Футбол оламида ўзининг ноодатий кўриниши ва голни жамоа билан нишонлоши билан қолган мураббийлардан ажралиб турувчи Юрген Клопп томонидан айтилган сўзларнинг деярли барчаси иқтибосларга айланиб кетишидан хабарингиз бор. Бугун айнни дамда сайёрамизнинг энг кучли мураббийи томонидан янграган энг машхур иқтибосларни ёдга оламиз.
***
Мотивация ҳақидаги бир китобда қизиқ воқеяни ўқиб қолдим. Сузиш бўйича жаҳон чемпионатига тайёрланойтган бир қизни руҳлантириш мақсадида унга «тезроқ суз, ортингдан наҳанг балиқ қувиб келяпти»,- деб деярли 5 ой давомида босим ўтквазишади. Дарҳақиқат ушбу машғулотлардан сўнг, сузувчи қиз жаҳон чемпионатида барчани ҳайратга солган экан...
Гап шундаки, у 200 метрга сузиш баҳсларида 50 метрдан сўн, сувдан чиқиб қўрққанидан тўғри кийиниш хонасига чопиб кетган экан. Дарҳақиқат, мотивация борасида ҳам ошириб юбормаслик талаб этилади.
***
Биламан, бугун «Барселона»ни йирик ҳисобда енгишнинг иложи йўқ, бироқ уларга қарши сизлар ўйнаяпсизларми, демак бизда имконият мавжуд. Майдонга чиқинг ва шундай тўп суринг-ки, йиллар ўтиб бугунги учрашувни томоша қилганингизда этларингиз жимирлаб кетсин
***
Биз деярли 20 йилдан бери «Бавария»ни меҳмонда мағлубиятга учратмаган эдик. Йигитларни руҳлантириш учун нима дейиш борасида жуда узоқ ўйладим. Кейин уларни бир жойга жамладим ва Рокки Балбоа ҳақида узоқ сўзладим. Бундай қарасам, футболчиларнинг кўзлари бўм-бўш. Кейин билсам, улардан фақат 2 тасигина бу фильмни томоша қилган экан.
***
Биз ЕЧЛ нимчорак финалидаги ғалабани нишонлаб ўтирганимизда, хонага клуб бош мененджери кириб келди. Унинг кайфиятидан совуқ уфуриб турар эди. Биз жим бўлиб қолдик. У енгил уф тортдида Гётце «Бавария»га ўтаётганини маълум қилди. Тўғриси, байрам ўша сониядаёқ ўз якунига етди. Ўша кеч аёлим билан кинога тушмоқчи эдик, бироқ менинг авзойиб бузуқлиги сабабли барчаси бекор қилинди. Марио Гвардиолага ёққани боис, жамоани тарк этди. Агар бу воқеяда айбдор бўлса, у менман. Гап шундаки, менинг бўйим баланд ва испанча сўзлашни билмайман.
***
Бир куни менга «Бавария» клуби директори қўнғироқ қилди ва учрашув таклиф қилди. Мен эса, онам руҳсат берсалар бораман деб жавоб қайтардим. Тўғриси, «Бавария» хитойликларга ўхшайди. Улар доиммо бировларнинг ғояларини оғирлаш пайида бўлишади. Бундан ташқари, уларда пул ва кучли футболчилар жуда кўп. «Боруссия» камондан ўқ узаётган мерганга ўхшайди. Агар биз яхшилаб мўлжалга олсак, рақибни мағлуб этамиз. «Бавария» эса, қўлида катта милтиғИ бор аскарга ўхшайди. Айнан шу сабабли, улар биздан кўра кўпроқ нишонга уришади.
***
Дунёдаги энг кучли футболчилар деганда менинг кўз олдимга клуб учун ўзини қурбон қиладиганлар кўз олдимга келади. Мен доиммо ўз шогирдларимни энг кучли бўлишлари учун қўлимдан келганича ҳаркат қиламан. Агар улар энг кучли футболчиларга айланишса, мен эртами-кечми дунёдаги энг кучли мураббий сифатида тан олинишимга Шубҳам йўқ. Эгоист бўлиш жуда осон, лекин жамоа учн ҳаракат қилиш икки баробар машаққатли. Шундай бўлсада, унинг самарасини албатта кўрасиз.
***
Бизнинг бош шифокоримиз «Манчестер Сити»да ишлаган бўлсада, ЕЧЛда ғалаба қозонишни истагани учун клубини «Ливерпуль»га алмаштирди. Бу абатта, ҳазил. Мен кеча Гвардиолага қўнғироқ қилдим. У билан янги мавсумда бир-биримизни додимизни беришга келишиб олдик.