Кириш Регистрация
25/04 00:00 Кристал Пэлас 2-0 Ньюкасл
25/04 00:00 Ман. Юнайтед 4-2 Шеффилд Юнайтед
25/04 00:00 Эвертон 2-0 Ливерпуль
25/04 00:00 Монако 1-0 Лилль
25/04 00:00 Марсель 2-2 Ницца
25/04 19:00 Қатар 2-4 Япония
25/04 22:30 Жанубий Корея 2-2 Индонезия
25/04 23:00 Удинезе 1-2 Рома
26/04 00:00 Брайтон 0-4 Манчестер Сити
26/04 16:00 Таиланд - Тожикистон
26/04 19:00 Ўзбекистон - Саудия Арабистони
26/04 19:00 Ўзбекистон - Эрон
26/04 22:30 Ироқ - Вьетнам
26/04 23:45 Фрозиноне - Салернитана
27/04 00:00 Монпелье - Нант
27/04 00:00 Реал Сосьедад - Реал Мадрид
27/04 16:30 Вест Хэм - Ливерпуль
27/04 18:00 Лечче - Монца
27/04 19:00 Ман. Юнайтед - Бёрнли
27/04 19:00 Вулверхэмптон - Лутон
27/04 19:00 Фулхэм - Кристал Пэлас
27/04 19:00 Ньюкасл - Шеффилд Юнайтед
27/04 19:15 Альмерия - Хетафе
27/04 21:00 Ювентус - Милан
27/04 21:30 Эвертон - Брентфорд
27/04 21:30 Алавес - Сельта
27/04 23:45 Лацио - Верона
28/04 00:00 Астон Вилла - Челси
28/04 00:00 ПСЖ - Гавр
28/04 00:00 Атлетико - Атлетик Бильбао

Биринчи бўлимдан сўнг: Сингапур - Ўзбекистон - 1:1

Баҳо:
+ | -

Жаҳон чемпионати саралаш босқичи доирасида Сингапур ва Ўзбекистон терма жамоалари ўртасидаги ўйиннинг биринчи бўлими якунланди.

Яманга қарши ўйин билан солиштирганда, Абрамов асосий таркибда битта ўзгаришни амалга оширди: Искандеров ўрнига бу сафар Одил Аҳмедов майдонга туширилди.

Айнан жамоамиз сардори баҳснинг 15-дақиқасида ҳисобни очишга муваффақ бўлишди. Қодирқулов фаол ҳаракатлари орқали рақиб жарима майдонига кирмоқчи бўлганида, ҳимоячи уни йиқитди. Белгиланган жарима зарбасини Одил шундай амалга оширдики, Қатар (ўртоқлик ўйини) ва Уммон (Осиё кубоги-2019) дарвозаларига бўлгани каби олис бурчакдан ўрин олди.

Шундан сўнг Сингапур ҳужумга ўта бошлаши оқибатида вакилларимизда қарши ҳужумда имкониятлар юзага кела бошлади. Учрашувнинг 33-дақиқасида Алижоновнинг узатмасидан кейин Шомуродов дарвоза томон зарба берди. Тўп эса устун ёнидан ўтиб кетди. Орадан кўп ўтмасдан яна Алижонов ўнг қанотдан чиройли узатма билан тўпни Ҳамдамовнинг бошига "қўндирди", аммо Достоннинг зарбасидан кейин тўп тўсин устидан ўтиб кетди.

Айнан бош билан зарба беришда мезбонлар аниқ ҳаракат қилишди. Бўлимга қўшиб берилган дақиқаларда баланд бўйли Ихсан Фанди қанотдан етказилган узатмани дарвозага жойлаб қўйди. Элдор Суюнов тўпга ташланди, аммо уни қайтара олмади.

Шу тариқа, биринчи бўлимдан сўнг камида 2та тўп фарқи билан олдинда бориши керак бўлган Ўзбекистон терма жамоаси танаффусга дуранг билан йўл олди.

ЖЧ-2022 саралаш. "D" гуруҳи, 4-тур
Сингапур, Singapore Sports Hub Stadium. 16:45
СИНГАПУР - ЎЗБЕКИСТОН 1:1 (биринчи бўлимдан сўнг)
Голлар: Ихсан Фанди (45+1) — Одил Аҳмедов (15)
Огоҳлантиришлар: Шавал Анвар (31)
Сингапур: 01.Изван бин Маҳбуд, 08.Шаҳдан Сулаймон, 09.Ихсан Фанди, 11.Муҳаммад бин Аҳмад, 13.Ҳафиз Нор, 14.Ҳарисс Ҳарун (С), 16.Ҳами Сяҳин, 17.Ирфан Фанди Аҳмад, 20.Шавал Анвар, 21.Сафуван бин Баҳаруддин, 23.Зулфаҳми бин Арифин
Захира: 12.Жарфан Роҳайзад (Д), 18.Ҳассан бин Абдуллоҳ (Д), 02.Фирдавс бин Касман, 03.Ирван Шоҳ Арисмайл, 04.Даррен Теб, 05.Байҳакки бин Хайзан, 06.Амирул бин Азми, 07.Ҳаззуван Ҳалим, 10.Фарис бин Рамли, 15.Ясир Ҳанапи, 19.Фариз Фарҳан, 22.Габриел Куак
Ўзбекистон: 01.Элдор Суюнов, 04.Фаррух Сайфиев, 05.Рустам Ашурматов, 20.Ислом Тўхтахўжаев, 03.Ҳожиакбар Алижонов, 13.Санжар Қодирқулов, 09.Одил Аҳмедов (С), 10.Жалолиддин Машарипов, 07.Отабек Шукуров, 17.Достон Ҳамдамов, 14.Элдор Шомуродов.
Захира: 12.Санжар Қувватов (Д), 16.Абдумавлон Абдужалилов (Д), 02.Шароф Муҳиддинов, 06.Азизжон Ғаниев, 08.Икромжон Алибоев, 11.Темурхўжа Абдухолиқов, 15.Егор Кримец, 18.Сардор Мирзаев, 19.Акбаржон Исматуллаев, 21.Игорь Сергеев, 22.Жамшид Искандеров, 23.Хуршид Ғиёсов
Бош ҳакам: Шен Йин Хао (Хитой)

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 17:35, 15.10.2019.
Ўқилди: 2980 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.