Кириш Регистрация
15/04 00:00 Реал Сосьедад 2-2 Альмерия
15/04 18:00 Австралия 0-0 Иордания
15/04 20:30 Қатар 2-0 Индонезия
15/04 21:30 Фиорентина - Женоа
15/04 23:45 Аталанта - Верона
16/04 00:00 Челси 6-0 Эвертон
16/04 00:00 Осасуна 0-1 Валенсия
16/04 18:00 Япония - Хитой
16/04 20:30 Жанубий Корея - БАА
16/04 20:30 Ироқ - Таиланд
16/04 23:00 Саудия Арабистони - Тожикистон
17/04 00:00 Боруссия Д - Атлетико
17/04 00:00 Барселона - ПСЖ
17/04 18:00 Ўзбекистон - Малайзия
17/04 20:30 Вьетнам - Кувайт
18/04 00:00 Бавария - Арсенал
18/04 00:00 Манчестер Сити - Реал Мадрид

Қашшоқ ҳаётдан қочиб: Англияда фаровонлик излаган “Челси” ҳужумчиси

Баҳо:
+ | -

“Челси”нинг айни дамдаги энг яхши тўпурари — Франк Лэмпарднинг кашфиётларидан бири Тэмми Абрахам аллақачон мухлислар тилига тушиб улгурди. 8 ёшлигида “Челси” футбол мактабига келган футболчи жамоасидан ҳеч қачон, ҳатто уни бошқа жамоаларга ижарага бериб юборишганида ҳам воз кечмаслигини, “кўклар” унинг қалбига абадий муҳрланганини таъкидлайди.

ОҒИР БОЛАЛИК

Абрахамнинг тўлиқ исми — Кевин Огхенетега Тамараеби Бакумо-Абрахам. Яқинлари эса уни Кен деб чақиришади. Абрахам 1997 йилнинг 2 октябрида Кэмберуэлле —Лондоннинг жанубий шаҳарчасида туғилган. Ота-онаси нигериялик бўлишган, Англияга эса қашшоқ ҳаётдан қочиб, фаровон турмуш излаб келишган. Тэмми эса футболга меҳр қўйди ва 8 ёшида “Челси” мактаби аъзосига айланди.

Абрахам УЕФА ёшлар лигасида “Челси” сафида тўпурарга айланади (8 та гол). Лондон клубининг ёшлари сафида анча порлоқ ўйинларни ўтказади.

РИВОЖЛАНИШ ЙЎЛИДА

2016/17 йиллардаги мавсумни Тэмми "Бристоль Сити"да ижарада ўтказган. У 23 та голи билан жамоасини Чемпионшипда сақлаб қолди, ўзи эса Чемпионшипнинг иккинчи, жамоасининг эса энг яхши тўпурарига айланди.

2018/19 йиллардаги мавсумда эса Абрахам шахсий рекордини янгилади. Шу мавсумни “Астон Вилла”да ўтказган футболчи 25 та гол урди. Орада яна бир клуб сафида ҳам ижара асосида ўйнади — бу сафар у АПЛда — “Суонси” шарафини ҳимоя қилди. Айнан шу клуб сафида Абраҳам АПЛдаги биринчи голини урди. Бу воқеа 2017 йилнинг августида "Кристал Пэлас"га қарши ўйинда кузатилди.

ШАКЛЛАНГАН УСЛУБ ВА ИМИЖ

Бу мавсумлар Тэммининг имижи ва ўйин услубини шакллантирди. Бўйи баланд (190 сантиметр) ваозғин, кўринишидан секин ҳаракатланадиган футболчига ўхшайди, аммо бу алдамчи таассуротдир. Тэмми жуда тез қарор қабул қилади ва уни жуда тез бажаради. Техникаси кучли, узун оёқлари ёрдамида бир нечта рақибларини ортда қолдириб кета олади. Бундан ташқари, жамоадошларини ўз вақтида пайқайди ва қулай вазиятга чиққан шеригини керакли узатма билан таъминлай олади. Абрахам кутилмаган узатмалари билан ажралиб туради.

Уни сиқиб қўйиб, бир жойда тутиб туриб бўлмайди. Абрахам айнан рақиб таъқиби остида рақиб жарима майдончасига бир неч ўн қадам яқинлаша олади. Шунингдек, узун бўйи иккинчи қаватда самарали ўйнаш имконини беради ва Абрахам бу имкониятдан фойдалана олади.

ТЕРМА ЖАМОА САФИДА

Тэмми Англия ёшлар терма жамоалари сафида ўйнаган бўлса-да, асосий жамоага чақирилмаганди. Бундан эса Нигерия футбол федерацияси фойдаланиб қолмоқчи бўлди. Федерация Тэммига таклиф жўнатиб, Нигерия шарафини ҳимоя қилишни сўради. Тэмми эса қуйидагича жавоб қайтарди: "Тушуниб турибман, менда Нигерия қони оқмоқда, аммо ўзимни аллақачон инглиздек ҳис қила бошлаганман. Эҳтимол, ўртамиёна футболчи бўлганимда ва Англиянинг асосий терма жамоаси таркибидан ўрин ола олмаслигимни билганимда бошқа вариантни кўрардим. Аммо Гарет Саутгейт ёш футболчиларга имкон беришини кўрсатди. Мен эса бундан фойдаланиб, Англия термаси таркибига киришга уринаман”.

Албатта, Абрахам буни уддалади. 2017 йил кузида Англия Германия ва Бразилияга қарши ўртоқлик ўйинларини ўтказди. Тэмми иккаласида ҳам майдонга тушди — Германияга қарши 59 дақиқа, Бразилияга қарши эса 15 дақиқа ўйнади. Лекин гол ура олмади. Шундан сўнг Саутгейт уни бошқа эсламади. Аммо кўплаб мутахассислар Абрахамнинг яна терма жамоага қайтишини таъкидлашмоқда. Чунки ақлли мураббий (Саутгейт) каби Абрахамдек голсевар ҳужумчини эътиборсиз қолдириши мумкин эмас.

ҲАЛИ ИМКОН КЎП

Ҳали Абрахам АПЛда кўп ўйнашга улгурмади. Айниқса, “Челси” сафида. Тажрибанинг камлиги ҳам Абрахамга бироз халал бермоқда. Аммо, муҳими, у ўсадиган футболчи. Абрахамнинг ўзи шундай фикрлайди: “Ёшлигимда вазиятни голга айлантира олмасам, бошимни эгиб олардим. Энди эса бундай қилмайман. Аксинча, яна вазиятлар излайман ва улардан фойдаланишга интиламан. Мен буни уддалай оламан”.

 

Манба: soccernews.ru
Киритилди: 20:00, 12.10.2019.
Ўқилди: 8473 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.