Кириш Регистрация
22/04 00:00 Брайтон - Челси
22/04 00:30 Реал Мадрид - Алавес
22/04 00:30 Жирона - Бетис
22/04 18:00 Сурхон 2-1 Машъал
22/04 20:15 Бухоро 0-1 Пахтакор
22/04 22:00 Эльче - Атлетико
22/04 23:00 Реал Сосьедад - Хетафе
23/04 00:00 Борнмут - Лидс
23/04 00:00 Бёрнли - Манчестер Сити
23/04 00:30 Барселона - Сельта
23/04 19:00 Навбаҳор 1-1 Сўғдиёна
23/04 19:00 Насаф 2-3 Локомотив
23/04 20:15 Динамо 2-2 ОКМК
23/04 22:00 Леванте - Севилья
23/04 23:00 Райо Вальекано - Эспаньол
24/04 00:30 Реал Овьедо - Вильярреал
24/04 19:00 Хоразм - Нефтчи
24/04 19:00 Қизилқум - Қўқон-1912
24/04 20:15 Бунёдкор - Андижон
24/04 23:45 Наполи - Кремонезе
25/04 00:00 Сандерленд - Ноттингем Форест
25/04 00:00 Бетис - Реал Мадрид

Ўтган мавсумда энг кўп даромад олган футболчи ким?

Баҳо:
+ | -

Ҳозирда футбол чинакам бизнесга айланиб кетганидан хабарингиз бор. Бундан 20 йил муқаддам футболчиларнинг маоши кўримсизгина бўлса, ҳозир уларнинг даромадлари янгидан-янги рекордларни ўрнатмоқда. Хўш ўтган мавсум ҳисоб-китоблари бўйича футболчилар орасида энг кўп даромад олган футболчи ким? Таниқли «спорт 24» нашри берган маълумотларга таянган холда ушбу саволга жавоб излашга уруниб кўрамиз.

Пол Погба – 29,5 миллион евро


«Манчестер Юнайтед» ярим ҳимоячиси ўтган мавсумда у қадар кўзга ташланмаган бўлсада, даромад борасида ўзининг энг яхши мавсумини ўтказди.ҳомийлар орқали 4,5 миллион евро ишлаб олган қаҳрамонимиз, бир йилда 25 миллион евро маош олди ва умумий ҳисобда 29,5 миллион евро натижа билан 5-ўриндан  жой олди. ЕЧЛда тўп сурмайдиган футболчи учун ажойиб кўрсатгич.

Гарет Бейл – 34,6 миллион евро



«Реал Мадрид» жамоасининг янги етакчиси учун ўтган мавсум даромад борасида сустроқ ўтди. «Қироллик клуби»нинг омадсиз ўйинлари футболчининг реклама роликларидаги иштирокини кескин пасайтириб юборгани боис, Бейл 6 миллион евро билан чекланишга мажбур бўлди. Шундай бўлсада, унинг йилига 28,6 миллион евро даромад олиб келувчи шартномаси мавжуд ва айнан ушбу шартнома туфайли қаҳрамонимиз 4-ўриндан муқим жой олмоқда. Бейл "Адидас" ва "Гиллетте" компаниялари билан шартномани узайтирмаса, кейинг мавсум сўнгида унинг даромади янада камайиб кетиши мумкин.

Неймар – 90 миллион евро



Бразилиялик футболчи «Нике», «Ред Булл», «МcДоналдъс», «Гиллетте» сингари компанияларнинг реcлама юзи саналади ва ушбу хизмати эвазига ўтган мавсумда 17 миллион евро пул ишлаб олишга муваффақ бўлди. Бундан ташқари, у ПСЖ клубида йилига 73 миллион евро ишлаб топишга мувафффақ бўлган биринчи футболчига айланди. Қаҳрамонимиз умумий ҳисобда 90 миллион евро ишлаб топган бўлсада, ўзидан аввалги иккита спортчидан сезиларли даражда ортда қолмоқда.

Криштияну Роналду – 108 миллион евро



Португалиялик футболчи ҳомийлар билан ишлаш борасида чинакамига профессионал ҳисобланади. Деярли юр юзидаги барча спортчилар унинг ҳомийларига ҳавас билан қарашлари аниқ. Роналду ўтган мавсумда «Нике», «Ҳербалаиф», «ЭА спортс», «Слеар», «Американ Тоурист» сингари катта савдо брендларининг маҳсулотларини реклама қилишда иштирок этди ва бунинг ортида 47 миллион евро ишлаб топишга муваффақ бўлди. Шунингдек унинг маоши ва бонус пуллари 61 миллиондан ошиб кетгани таҳсинга сазовар. «Ювентус» клуби футболчиси қанчалар урунмасин даромад борасида ўзининг азалий рақиби Лео Мессидан «атиги» 3 миллион еврога ортда қолиб кетди.

Лео Месси



Дарҳақиқат, Аргентиналик футболчи пул топишни билади. Ўтган мавсумдаги омадсизликларга қарамасдан Месси ўзининг "энг даромадли футболчи" номини салқаб қолишга муваффақ бўлди. Энг қизиғИ шундаки, Месси истаса, унинг даромади янада ортиши мумкин. Кўплаб улкан компанийлар у билан бирга ҳамкорлик қилиш истагида, бироқ Месси кўпроқ оила даврасида бўлишни хуш кўради. Аргентиналик фуболчи ҳомийлар ортидан ишлаб олган 27 миллион еврони ва унинг бир йиллик маоши ва қўшимча бонус даромадлар билан биргаликда ҳисобласак, 111 миллион еврони ташкил этмоқда. Исталган спорт тури вакилли учун ҳавас қилса, арзигулик рақамлар.

Манба: Stadion.uz
Киритилди: 01:26, 09.10.2019.
Ўқилди: 13309 марта.
Фикрлар: 15 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Ямалнинг тикланиш муддати маълум [5906]

Флик Ямаль ва Канселунинг жароҳати ҳақида фикр билдирди [2946]

«Менга тушунтириб беринг». Флик — «Барселона» — «Сельта» ўйинидаги бекор қилинган гол ҳақида (видео) [2868]

ОЧЛ-2: «Ан-Наср» йирик ғалаба билан финалга йўл олди [2522]

«Барселона» Ямалнинг жароҳати борасида расмий баёнот берди [1916]

АПЛ. «Манчестер Сити» Холанднинг голи эвазига «Бёрнли»ни мағлуб этди ва пешқадамга айланди (видеошарҳ) [1860]

Абдуқодир Ҳусанов “Бёрнли”га қарши баҳсда “Сити” ҳимоячилари орасидаги энг яхши футболчи бўлди (видео) [1843]

«Олтин тўп» пойгасида янги етакчи: Майкл Олисе Харри Кейнни ортда қолдирди (Score90) [1687]

Ла Лига. «Эльче» бир киши кам бўлиб қолган «Атлетико» устидан иродали ғалабани қўлга киритди [1498]

Ла лига. «Барселона» Ямалнинг пенальтидан урган голи эвазига «Сельта»ни мағлуб этди, Ламин футболчи жароҳат олди (видеошарҳ) [1489]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик