Кириш Регистрация

Андижон болалар-ўсмирлар футбол академияси тарбияланувчилари Ўзбекистонда тенгсиз

Баҳо:
+ | -

Ўзбекистон футбол ассоциацияси ҳузуридаги ҳудудий болалар-ўсмирлар футбол академияларининг 2004 йилда туғилган тарбияланувчилари ўртасида ўтказилаётган Ўзбекистон чемпионати ғолиб ва совриндорлари аниқланди.

Хабар берганимиздек, мусобақанинг илк босқичида жамоалар “А” ва “Б” минтақасига бўлинган ҳолда, уй-сафар тизимида ўтказилган учрашувлар якунига кўра U-14, U-15, U-16, U-17 ёш тоифаларида 8тадан жами 32 та энг кучли жамоа саралаб олинди ҳамда улар мусобақанинг иккинчи босқич йўлланмасини қўлга киритишган эди.

2004 йил тарбияланувчилари ўртасида ўтказилган мусобақанинг ҳал қилувчи финал учрашувида Сирдарё ҳамда Андижон вилояти болалар-ўсмирлар футбол академияларининг тарбияланувчилари тўқнаш келишди. Қизғин ва муросасиз ўтган финал баҳсида Андижон вилояти ёш футболчилари кичик – 1:0 ҳисобида ғалаба қозонишди.

Финал

Сирдарё БЎФА 0:1 Андижон БЎФА

Гол: Бобур Қодиров (30)

3-ўринни Қашқадарё ҳамда Фарғона вилоят болалар-ўсмирлар футбол академиялари тарбияланувчилари қўлга киритди.

Мусобақанинг ёпилиш маросимида ғолиб ва совриндор жамоалар, шунингдек турли номинацияларда энг яхши деб топилган футболчилар Ўзбекистон футбол ассоциацияси терма жамоалар бўлими бошлиғи Азизбек Хайдаров, Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси бош мураббийи Азамат Абдураимов ҳамда Футбол академияларини ривожлантириш бўлими бошлиғи Онгарбай Джалимовлар томонидан медаль, диплом, кубок ва эсдалик совғалари билан тақдирланишди.

Номинациялар бўйича энг яхшилар:

Энг яхши дарвозабон – Абдумалик Нурмуҳаммадов (Андижон вилояти)

Мусобақа тўпурари – Азамат Толибжонов (Фарғона вилояти)

Энг яхши ўйинчи –Мирхаид Холдоров (Сирдарё вилояти)

Жорий йилнинг 15-19 октябрь кунлари “Бунёдкор” футбол академиясида 2003 йилда туғилган тарбияланувчилар мусобақани давом эттиришади.

Манба: minsport
Киритилди: 21:01, 14.10.2019.
Ўқилди: 2529 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Флорентино Перес катта трансферни ҳал қилди [9051]

«Барселона» юлдуз футболчисидан кўнгли қолди ва уни сотишга қарор қилди [6565]

Канада — Ўзбекистон учрашуви: Энг юқори ва энг паст баҳо олган футболчилар маълум бўлди [5435]

Канада — Ўзбекистон: АҚШга кетган 4 нафар футболчимиз бугунги ўйин қайдномасига киритилмади [3781]

Ғаниевнинг жароҳати жиддий бўлса, унинг ўрнини ким эгаллаши маълум бўлди [3581]

Ўзбекистон терма жамоасининг Жаҳон чемпионатида иштирок этадиган таркиби маълум бўлди — манба [2639]

Фабио Каннаваро: «Иккинчи таймда ҳам футболчиларимдан айнан биринчи бўлимдагидек интенсивликни кутгандим» [2415]

Ўртоқлик учрашуви. Канада - Ўзбекистон - 2:0 (видеошарҳ) [2381]

«Барселона» таклифни 120 миллион еврогача оширади [2367]

Романо «Реал»дан кетган Карвахаль ўрнига кўрилаётган учта номзодни айтди [2311]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик