Кириш Регистрация
15/11 02:00 Венесуэла 1-1 Бразилия
15/11 04:30 Парагвай 2-1 Аргентина
15/11 05:00 Эквадор 4-0 Боливия
15/11 17:00 Индонезия 0-4 Япония

Одил Аҳмедов: «Жаҳон чемпионатига чиқишни сизлардан кўпроқ хоҳлайман»

Баҳо:
+1 | -

Хабарингиз бор, эртага Осиё яшил майдонларида Жаҳон чемпионати-2022 иккинчи саралаш босқичи учрашувлари бўлиб ўтади.

Ўзбекистон терма жамоаси “Пахтакор” стадионида Яман термасини қабул қилади. Бугун учрашув олдидан ўтказилган матбуот анжуманининг иккинчи қисмида Ўзбекистон терма жамоаси бош мураббийи Вадим Абрамов ва терма жамоа сардори Одил Аҳмедов иштирок этиб, журналистларни қизиқтирган саволларга жавоб бериб ўтди.

–  Ассалому алайкум, олдимизда турган мақсадга эриш учун бундан буёғига ҳар битта ўйинда ғалаба қозонишимиз шарт. Ишонинг, жаҳон чемпионатига чиқишни сизлардан 100 баробар кўпроқ хоҳлайман. Бу футбол, унда эртага нима бўлишини билмайсан. Мен терма жамоа сафида майдонга тушган ҳар бир ўйинда ғалаба қозонишни истайман. Клубларда қандайдир омадли ўйинларим бўлган, аммо терма жамоа билан ҳали ҳеч нарса ютмадим. Жуда хоҳлаган бўлардим, терма жамоа даражасидаги совринни ҳам музейимга қўйишни.

Ички муҳит терма жамоада ҳар доим яхши бўлган. Қайси мураббий бўлишидан қатъий назар, терма жамоага келган футболчи ички муҳитга таъсир ўтказмаган. Ҳар бир мураббийнинг ўз тактикаси бор. Купер ҳимоявий ўйин намойиш этарди, бу эса баъзи ўйинларда бизга тўғри келмади. Истеъфога ҳам шу сабаб бўлди, деб ўйлайман.  Яхши ўйин учун яхши майдон керак. Бунга қадар «Бунёдкор» стадионида муаммо бўларди. «Пахтакор» ўйин ўтказиш учун идеал майдонга эга.

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 18:14, 09.10.2019.
Ўқилди: 7313 марта.
Фикрлар: 2 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.