Кириш Регистрация
12/06 07:00 Жанубий Корея 2-1 Чехия
12/06 23:59 Канада - Босния-Герцеговина
13/06 06:00 АҚШ - Парагвай
13/06 23:59 Қатар - Швейцария
14/06 03:00 Бразилия - Марокаш
14/06 06:00 Гаити - Шотландия
14/06 09:00 Австралия - Туркия
14/06 22:00 Германия - Кюрасао

Флик "Реал" билан 9 очколик фарқ ҳақида гапирди

Баҳо:
+ | -

Шанба куни «Барселона» «Эспаньол» устидан ғалаба қозонди (4:1) ва Ла Лига турнир жадвалида Мадриднинг «Реал» клуби билан ўртадаги фарқни тўққиз очкогача оширди.

«Кўк-анорранглилар» дербида зафар қучиб, бир кун аввал «Жирона» билан очко бўлишган (1:1) «қаймоқранглилар»нинг хатосидан унумли фойдаланишди. Ханс-Дитер Флик шогирдлари чемпионат якунига етти тур қолганида мадридликлардан тўққиз очкога ўзиб кетди.

«Тўққиз очколик фарқ — бу ажойиб, лекин ҳозирча байрам қилишга эрта. Вазифа бажарилди деб айта олмаймиз. Мен жамоада хотиржамликка йўл қўйилганини кўтармайман. Жамоа руҳий жиҳатдан қанчалик мустаҳкам эканлигини кўрсатди ва шу руҳда давом этишимиз керак. Биз лойиқ бўлган вазиятдамиз ва ижобий фикрлаяпмиз», — деди каталонияликлар устози матбуот анжуманида.

Сешанба куни «Барса» Чемпионлар лигаси 1/4 финалининг жавоб учрашувида «Атлетико»га қарши баҳс олиб боради ва икки тўп фарқини йўққа чиқаришга ҳаракат қилади.

Киритилди: 09:20, 12.04.2026.
Ўқилди: 3947 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик