Кириш Регистрация

Месси ўзига қарши ўйнаган энг кучли жамоа номини айтди

Баҳо:
+ | -

Католония супер клуби сардори Леонел Месси Испаниянинг РС радиостанция учун интервью бериб ўтди. Аргентиналик футболчи ушбу интервьюда мухлисларни қизиқтирган кўплаб саволларга жавоб бериб ўтди. Ушбу интервьюни эътиборингизга ҳавола этамиз.  

Қачондир уйингга «Барселона»дан кетиш ҳақидаги фикр билан кириб келганмисан?

2013-14-йилги мавсум оралиғида солиқдан қочишда айбланган эдим. Ўша даврлар менинг ҳаётимдаги энг оғир ўтган кунлар сифатида ёдимда абадий қолса керак. Ўша йилли мен «Барселона»дан кетиш ҳақида ўйлаб қолган эдим. Қайтараман, солиқ муаммоси ортидан қандай кунларни бошимдан ўтказганимни фақат мен ва оилам билади холос. Энг қизиғИ шундаки, менга бирорта клуб расман таклиф билан чиқмаган. Барча клубга нақадар содиқ эканлигимни яхши билади.

Кўпчилик сени Гризманни «Барселона»да кўришни истамганинг ҳақида сўзламоқда. Шу ростми?

«Барселона» сафида тўп суриш осон кўрингани билан, аслида ундай эмас. «Барса» ўйин фалсафасидан хабардор бўлмаган футболчилар учун клубга мослашиб кетиш жуда мушкул. Антуан бизнинг клубга келгунига қадар тамомила ўзгача футбол намойиш этган. Шундай бўлсада, унинг жамоага мослашиб кетишига шубҳамиз йўқ. У жуда профессионал ва ақлли футболчи. Уни жамоада кўришни истамаслигим ҳақидаги барча гаплар ёлғон. Мен ўтган йили «Барселона»га ўтмагани учун уни танқид қилганман. У ҳақида айтган барча сўзларим ёдимда. Менда ҳеч қачон Антуан билан муаммо бўлмаган.

Неймарнинг ПСЖда қолгани ҳақида  ҳақида нима дейсан?

Мен уни «Реал Мадрид»га ўтишини тахмин қилган эдим. Сабаби, у ПСЖдан кетмоқчи эканлигини айди ва ҳаммаси ҳал бўладигандек кўринган эди. Трансфер ойнаси ёпилганида эса, Неймар Париж клуби сафида қолишдан бошқа чора топа олмай қолди.

Валверденинг истеъфога чиқарилмаганидан хурсандмисан?

Яна қайтараман, бизнинг мағлубиятларимизда Валвердени айблаш нотоғри. Ўтган мавсумдаги омадсизликларнинг бош сабабчиси футболчилар эканлигини кундек равшан. Клуб унинг жамоада қолишини истади ва биз бундан хурсанд бўлдик. Биз Эрнестони ҳурмат қиламиз ва қўллаб-қувватлаймиз. Агарда бошқа мураббий жамоа постига келса, катта ғалабаларни қўлга киритиш учун уни ҳам ёлғиз қолдирмаслигимиз аниқ.

ВАР ҳақида қандай фикрдасан?

Менга ВАР манзур бўлмоқда, лекин ушбу теҳник қурилманинг ҳам кўплаб камчиликлари мавжуд. Афсуски, қурилмадан тўғри фойдалана оладиган  мутахасисслар жуда кам. Аввалари ўйин давомида баҳсли вазиятлар кўп учраб турар эди. Эндиликда ВАР мавжуд бўлсада, муаммолар тўлиқ ҳал бўлгани йўқ. Ушбу қурилма барча гумонларни йўққа чиқариш учун ўйлаб топилган бўлсада, шубҳалар футболни тарк этгани йўқ.

Сен киритган энг чиройли гол?

2009-йил Римдаги ЕЧЛ финалида «Манчестер Юнайтед» дарвозасига бош билан киритган голимни алоҳида таъкидлаб ўтган бўлар эдим.

Сенга қарши тўп сурган энг яхши жамоа қайси?

2010-йилда бўлиб ўтган ЖЧ олдидан Марадона қўл остидаги Аргентина терма жамоаси сафида Испанияга қарши майдонга чиққан эдик. Ўша учрашувда Испания терма жамоаси мени ҳайратда қолдирадиган даражада кучли футбол намойиш этган эди.

Сен иштирок этган энг яхши учрашув ҳақида сўзлаб бер

2010/11-йилги мавсумдаги ЕЧЛ баҳсларида «Реал Мадрид» жамоаси устидан меҳмонда 0 : 2 ҳисобида ғалаба қозонган эдик. Ўша учрашув менинг хотирамдан муқим ўрин эгаллаган.

Фаолиятинг давомида сен билан ишлаган энг кучли мураббий ким?

Ўйлашимча Гвардиола ва Луис Энрике менинг футболчи сифатида ўсишимга катта ёрдам берган мураббийлар.

Қайси футболчини жамоангда қайта кўришни истамайсан?

Бундай футболчининг ўзи йўқ десам, адашамган бўламан. Жамоамизда тўп сурган барча йигитлар билан дўстона алоқада бўлганман. Ўйлашимча мен ҳақимда ҳам барча футболчилар шундай фикрда

Роналдуни соғиняпсанми?


Очиғи бу мавсумда «Реал Мадрид» чемпионлик учун жиддий кураш олиб бормоқда. Шундай бўлсада, Роналдунинг жамоадан кетиши клуб ўйинига ўз таъсирини ўтказмай қолмади. Дарҳақиқатм мен Роналдунинг Мадридда қолишини жуда истаган эдим. Айнан у сабабли клубларимиз тўқнашуви ўзгача кўриниш олар эди. У ва менинг қарама-қаршилигимиз «эл-классико»га қандайдир ўзгача тус бера олар эди.

Нега халигача каталон тилида сўзлашмайсан?

Қанчалар урунсамда, бу тилни ўзлаштира олмадим. Шунга қарамай, болаларим католон тилида эркин сўзлашишмоқда.

Манба: Stadion.uz
Киритилди: 01:11, 16.10.2019.
Ўқилди: 17410 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.