Кириш Регистрация
30/09 11:00 Жанубий Корея 2-1 Хитой
30/09 15:30 Ўзбекистон 1-1 Япония

Перес Гарсиянинг трансферини блоклагани маълум бўлди

Баҳо:
+ | -

«Реал» ҳимоячиси Фран Гарсия январь ойида жамоани тарк этиши мумкин эди.

Журналист Рамон Альварес де Моннинг хабарига кўра, Мадрид клуби АПЛ жамоаларидан биридан 26 ёшли футболчининг трансфери бўйича 30 миллион евролик таклиф олган. Футболчи «Реал»дан кетишга рози бўлган, Альваро Арбелоа ҳам ушбу трансферга «яшил чироқ» ёққан эди.

Бироқ «Реал» президенти Флорентино Перес таклифни кўриб ҳам чиқмасдан, Гарсияни қўйиб юборишдан қатъиян бош тортди. Перес буни ўз фалсафаси ва тамойиллари масаласи деб ҳисоблайди — у ҳеч қачон январь ойида футболчиларни қўйиб юбормайди. Переснинг стратегияси жуда аниқ — январь ойида ҳеч қандай харидлар ва ҳеч қандай сотувлар амалга оширилмайди.

Киритилди: 18:45, 25.04.2026.
Ўқилди: 2369 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Аичи-Нагоя-2026, бокс. Финалга қайси мамлакатдан неча нафар спортчи чиқди? [5517]

"Улар мени мажбурлашди": Португалия терма жамоаси бош мураббийи Роналду билан бўлган суҳбат ҳақида гапирди [4187]

Роналду Португалия терма жамоасини можароли тарзда тарк этганидан сўнг Мадрид аэропортига қўнди [3535]

Криштиану Роналду Португалия терма жамоаси қароргоҳини тарк этиш қарорини изоҳлади [3209]

Рафинья қачон майдонга қайтиши маълум бўлди [3156]

«Marca» Роналду ва Жезуш ўртасидаги можаро тафсилотларини очиб берди [3023]

"Реал" янги марказий ҳимоячи изламоқда: уч номзод маълум [2669]

Futbol TV телеканали 1-октябрь куни Ўзбекистон - Сурия ўйинини жонли трансляция қилади [2425]

Родри «Барселона»да «Атлетико» футболчисини кўришни истамоқда, бу Альварес эмас [2404]

Португалия терма жамоаси Роналду кетганидан сўнг расмий баёнот берди [2375]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик