Кириш Регистрация
11/06 23:59 Мексика - ЖАР

«Милан» икки йирик трансферни тайёрлаб қўйди

Баҳо:
+ | -

«Атлетико» ҳужумчиси Александер Сёрлот ва «Бавария» ярим ҳимоячиси Леон Горецка «Милан»га ўтишга розилик беришди, деб хабар бермоқда La Gazzetta dello Sport.

Манбанинг маълумотларига кўра, «Милан» Горецкага яна бир мавсумга узайтириш имконияти билан уч йиллик шартнома таклиф қилган. 31 ёшли футболчи ўз келажаги борасида ЖЧ-2026 га қадар бир қарорга келишни истамоқда, бироқ у «қизил-қоралар»дан Бундеслига мавсуми якунланишини ва агар «Бавария» у ерга йўл олса, Чемпионлар лигаси финалигача кутиб туришни сўраган.

Қайд этилишича, Сёрлот ҳам «Милан»га ўтишни хоҳлайди, лекин у «Атлетико» билан трансфер борасида келишиб олиши керак бўлади. «Россонерилар»нинг дастлабки таклифи 20 миллион евро ва бонусларни ташкил этиши кутилмоқда.

Горецка 2018 йилдан бери «Бавария» шарафини ҳимоя қилиб келмоқда. Шу ёзда 31 ёшли ярим ҳимоячи эркин агентга айланади.

Сёрлот «Атлетико» сафига 2024 йилда келиб қўшилган эди. 30 ёшли ҳужумчининг клуб билан шартномаси 2028 йилнинг ёзигача мўлжалланган.

Киритилди: 18:51, 25.04.2026.
Ўқилди: 2938 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик