Кириш Регистрация
26/04 00:00 Брайтон 0-4 Манчестер Сити
26/04 16:00 Таиланд 3-3 Тожикистон
26/04 19:00 Ўзбекистон 2-0 Саудия Арабистони
26/04 19:00 Ўзбекистон 3-3 Эрон
26/04 22:30 Ироқ - Вьетнам
26/04 23:45 Фрозиноне - Салернитана
27/04 00:00 Монпелье - Нант
27/04 00:00 Реал Сосьедад - Реал Мадрид
27/04 16:30 Вест Хэм - Ливерпуль
27/04 17:00 Лас-Пальмас - Жирона
27/04 18:00 Лечче - Монца
27/04 19:00 Ман. Юнайтед - Бёрнли
27/04 19:00 Вулверхэмптон - Лутон
27/04 19:00 Фулхэм - Кристал Пэлас
27/04 19:00 Ньюкасл - Шеффилд Юнайтед
27/04 19:15 Альмерия - Хетафе
27/04 21:00 Ювентус - Милан
27/04 21:30 Эвертон - Брентфорд
27/04 21:30 Алавес - Сельта
27/04 23:45 Лацио - Верона
28/04 00:00 Астон Вилла - Челси
28/04 00:00 ПСЖ - Гавр
28/04 00:00 Атлетико - Атлетик Бильбао
28/04 15:30 Интер - Торино
28/04 16:00 Метц - Лилль
28/04 17:00 Кадис - Мальорка
28/04 18:00 Тоттенхэм - Арсенал
28/04 18:00 Борнмут - Брайтон
28/04 18:00 Лорьян - Тулуза
28/04 18:00 Клермон - Реймс
28/04 18:00 Страсбур - Ницца
28/04 18:00 Болонья - Удинезе
28/04 19:15 Гранада - Осасуна
28/04 20:05 Ренн - Брест
28/04 20:30 Ноттингем Форест - Манчестер Сити
28/04 21:00 Наполи - Рома
28/04 21:00 Аталанта - Эмполи
28/04 21:30 Вильярреал - Райо Вальекано
28/04 22:00 Лион - Монако
28/04 23:45 Фиорентина - Сассуоло
29/04 00:00 Марсель - Ланс
29/04 00:00 Бетис - Севилья

Ишсиз қолиб кетган мураббийлар

Баҳо:
+ | -

Ҳозирда бир нечта топ даражадаги мураббийлар ишсиз юраганидан хабарингиз бор. Хўш ушбу мураббийлар кимлар ва уларнинг кейинг клуби қайси жамоа бўлади? Бугун ушбу саволга жавоб излашга уруниб кўрамиз.

Массимилиано Аллегри

Италиялик мутахассис “Милан” жамоасининг сўнгги шонли юришларининг асосий сабабчиси ва “Ювентус” клубининг жуда кучли жамоага айлантирган инсон ҳисобланади.  Афсуски,  ЕЧЛ финалида 2 бор майдонга тушган мураббий бироз футболдан дам олишни авзал кўрди ва ҳозирда мутлоқ ишсиз юрибди.  Унга бўлган қизиш тобора ортиб бормоқда.  Айниқса “Манчестер Юнайтед” рахбарияти сўнгги кунларда мураббий билан алоқага чиқиши кутилмоқда.  Очиғи “қизил иблислар” устозига ҳеч қандай ҳусуматимиз йўқ,  бироқ 3-лига валикилига қарши учрашувда пеналтилар сериясда қозонилган ғалаба ва ўта ёмон бошланган мавсум сабабли норвегиялик мураббийнинг клубда қолмаслиги аниқлашиб бормоқда.
Алегри АПЛда ўзини синаб кўришни нистаётганини яшириб ўтирмаяпти.  Агарда трансфер таъқиқлари бўлмаганида,  хозир “Челси” клуби мураббийи сифатида фаолият олиб бораётган бўлиши мумкин эди.  Агарда “Манчестер Юнайтед” италиялик мураббийни қўлга киритишни уддаласа,  жамоавий ўйин ва кучли стратегик клубга айланиши мумкин.  Бундан ташқари,  Аллегри трансферлар борасида ҳам камда-кам адашади.  Балки,  унинг клубга келиши жамоага катта наф келтирар

Жозе Моурино

Португалиялик мураббий анчадан бери ишсиз қолиб кетаётганидан хабарингиз бор.  Йозда мураббий билан бир нечта Хитой клублари қизиқиб қолган бўлсада,  Жозе оилавий муаммоларни рўкач қилганча,  таклифлардан воз кечди.  Қанчалар ғалати туюлсада,  Моурино “Реал Мадрид”дан таклиф тушишини кутмоқда.  Ўзига бўлган ортиқча ишончига қарамасда,  Жозе айни дамда ишсиз қолаётган энг совриндор мураббийлардан бири сананалади.  Унинг қўл остида “Реал Мадрид” чиройли ўйин кўрсатмасада,  натижа қайд этиши мумкин.  Ҳозир Мадрид клуби учун бу жуда муҳим эканлигини инобатга олсак,  Зидан “қаймоқранглилар”нит арк этиши билан унинг ўрнига айнан “беназир” ўтириши кутилмоқда.  Ҳозирда Жозе “Sky Sport” каналида фаолият олиб бориш билан биргаликда немис тилини ҳам ўзлаштирмоқда.  Наҳотки унинг кейинг манзили “Бавария” бўлса? Кузатишда давом этамиз.

Клод Пюэль

Айни дамда бошидан оғир кунларни кечираётган “Монако” клуби устози Леанардо Жардимнинг клубга қайтиши омадсиз чиқди.  Клуб 7-турга келибгина ўзининг илк ғалабасини қўлга киритишга муваффақ бўлганига ишониш мушкул.  Ушбу ғалаба катта эҳтимол билан иқтидорли мураббийнинг “Монако”да қолишини бир нечта турларга олдинга суради холос.  
Агарда Жардим жамоани тарк эца,  унинг ўрнини катта эҳтимол билан Клод Пюэль эгаллайди.  Деярли бутун футболчилик карийерасини ушбу жамога бағшида этган қаҳрамонимиз 37-ёшида “Монако”ни илк бор бошқарган ва 2000-йилда жамоани чемпионлик шохсупасига олиб чиққан эди.  Бундан бир неча йил аввал ЙЧЛ ярим финалига қадар йетиб борган клуб,  олий двизионда жон сақлаб қолиш учун кураш олиб бормоқда.  7 ойдан бери ишсиз қолиб кетган қаҳрамонимизнинг навбатдаги клуби “Монако” бўлса,  икки томон учун ҳам қулайликлар яратишига шубхамиз йўқ.

Лоран Блан

2016-йилдан бери ўз мураббийлик фаолиятини давом эттирмаётган қаҳрамонимиз атрофида бир нечта таклифлар айланиб юрибди.  Ҳозирда Франсиянинг бир нечта клуби мураббийни ўзига чорлаётган бўлсада,  Блан футболга қайтишга шошилмаяпти.  Совуққон ва ўта ижодкор мураббийлар сирасига кирувчи Блан навбатдаги манзили қайер бўлиши номалум.  Франсия футболи афсонаси ҳали бери ортга қайтиш ҳақида ўйламяпти.

Арсен Венгер

“Менинг “Арсенал”да 22 йил фаолият олиб борганим,  энг катта хатоларимдан бири бўлди”      Венгер

Ҳозирда 70 ёшни қаршилаган Арсен Венгерни сафдан чиқаришга ҳеч кимнинг хаққи йўқ.  Сабаби,  Дик Адвокат,  Юп Ҳайнкес сингари мураббийлар унданда каттароқ ёшда ҳам ажойиб ғалабаларни қўлга киритишга муваффақ бўлган.  Венгер ўзининг сўнгги интервюларидан бирида яна мураббийлик сохасига қайтиш нияти борлиги боис,  ПСЖ спорт директори вазифасидан бош торганини яшириб ўтирмади.  Кўлаб ОАВ ҳозирда Венгернинг навбатдаги иш жойи Католонияда бўлишини жуда исташмоқда.  Дарҳақиқат,  Венгернинг “Барселона”га келиши чинакам крятив қарор бўлиши аниқ.  Тўғри,  бу расмий хабар эмас,  бироқ Валверденинг омадсиз қарорлари ҳаммасини ҳақиқатга айлантириб юбориши ҳеч гап эмас.  Гап шундаки,  йил бошида клуб раҳбарлари жамога янги мураббий таклиф этиш борасида ўйлаб кўрган ва клубга таклиф этилиши мумкин бўлган мураббийлар рўйхати тузилган эди.  Арсен ўша рўйхатнинг юқори қисмидан жой эггалангани расман тасдиқлан ва бу ОАВ томонидан тарқатилаётган хабарларнинг нақадар тўғри эканлигига ишора.

Манба: Stadion.uz
Киритилди: 21:43, 06.10.2019.
Ўқилди: 10729 марта.
Фикрлар: 2 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.