Хабарингиз бор, эртага Осиё яшил майдонларида Жаҳон чемпионати-2022 иккинчи саралаш босқичи учрашувлари бўлиб ўтади.
Ўзбекистон терма жамоаси “Пахтакор” стадионида Яман термасини қабул қилади. Бугун учрашув олдидан ўтказилган матбуот анжуманининг биринчи қисмида Яман термаси бош мураббийи Сами Ҳасан Ал Наш иштирок этиб, журналистларни қизиқтирган саволларга жавоб бериб ўтди.
– Аввалам бор матбуот анжуманига ташриф буюрганларингиз учун раҳмат. Эртанги учрашув икки жамоа учун ҳам муҳим. Рақибга қўл келиши бўлган жиҳат, улар ўз мухлислари кўз олдида майдонга тушади. Эртага фақат ғалаба қозониш учун майдонга тушамиз.
- Сўнгги бор Яман терма жамоаси Ўзбекистонга ташриф буюрганда, улар яхшигина қаршилик кўрсатишган эди. Ўша таркиб билан ҳиозиргиси қанчалик фарқ қилади?
– Ҳозирги таркибимизда кўплаб ёш футболчилар билан ташкил топган. Ҳозирги кунда таркибимизда тажрибали ва ёш футболчилар бор. Таркибимиз аралаш десам ҳам бўлади. Барчасини эртага кўрасиз.
– Рақибни яхшилаб ўрганиб чиққансиз, албатта. Сизнингча ҳозирги кунда ўзбек футболининг даражаси қандай?
– Авваламбор, савол учун раҳмат. Менимча, Ўзбекистон Осиёдаги энг яхши жамоалардан бири. Тўғри сўнгги вақтларда ўйинида бироз пасайиш бўлган бўлиши мумкин, лекин ҳалигача улар биз учун жиддий рақиб.
– Яман терма жамоаси дастлабки иккита ўйинда 2 очко олишга эришди. Эртанги учрашувда асосий мақсад нима? Шунингдек, гуруҳдаги энг кучли рақиб қайси?
– Айтишим мумкинки, эртанги учрашув икки жамоа учун ҳам муҳим. Албатта, Ўзбекистон ва Саудия Арабистон терма жамоаси гуруҳдаги кучли жамоалар. Бироқ, биз эртага фақат ғалаба учун майдонга тушамиз.
– Яман сиёсий муаммолар туфайли бошқа давлатларда йиғинларни ўтказмоқда. Бу футболчиларга қандай тасир қиляпти?
– Сиз ҳасиз. Ҳозирги сиёсий муаммолар туфайли биз йиғинларни бошқа давлатларда ўтказяпмиз. Ҳозирги кунда биз машғулотларни Саудия Арабистонида ўтказяпмиз. У ерда ҳам ўзимизни қулай ҳис қиляпмиз, сабаби Саудияда ҳам кзплаб яманлик мухлислар бизни қўллаб-қувватлаб туришибди. Тўғри, агар биз Яманда йиғинларни ўтказсак яхши бўларди.
– Биламизки, Ўзбекистон терма жамоаси ҳужумчиси Элдор Шомуродов “Ростов” сафида ажойиб ўйин кўрсатмоқда. Унга нисбатан алоҳида ҳимоявий ўйин услуби ўйлаб топдингизми?
– Менимча, рақиб таркибида кўплаб кучли футболчилар бор. Шомуродов ғақида гапирадиган бўлсак, у бўйи баланд бўлган кучли футболчи. У яккка куршларда ажойиб ўйнайди. Эртага унга нисбатан чора топамиз деб ўйлайман.
– Ўзбекистон терма жамоасига нисбатан қандай сҳемаа ўйнамоқчисиз?
– Қайтараман, Ўзбекистон терма жамоаси жуда кучли. Рақибнинг ўйин услубига қараб ўйнаймиз. Бизда кўплаб вариантлар бор.