Кириш Регистрация

«Манчестер Сити» қийин ғалабага эришиб, Англия Кубоги финалига чиқди

Баҳо:
+ | -

Англия Кубогининг ярим финал босқичи доирасида «Манчестер Сити» ва «Саутгемптон» жамоалари ўртасидаги баҳс якунланди. Унда «шаҳарликлар» иродали ғалабани қўлга киритишди.

79-дақиқада «Саутгемптон» ярим ҳимоячиси Финн Эйзас кутилмаганда номинал мезбонларни олдинга олиб чиқди. Бироқ Хосеп Гвардиола шогирдлари тезкорлик билан мувозанатни тиклашга муваффақ бўлишди: 83-дақиқада Жереми Доку ҳисобни тенглаштирди. Орадан тўрт дақиқа ўтиб, Нико Гонсалес «Манчестер Сити»га ғалаба келтирувчи голни урди — 2:1.

Ҳамюртимиз Абдуқодир Ҳусанов бу ўйинни захирадан кузатди.

Шу тариқа, «Манчестер Сити» Англия Кубогининг финалига йўл олди. Жамоанинг финалдаги рақиби 26 апрель, якшанба куни бўлиб ўтадиган «Челси» ҳамда «Лидс» жамоалари ўртасидаги иккинчи ярим финал баҳсидан сўнг маълум бўлади.

«МАНЧЕСТЕР СИТИ» — «САУТГЕМПТОН» — 2:1

Голлар: Эйзас 79 (0:1), Жереми Доку 83 (1:1), Гонсалес 87 (2:1).

«Манчестер Сити»: Траффорд, Аит Нури (О`Райли, 71), Аке, Стоунс, Матеус Нунес, Ковачич (Савио, 58), Гонсалес, Рейндерс (Бернарду Силва, 86), Фоден (Доку, 58), Шерки, Мармуш (Холанн, 71).

«Саутгемптон»: Перец, Велингтон (Мацуки, 77), Вуд, Хэрвуд-Беллис, Бри (Арчер, 89), Феллоус, Сиенза, Яндер, Брэгг (Чарльз, 61), Эйзас, Стюарт (Ларин, 61).

Огоҳлантириш: Хэрвуд-Беллис (90).

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 23:16, 25.04.2026.
Ўқилди: 2108 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

«Роналду тузоққа тушди, барчаси олдиндан режалаштирилган» — Жозе Португалия терма жамоасидаги можаро ҳақида [6327]

Ибраҳимович Ла Лиганинг энг яхши футболчисини айтди: Рафинья ТОП-3'да эмас [3546]

Португалия футбол федерацияси президенти Роналду ва Жезуш ўртасидаги зиддият фонида баёнот берди [3140]

Жезуш Роналдунинг Португалия терма жамоасидаги келажаги ҳақида гапирди [2789]

Холанд келажакда бу икки клубдан бошқа жамоаларнинг таклифларини кўриб чиқмайди [2426]

ОФК Миллатлар лигасини йўлга қўймоқчи — турнир ЖЧ ва Осиё кубоги саралашига боғланади [2175]

Фред: "Роналдуга қарши гапириб бўлмайди, ҳаммаси унинг қоидалари бўйича бўлиши керак" [2083]

Миллатлар лигаси. Португалия терма жамоаси Роналдусиз ва камчиликда Норвегияни мағлуб этди [1981]

Оғир мағлубиятдан сўнг Гаттузонинг ўзига келиши қийин бўлган [1968]

Лионель Месси хайрлашув ўйини олдидан Аргентина терма жамоаси қароргоҳига етиб келди [1733]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик