Кириш Регистрация
25/04 00:00 Кристал Пэлас 2-0 Ньюкасл
25/04 00:00 Ман. Юнайтед 4-2 Шеффилд Юнайтед
25/04 00:00 Эвертон 2-0 Ливерпуль
25/04 00:00 Монако 1-0 Лилль
25/04 00:00 Марсель 2-2 Ницца
25/04 19:00 Қатар 2-4 Япония
25/04 22:30 Жанубий Корея - Индонезия
25/04 23:00 Удинезе 1-2 Рома
26/04 00:00 Брайтон 0-4 Манчестер Сити
26/04 19:00 Ўзбекистон - Саудия Арабистони
26/04 22:30 Ироқ - Вьетнам
26/04 23:45 Фрозиноне - Салернитана
27/04 00:00 Монпелье - Нант
27/04 00:00 Реал Сосьедад - Реал Мадрид
27/04 16:30 Вест Хэм - Ливерпуль
27/04 18:00 Лечче - Монца
27/04 18:00 Интер - Торино
27/04 19:00 Ман. Юнайтед - Бёрнли
27/04 19:00 Вулверхэмптон - Лутон
27/04 19:00 Фулхэм - Кристал Пэлас
27/04 19:00 Ньюкасл - Шеффилд Юнайтед
27/04 19:15 Альмерия - Хетафе
27/04 21:00 Ювентус - Милан
27/04 21:30 Эвертон - Брентфорд
27/04 21:30 Алавес - Сельта
27/04 23:45 Лацио - Верона
28/04 00:00 Астон Вилла - Челси
28/04 00:00 ПСЖ - Гавр
28/04 00:00 Атлетико - Атлетик Бильбао

Элдор Шомуродов хориж матбуоти эътиборида

Баҳо:
+ | -

Россиянинг «Ростов» клуби ва терма жамоамиз ҳужумчиси Элдор Шомуродов ўз ўйини билан нафақат Россия балки хориж футбол мутахассисларининг ҳам эътибор марказида турибди. Ҳозирда ҳамюртимиз ҳақида хорижлик мутахассислар томонидан Твиттерда билдирилаётган фикрларни сизлар учун таржима қилдик ва эътиборингизга тақдим этамиз.

Эмануэл Эсси

Элдор «Ростов»нинг чинакам моторига айлниб бормоқда. Ажойиб футболчи!!!

Давиде Акуафреска

«Ростов»да умуман олганда чинакам ҳужумкор футболчилар жамланган, Агарда ушбу жамоанинг майдон марказига Нобоани қўшиб қўйганимизда, янада дахшатли кучга айланган бўлар эди.

Италиянинг машхур «Калчио Советико гроуп» (ушбу гуруҳ собиқ иттифоқ ҳудудида тўп сурувчи иқтидорли футболчилар ҳақида маълумот йиғиш билан шуғуланади) мутахассислари  томонидан келтирилган иқтибослар билан танишининг

Леандро Меано

У яхши футболчи. Шомуродов ҳозирда нафақат клубда балки, терма жамоада ҳам ажойиб ўйинлар намойиш этмоқда.

Фабрицио Лофредо

Аслида Шомуродовнинг «Ростов» клуби сафида кўрсатаётган ўйинларидан ажабланмаслик зарур. Дарҳақиқат, «Ростов» яқиндагина ЕЧЛда шов-шув кўтарган клуб ҳисобланади.

Антонио Салваторе

ОчиғИ Шомуродовни «А Серия»да кўришни хоҳлаяпман. Ҳозир Россияда Шомуродов ва Азмун кучлироқ чемпионатга ўтиш учун етилиб бўлди. Ўйлашимча, Шомуродов Италиянинг ўртамиёна клубида ўйнаб кета оладиган даражада потенциалга эга. Бу футболчилар ёш бўлсада, жуда тажрибали ҳисобланади. Улар ўзларини кучлироқ лигаларда синаб кўриш вақти келди. Агар яна узоқ муддат РПЛда тўп суришса, Дзагоев сингари ўша ерда қолиб кетишлари аниқ.

Нуно Сераш («Спортинг» клуби скаутларидан бири)

Элдор Шомуродов! Мана кимни жамоага олиб келиш керак!!!

Муҳаррем Каглаян

Айтишларича «Галатасарой» Тианени «Ал Наср» клубига 12 миллион евро эвазига сотиб юбориши мумкин экан. Ушбу трансфердан сўнг, Митроглуни ҳам бутунлай сотиб юбориш зарур. Ушбу трансферлардан тушган пулга Элдор Шомуродовни ҳарид қилиш лозим. Айнан у Фалкао билан ажойиб тандем хосил қилиши мумкин.

Мартин Луэнго

Шомуродов Осиё қитъасида кучли ва ажойиб футболчиларни топпиш мумкинлигини барчага исботлаб қўйди. Европа клублари Осиё трансфер бозорини яхшилаб кузатишлари шарт. Ана шундагина бизда ёрқин юлдузлар янада кўпроқ пайдо бўлади.

Жоэл Амуреем

Нима ҳам дердик! Севимли Ўзбекистондан! Шомуродов гол уришни давом эттирмоқда ва Россиялик мухлисларнинг ҳурматини қозонмоқда. Ўз вақтида Аршавин, Моставой ва Канчелскис  Европа даражасидаги юлдузларга айланган эди. Балки, яна бир ёрқин футболчининг навбати келгандир?!

Алекс Пят

Россияда янги тўпурарлар пайдо бўлмоқда. Улар ҳақида авваллари ҳеч ким эшитмаган ҳам. Шомуродов ва Соболев мерганлар пойгасида пешқадамлик қилишмоқда. Энг қизиғИ шундаки, улар Москва клубларида тўп суришмаяпти ва «Зенит» аъзоси эмас. Шунинг ўзи мухлисларда қизиқиш уйғотмоқда. Ушбу қаҳрамонларнинг келажаги қандай кўриниш олиши ҳозир барчада қизиқиш уйғотмоқда.

Томас Даничек

Қарангга, Элдор Шомуродовда аллақачон 10 та гол бор ва бу голларни киритиш учун унга атиги 12 та ўйин керак бўлди, Бу голларнинг барчаси ўйиндан киритилган ва бирорта пенальтидан урилган голлар йўқ. Россия чемпионатида бирорта легионер футболчи 12 та турда 10 та гол киритишнинг уддасидан чиқмаган. Бунақаси хали бўлмаган! 9 йил аввал Велитон 13 та ўйиндан сўнг, 10 гол киритишга муваффақ бўлган эди. Думбия икки бор 14 та турда 10 гол киритишни уддалаган, холос.

Рубен

Шомуродовнинг голларида ҳайратга тушишнинг хожати йўқ. Ахир уни афсонавий Валерий Карпин шуғуллантирмоқда. У Исания футболининг чинакам юлдузи!
 
«Скаут глобал» гуруҳи

12 та учрашув 10 та гол ва иккита голли узатма! Бу шунчаки фантастика! Шомуродов янги юлдуз!

Манба: Stadion.uz
Киритилди: 21:12, 11.10.2019.
Ўқилди: 14587 марта.
Фикрлар: 4 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.