Кириш Регистрация
28/03 19:00 Динамо 2-1 Металлург
29/03 19:00 ОКМК - Бунёдкор
29/03 19:15 Қизилқум - Локомотив
30/03 01:00 Лилль - Ланс
30/03 01:00 Кадис - Гранада
30/03 16:30 Наполи - Аталанта
30/03 17:30 Ньюкасл - Вест Хэм
30/03 18:00 Хетафе - Севилья
30/03 19:00 Женоа - Фрозиноне
30/03 19:00 Торино - Монца
30/03 19:00 Андижон - Насаф
30/03 19:00 Пахтакор - Сўғдиёна
30/03 20:00 Ноттингем Форест - Кристал Пэлас
30/03 20:00 Шеффилд Юнайтед - Фулхэм
30/03 20:00 Тоттенхэм - Лутон
30/03 20:00 Борнмут - Эвертон
30/03 20:00 Челси - Бёрнли
30/03 20:15 Альмерия - Осасуна
30/03 21:00 Метц - Монако
30/03 22:00 Лацио - Ювентус
30/03 22:30 Астон Вилла - Вулверхэмптон
30/03 22:30 Валенсия - Мальорка

Стефано Пиоли — "Милан"нинг янги мураббийи ниманидир қойиллатганми?

Баҳо:
+ | -

Бугун “Милан”га янги мураббий тайинланди — Стефано Пиоли. Номдор эмас. Шунинг учун мухлислар бундан норизо бўлишди. Хўш, аслида, Пиолининг карьераси қандай? У бундан олдин ниманидир қойиллатганми?

ФУТБОЛЧИ СИФАТИДА

Стефано Пиоли фаолиятини “Парма”да бошлаган. Икки мавсумдан кейин эса “Ювентус”га ўтган. Турин клуби сафида у Италия чемпионлиги, УЕФА Чемпионлар кубоги ва Қитъалараро кубокни қўлга киритган. Аммо клуб сафида майдонга жуда кам тушган.Кейин эса “Верона”, “Фиорентина” клубларида 6 йил ўйнаган. Пиоли фаолиятини якунлаш арафасида “Падов”, “Пистойезе”, “Фьоренцуола” ҳамда “Колорно” жамоаларида ўйнашга ҳам улгурган.

МУРАББИЙ СИФАТИДА

Пиоле профессионал мураббий сифатида “Болонья” ёшлар жамоасида иш бошлаган. У 2001 йилда 16 ёшгача бўлган футболчилар ўртасидаги Италия чемпионатида ғолиб бўлган. Кейин эса “Кьево” ёшлар жамоаси сафида ишлаган. 2003 йилнинг июнида эса Б Серияда “Салернитан” жамоасини бошқарган, унинг ўшандаги вазифаси клубни иккинчи дивизионда сақлаб қолиш эди. Кейинги йили эса Стефано “Модена” клуби мураббийига айланади. Биринчи мавсумда унинг жамиаси Б серияда 8-ўринни эгаллайди. Кейинги йили эса салбий натижалар туфайли ишдан ҳайдалади. Аммо унинг ўрнига келган Маурицио Вишиди ундан-да ёмонроқ натижа қайд этади. У кетма-кет 3 та мағлубиятдан кейин ишдан кетади. Натижада Пиоли яна “Модена” мураббийлигига қайтади ва чемпионатда 5-ўринни эгаллайди. Жамоа А серияга чиқиш учун плей-офф ўйинларида иштирок этади, бироқ ярим финалда “Мантова”га ютқазади.

2006 йилнинг 6 июнида Пиоле А Серияда “Парма” клубини қабул қилиб олади. 10 сентябрда биринчи ўйинини “Торино”га қарши ўтказади (1:1). У клубда ҳимоявий тактика — 4-2-3-1ни жорий қилади, аммо бу самара бермайди. 2007 йилнинг 12 февралида “Рома”дан учралган 0:3 ҳисобилдаги мағлубият Пиолининг “Парма”дан кетишига сабаб бўлади. “Парма” Пиоли билан 23 та ўйинда 15 очко тўплайди. 2007/08 йиллардаги мавсумда Пиоли «Гроссето» клубини бошқаради ва 13 очко тўплаб, клубни С Серияга тушиб кетишдан сақлаб қолади. 2008 йилнинг июнида Пиоли 10-ўринда турган “Пьяченца”ни қабул қилиб олади. Аммо мавсум якунида бу жамоадан ҳам кетади. 2009 йилнинг 11 июнида Пиоли “Сассуоло” мураббийига айланади ва Б Серияда 4-ўринни эгаллайди. А Серияга чиқиш учун плей-офф ўйинларида эса “Торино”га мағлуб бўлади.

2010 йилнинг 10 июнида Пиоли “Кьево”га келади. 2011 йилнинг 26 майида, жамоа А Серияда ўрнини сақлаб қолганида Пиоли клубни тарк этади. 2011 йилнинг 2 июнида Пиоли унга «Рома» ва “Сампдория” қизиққан пайтда “Палермо”ни танлайди ва 2 йиллик битим имзолайди. Аммо 3 ойдан сўнг, Европа Лигасида “Туна”дан учралган мағлубиятдан кейин истеъфога чиқарилади. “Палермо” президенти эса бу истеъфони “мураббий футболчиларнинг ишончини йўқотди”, дея изоҳлайди.

2011 йилнинг 4 октябрида Пиолининг навбатдаги иш жойи “Болонья” бўлади. Шартнома 2013 йилгача имзоланади. 2012 йилнинг 18 майида Пиоли шартномани 2014 йил ёзигача узайтиради. Лекин 2014 йил 7 январда қониқарсиз натижа (А Серияда 18 турдан сўнг 17-ўрин)дан кейин бўшатилади.

Пиоли шу йилнинг 12 июнида Римнинг “Лацио”си билан 2 йиллик битим тузади. 2016 йилнинг 3 апрелида эса истеъфога чиқади.

2016 йилнинг 8 ноябрида Пиоли “Интер” мураббийи бўлади. Шартнома 2018 йил ёзигача тузилади. Лекин 2017 йилда “Женоа”га учралган мағлубиятдан икки кун ўтиб Пиолига чиқиш эшиклари кўрсатилди.

2017 йилнинг 6 июнида Пиоли “Фиорентина”га келди. 2019 йилнинг 9 апрелида эса “Фрозионе”дан учралган мағлубият (0:1) яна Стефанонинг истеъфосига сабаб бўлди.

2019 йилнинг 9 октябрида эса Пиоли “Милан” билан 2 йиллик шартнома тузди.

МЕНИМЧА, ТУШУНДИНГИЗ

Менимча, тушундингиз. Пиоли “Мен шундай натижа кўрсатганман”, дея фахрланадиган натижага эга эмас. Ҳар ҳолда, “Милан”дек клубнинг бош мураббийи бўлишга арзийдиган иш қилмаган. Эҳтимол, “Милан”да ишлари юришиб кетар, лекин ҳозирги пайтда таркиб тажрибасизроқ бўлган бир пайтда Пиоли “Милан”га керак мутахассис эмас эди. Тағин билмадим. Хулоса ўзингиздан...

 

Манба: stadion.uz
Киритилди: 16:56, 09.10.2019.
Ўқилди: 4460 марта.
Фикрлар: 2 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.