Евро-2020 саралаши доирасида Финляндия терма жамоаси Арманистонни мағлуб этди.
Ушбу учрашувда Тeeму Пукки дубл қайд этди. 29 ёшли ҳужумчи учрашувнинг 51 ва 88-дақиқаларида ҳисобни очди.
Шундай қилиб, Пукки Финляндия ва "Норвич" сафида сўнгги ўн беш ўйинда ўн тўртта гол урди.
Шунингдек, Пукки АПЛнинг жорий мавсумдаги энг яхши тўпурарлар учлигига кирди - унинг ҳисобида олтита гол бор.