Кириш Регистрация
12/06 07:00 Жанубий Корея 2-1 Чехия
12/06 23:59 Канада 1-1 Босния-Герцеговина
13/06 06:00 АҚШ - Парагвай
13/06 23:59 Қатар - Швейцария
14/06 03:00 Бразилия - Марокаш
14/06 06:00 Гаити - Шотландия
14/06 09:00 Австралия - Туркия
14/06 22:00 Германия - Кюрасао

Арбелоа «Бавария»ни огоҳлантирди

Баҳо:
+ | -1

«Реал» бош мураббийи Альваро Арбелоа Чемпионлар лигаси 1/4 финали доирасида «Бавария»га қарши бўлиб ўтадиган жавоб учрашуви олдидан ўз кутилмалари билан ўртоқлашди.

Мутахассис Германия клубини огоҳлантирди. Испаниялик мураббий мадридликлар ярим финал йўлланмасини шунчаки топшириб қўймаслигини таъкидлади.

«Бавария» ҳисобдаги устунлик ва ўз уйида ўйнаши сабабли фаворит эканлигига ишонмоқда. Аммо улар майдонда оқ либосли, думалоқ эмблемали жамоага қарши тўқнаш келишади ва ишончим комилки, биз муносиб қаршилик кўрсатамиз», — дея Арбелоанинг сўзларини келтирмоқда «Реал» расмий сайти.

Эслатиб ўтамиз, «Реал» ўз майдонида кечган илк баҳсда «Бавария»га 1:2 ҳисобида имкониятни бой берган эди. Учрашувда Луис Диас ҳисобни очган бўлса, Харри Кейн Германия грандининг устунлигини иккитага оширганди. Килиан Мбаппе эса битта жавоб голини уришга муваффақ бўлган.

Киритилди: 11:39, 12.04.2026.
Ўқилди: 16417 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик