро шаҳридаги Олимпия захиралари спорт коллежига спортнинг Дзю-до тури бўйича ўқишга кирдим. У ерда менга Жўраев Барно Тўраевич ҳамда ўғиллари Жўраев Жахонгир Барноевичлар мураббийлик қилишди. Мана хозирга қадар Барно Тўраевич қўлларида Дзюдо сир асрорларини ўрганиб, таълим –тарбияларини олиб келмоқдаман. Аслида мен ота-онам сингари устоз ва мураббийларимдан ҳам бир умр қарздорман. Бирлари менга хаёт бағишлаб тарбиялаганлари учун, бирлари тўғри йўналиш бериб келажагим учун фойдали ва соғлом йўлни кўрсатишгани  учун. Ҳақиқатдан  ҳам, кўз нури ва қалб қўрини, бутун онгли ҳаётини ёш авлодга билим ва тарбия беришга, уларни миллий ва умуминсоний қадриятлар руҳида камол топтиришга бағишлаган, бир сўз билан айтганда, Ватанимизнинг эртанги кунининг пойдеворини яратаётган бу инсонларнинг олижаноб меҳнатига ҳар қанча таҳсин айтсак оз. Фурсатдан фойдаланиб ўтиб кетган бўлсада уларни “1-октябрь Ўқитувчи ва мураббийлар куни” билан чин қалбдан табриклаб қоламан. Ёш авлодга зиё нурини таратишдан асло чарчаманг  деймиз.  Биз ҳамиша сизларга таъзимдамиз. 

Ҳозирга қадар эришган ютуқларингиз ?

- Жуда яхши эслайман, 6-синфдалигимда биринчи маротаба мактаб тарихида Ўзбекистон чемпиони бўлганман. Бу лаҳзалар кечагидек ёдимда.  Чунки ўша даврда мен уқийдиган мактабда ҳали бирор бир Ўзбекистон чемпиони чиқмаган экан. Бу мен учун жуда юксак унвон эди шу пайтда. Ундан кейин 7-8-9 синфларда ўқиб юрган вақтларимда ҳам 3-4 карра Ўзбекистон чемпиони бўлдим. Аста-секин мактабни тугатиб коллежда ўқиган вақтимда ҳам ҳудди шундай, кўп маротаба  Ўзбекистон чемпиони бўлдим. Ниҳоят олийгоҳда таҳсил олишни бошлаганимдан сўнг ҳам шу натижаларни қайд этдим ва 2013 йилдан бошлаб катта мусобақаларда иштирок эта бошладим. Биринчи катта мусобақам Очиқ Европа чемпионатида иштирок этишимдан бошланган.  У ерда юртимиз шарафини ҳимоя қилиб олтин медални қўлга киритганман.  Шу тариқа мана хозирги кунга қадар Паралимпия мусобақаларида юқори натижаларга эришиб келмоқдаман. 

Спортда истайсизми йўқми мағлубиятга дуч келасиз. Сиз буни қандай қабул қиласиз?

-Халқимизда “Ютишни билган, ютқазишни ҳам тан олиши керак” деган ибора бор. Мен доим мағлубиятни тўғри қабул қилганман. Чунки мағлуб бўлган пайтимда дарҳол ўзимга савол бераман. Демак мен рақибимдан кўра камроқ мехнат қилибман дея тўғри хулоса қилиб, ёки бу гал омад менга кулмади дея чиқиб кетганман. Мана яқин оралардаги бир-икки курашларим вақтида камчиликларим учун мағлубиятга учраганман. Лекин шуни жойида, тушуниб тўғри хулоса чиқарганман.  Чунки мағлубият бир томондан катта дарс ҳам бўлади. Шунга қараб яна ва яна меҳнат қиласиз, бир хатони қайта такрорламасликка ҳаракат қилади инсон. Аслида ҳар бир сохада ва хаётда ҳам ғалаба ҳамда мағлубият ёнма-ён юради. Шунинг учун буни тўғри қабул қилишга, вақтида камчиликларни тўғирлаб, кейинги бор шу хатони такрорламасликка ҳаракат қиламан.  

Бухоро спортчилари ҳақида нималар дея оласиз?

-Мен, Бухоро фарзанди эканлигимдан фахрланаман. Она шаҳрим спортчилари хақида гапирадиган бўлсам биринчи навбатда шаҳримизнинг  Дзю-до қироллари  Ришод Собиров, Рамзиддин Саидов каби акаларимиз кўз олдимга келади. Ундан ташқари бокс  бўйича Аббос Атоев, Шаҳрам Ғиёсов, Шаҳобиддин Зоировлар ва шу каби бир қанча  спортчиларимиз ҳақида қанча гапирсак оз. Чунки улар  нафақат Бухоро, балки  Ўзбекистонимизни бутун дунёга танитиб келишмоқда . Яна бир бор, ўзим шуни гувоҳи бўлдимки бизни Бухоро, қолаверса  Ўзбекистон спортчилари бошқа давлатларни спортчиларига кўра кучли, махоратли эканлиги яққол кўриниб туради.  

Айтингчи спортда нималарга кўпроқ эътибор бериш керак? 

-Спортда биринчи навбатда ўзига бўлган ишонч, қатъият, кучли меҳнат қилиши ва тартиб интизом (режим)га риоя қилиши керак. Хақиқий спортчи бўлиш учун айрим, эринчоқлик, инсонда учраб турадиган дангасалик одатларидан йироқ ва қўрқувдан  воз кечмоқ лозим. Биласизми, масалан бизда барча спортчиларда бўш вақт деярли бўлмайди. Спорт  икки қисмга бўлинади. Оддий ва профессионал спорт. Буларнинг фарқи эса, оддий спортда инсонлар ўзларининг саломатликлари учун шуғулланишлари мумкин. Профессионал эса оддийдан минг чандон фарқ қилади. Талаблари ва тартиби хам шунга ярашадир. Шунинг учун ҳам юқорида айтганимдек спортда, ўзига ишонч, сабр, мустаҳкам ирода ва кучли меҳнат талаб этилади. Шуларни ўзида акс эттирган ҳар бир спортчи келажакда албатта кўзлаган маррасини забт этади. 

Режаларингиз ҳақида ўртоқлашсангиз...

-Барчага маълумки,  келгуси йилда Токио-2020 паралимпия ўйинлари бошланади. Мазкур мусобақага  бир йил вақтимиз қолди. Насиб этса ушбу паралимпия ўйинларига (лицензия)ларни қўлга киритиб,  жамоамиз билан бир ёқадан бош чиқариб,  муносиб иштирок этиб, яна бир бор,  паралимпия ўйинлари чемпиони бўлиб, юртимиз байроғини кўкларга кўтариб, Ўзбекистонимиз довруғини бутун дунёга танитиш ниятларим бор насиб этса.  

Шерзод?.  Шахсан ёш спортчиларга нималарни тавсия этган бўлардингиз?

Мухтарам юртбошимиз томонидан ёшларга ҳар жабҳада жуда яхши шарт - шароитлар яратиб берилмоқда. Албатта шулардан оқилона фойдаланган ҳолда, олдига мақсад қўйиб, хаётда режа билан иш кўриб, қаттиқ мехнат қилса ўйлайманки, нафақат  ҳар бир спортчи балки, ҳар бир инсон ўйлаган мақсадига эришади. Шунинг учун ёшлардан фақат бир нарсани илтимос қилиб қолардим. Хаёт инсонга бир маротаба берилади. Хар бир инсон ортига қараганида ўзи хурсанд бўладиган даражада из қолдирмоғи шарт. Шу боис ҳамиша ҳалол йўл, аниқ мақсад, катта жасорат ва кучли мехнат билан олдинга юринг. Хох у спортчи бўлсин, хох оддий инсон. Ҳамиша ўзингизга ишониб иш тутсангиз, сиз ўзингизни қайси даражада кўришни истасангиз шунга эришасиз. Зеро ҳар бир инсон оилам, элим деб ёниб яшаса у ҳамиша оиласи ва халқ ардоғида бўлади. Мен Ўзбекистонимизнинг Бухородек шаҳрида туғилиб ўсганимдан фахрланаман. 

Гулмира Гулямова  суҳбатлашди.

Бухоро вилояти Жисмоний тарбия ва спорт бошқармаси

Матбуот хизмати

Киритилди: 08:45, 06.10.2019.
Ўқилди: 3269 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.