“Бетис” қишки трансфер ойнасида “Реал” дарвозабони Андрей Лунинни ижарага олмоқчи, дея ёзмоқда GOL Digital.
Эслатиб ўтамиз, Лунин ёзда “Вальядолид”га ижарга берилган эди, бироқ у ерда футболчи ўйин амалиётисиз қолиб кетмоқда.
“Бетис” ёзда асосий дарвозабони Пау Лопесни “Рома”га сотиб юборган эди. Энди жамоа дарвозабон харид қилмоқчи.