Кириш Регистрация
22/12 00:45 Лечче 1-2 Лацио
22/12 01:00 Барселона 1-2 Атлетико
22/12 16:30 Рома 5-0 Парма
22/12 18:00 Валенсия 2-2 Алавес
22/12 19:00 Фулхэм 0-0 Саутгемптон
22/12 19:00 Лестер 0-3 Вулверхэмптон
22/12 19:00 Ман. Юнайтед 0-3 Борнмут
22/12 19:00 Эвертон 0-0 Челси
22/12 19:00 Венеция 2-1 Кальяри
22/12 20:15 Реал Мадрид 4-2 Севилья
22/12 21:30 Тоттенхэм 3-6 Ливерпуль
22/12 22:00 Аталанта 3-2 Эмполи
22/12 22:30 Леганес 2-5 Вильярреал
22/12 22:30 Лас-Пальмас 1-0 Эспаньол
23/12 00:45 Монца 1-2 Ювентус
23/12 01:00 Бетис 1-1 Райо Вальекано
23/12 22:30 Фиорентина - Удинезе
24/12 00:45 Интер - Комо

Бошқа спорт турини танлаган футболчилар

Баҳо:
+ | -

Яқиндагина Афсонавий дарвозабон Питер Чех ўзининг Ҳоккейдаги дебют учрашувини ўтказганидан хабарингиз бор. Хўш чехиялик футболчи сингари бошқа спорт тури билан шуғулланаётган яна қандай футболчилар ҳақида биламиз? Бугун ушбу саволга жавоб излашга уруниб кўрамиз.

Габриел Батистута

Футбол тарихидаги энг ёрқин ҳужумчилардан бири саналадиган Габриел Батистута ҳақида эшитмаган мухлис бўлмаса керак. Ўз фаолиятини жароҳати туфайли якунлаган бўлсада, қаҳрамонимиз 2009-йилда яна спортга қайтишга қарор қилди ва омадини Поло спорт турида синаб кўришга қарор қилди.

Ўзининг дебют учрашувидаёқ 2 та гол киритган Габигол ушбу спорт тури билан жиддий шуғулланишга қарор қилди. Орадан бир йил ўтиб спортчи «Cопа Стелла Артоис» мусобақасида ғолиб чиқишга муваффақ бўлгани эътиборга молик.

Бишенте Лизаразу

5 та чемпионлик, ЖЧ ва ЙЧл ғолиби саналадиган Франция футболининг тирик афсонаси ўз устида ишлашдан тўтаб қолгани йўқ. Мана бир неча йиллардан бери Жуи-Житсу спорт тури билан шуғулланаётган қаҳрамонимиз яқиндагина ушбу спорт тури бўйича Европа чемпионлигини қўлга киритди. Қачонлардир собиқ футболчини Патрис Эвра ҳашорот деб атаган эди. Умид қиламизки, баск Эвранинг сўзлари учун жазолаб ўтирмайди.

Эжи Дудек



2013-йилда футболдан кетган Дудек ўша йилнинг ўзидаёқ бошига пойга шлемини кийди ва пилотга айланди.

Жо Ҳарт



Ангилиянинг энг кучли дарвозабонларидан бири саналадиган Жо Ҳарт ҳозирда ушбу спорт тури билан ярим профессионал тарзда шуғулланмоқда. Футболчининг ўзи усбу спортга анчадан бери қизиқиб келишини таъкидлаётган бўлада, унин холати ҳавас қилгулик эмас. Ўз вақитда сайёрамизнинг энг кучли дарвозабони сифатида қайд этилган Ҳарт Крикет ўйнаётгани жуда ачинарли…

Лев Яшин



«Олтин тўп»ни қўлга киритган ягона дарвозабон ўз вақида Ҳоккей билан ҳам профессионал тарзда шуғулланганидан кўпчиликнинг хабари бўлмаса керак. Қаҳрамонимиз бир вақтнинг ўзида икки спорт турини севган бўлсада, машхурлик унга айнан футбол ортидан келди.

Рио Фердинад



Футбол оламидаги энг совриндор ҳимоячилардан бири саналадиган Рио Фердинанд 2017-йилда бокс  билан жиддий шуғулланмоқчи эканлигини эълон қилди. Рионинг айтишича, Бокс тана ва руҳнинг соғлом бўлишини таъминлайдиган спорт тури экан. Собиқ футболчи янги касбида катта ютуқларга эришиш учун қариб қолган бўлсада, бир уруниб кўрмоқчи.

Манба: Stadion.uz
Киритилди: 23:57, 16.10.2019.
Ўқилди: 7616 марта.
Фикрлар: 2 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.