Кириш Регистрация
04/07 03:00 Аргентина 3-2 Кабо-Верде
04/07 06:30 Колумбия 1-0 Гана
04/07 22:00 Канада 0-3 Марокаш
05/07 02:00 Парагвай 0-1 Франция
06/07 01:00 Бразилия - Норвегия
06/07 05:00 Мексика - Англия
06/07 23:59 Португалия - Испания

Биринчи бўлимдан сўнг: ёмон, жуда ёмон

Баҳо:
+ | -

Жаҳон чемпионати саралаши доирасида Сингапур ва Ўзбекистон миллий терма жамоалари ўртасидаги ўйиннинг биринчи бўлими якунланди.

Афсуски, гарчи тезкор гол урган бўлсак-да, бўлим якунида гол ўтказиб юбордик. Бунинг бир нечта сабаблари бор.

Футболчиларимиз голдан кейин негадир сустлашиб қолишди. Яманга қарши ўйиндаги шиддаткорлик йўқ. Тўп узатишларда ланжлик сезиляпти, футболчиларни худди ер чоптириб, майдонга ташлаб юборишганга ўхшаяпти.

Ўйин ёмон демоқчи эмасман, лекин ҳозирча яхши ҳам деб бўлмайди. Боиси Сингапур ҳужумкор ўйнамаяпти, биз эса бундан фойдалана олмаяпмиз. Тезкорлик суст, тўп узатишларда аниқлик йўқ, танаффусда Вадим Абрамов шогирдларига шиддатлироқ ўйнашни тайинламаса бўлмайди. Айниқса, Жалолиддин Машарипов кабиларга тўпни вақтида узатиш кераклигини, ҳадеб алдайвермаслик лозимлигини, имкон қадар тўғри қарор чиқариш кераклигини уқтириш лозим.

Футболчиларда яна ўша совуқ ҳолат — сусткашлик сезилаётгандек. Бу жуда ёмон. Ёки Яманга қарши ғалабадан кейин дарров хотиржамликка берилишдими? Ёки бу бир тактикамикин? Кўрамиз. Иккинчи бўлим саволларимизга жавоб топиб беради.

Манба: stadion.uz
Киритилди: 17:40, 15.10.2019.
Ўқилди: 6870 марта.
Фикрлар: 10 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Илгиз Танташевнинг Франция — Парагвай учрашувидаги ҳакамлиги халқаро нашрлар томонидан танқид қилинди [7516]

Фабио Каннаваро ЖЧ-2026дан кейин Италияда нималар билан шуғулланаётганини кўрсатди (фото) [7091]

Расман: Элдор Шомуродов «Башакшеҳир» билан янги шартнома имзолади [4303]

Мбаппе футбол тарихида ҳеч ким эриша олмаган ЖЧ рекордини ўрнатди [3746]

ЖЧ-2026. Марокаш Канадани йирик ҳисобда мағлуб этиб, чорак финалга чиқди [2611]

Левченко Ўзбекистоннинг ЖЧ-2026да ғалабани қўлдан чиқариши сабабини тушунтирди [2573]

Маҳрез терма жамоадан кетганидан бор-йўғи бир кун ўтиб ўз клубини ҳам тарк этди [2213]

Возинья Месси билан ўйиндан кейин нималар ҳақида суҳбатлашганини айтди [2019]

Винисиус «Реал»даги келажаги борасида бир қарорга келди [1818]

«Барселона» «Челси» ва «Манчестер Сити»нинг таклифига рад жавобини берди [1758]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик