Кириш Регистрация
16/11 00:45 Швейцария 1-0 Грузия
16/11 00:45 Дания 6-0 Гибралтар
16/11 00:45 Испания 7-0 Мальта
16/11 00:45 Руминия 0-2 Швеция
16/11 00:45 Босния-Герцеговина 0-3 Италия
16/11 19:00 Кипр 1-2 Шотландия
16/11 22:00 Озарбойжон 0-2 Уэльс
16/11 22:00 Словения 1-0 Латвия
16/11 22:00 Россия 1-4 Бельгия
16/11 22:00 Сан-Марино 1-3 Қозоғистон
17/11 00:45 Шим. Ирландия 0-0 Голландия
17/11 00:45 Германия 4-0 Беларусь
17/11 00:45 Хорватия 3-1 Словакия
17/11 00:45 Австрия 2-1 Македония
17/11 00:45 Исроил 1-2 Польша
17/11 19:00 Люксембург 0-2 Португалия
17/11 19:00 Сербия 2-2 Украина

Хабарлар

Эден Азарни ҳайратда қолдирган футболчилар

Баҳо:
+ | -

Ушбу рукнимизга оид навбатдаги интервьюларни тақдим этишда давом этамиз. Бугунги қаҳрамонимиз Эден Азар томонидан алоҳида қайд этилган футболчилар ва Азарнинг улар ҳақида билдирган фикрларни бир жойга жамладик ва сизлар учун илиндик.

Киллиан Мбаппе


Мен унга қарши Россия яшил майдонларида тўп сурганман. Дарҳақиқат, Мбаппе ҳайратланарли даражада иқтидор эгаси. Жуда ёш бўлшига қарамасдан елкасига жуда катта маъсулият олишни уддалаётган йигитчанинг ўйинларига эътибор қилмасликнинг иложи йўқ. Кучли футболчиларнинг доиммо қолганлардан ажралиб турадиган ҳислати бўлади. Мбаппеда бундай ҳислатлардан бир нечта топилади. Бу таҳсинга сазовор. Мен у билан бир неча бор телефонда гаплашдим. Унинг айтишича, аввалари менинг ўйинларимни кўриб борар экан. ҚизиғИ шундаки, эндиликда мен унинг ўйинларини томоша қиляпман.

Муҳаммад Салаҳ



Салаҳ менинг дўстларимдан бир. ОчиғИ унинг ҳар бир учрашувини томоша қилишга ҳаркат қиламан. У майдонда кўрсатаётган футболни мўъжиза десам, адашмаган бўламан. Унинг тезкорлиги ва ўта тажавузкор ҳужумчи эканлиги «Ливерпул»га ЙЧЛда қўл келганини барча кўрди. Агарда Клопп Салаҳдан унумли фойдаланса, «Ливерпул» бу мавсумда АПЛ ғолиблигини қўлга киритиши мумкин.

Кевин Де Брюне



Кевин ҳозирда АПЛдаги энг кучли футболчилардан бир. Гвардиола ўйлаб топган ва амалга тадбиқ этган ўйин услуби айнан Кевин атрофида қурилган. У билан бир жамоада тўп суриш исталган футболчи учун кўплаб қулайликлар яратади. Тўғри, у кўплаб голлар киритмайди, лекин биргина ҳаракати билан ҳафвли вазият яратишга қодир. У ўзгача футболчи.

Криштияну Роналду



Менинг Криш билан алоқаларим яхши. Очиғи у мени ўзининг издоши деб атаганидан жуда мамнун бўлдим. «Реал Мадрид»га ўтишим арафасида айтилган ушбу сўзлардан сўнг, унга бўлган ҳурматим янада ошди. Роналду ҳақида узоқ сўзлашнинг хожати йўқ. Унинг нималарга қодир эканлигини футболни тушунмайдиган инсонлар ҳам яхши билади. У замонамизнинг энг кучли футболчиларидан бири. Балки, энг кучлисидир

Лео Месси

Дарҳақиқат, Мессининг ҳйинларидан рохат олмасликнинг иложи йўқ. Менинг ўйин услубимни унинг услубига ўхшатишлари жуда ёқимли холат. нг қизиғи шундаки, ўғилларимнинг барчаси унинг мухлиси. Мен бир неча бор Леога қарши майдонда тўп сурган бўлсам, ҳар сафар ўзим учун янгиликни кашф этганман. Мессининг ўйинларини томоша қилсангиз, кўп нарсаларни ўзлаштиришингиз мумкин. У мен кўрган футболчилар ичида енг иқтидорлиси

Манба: Stadion.uz
Киритилди: 00:53, 17.10.2019.
Ўқилди: 6480 марта.
Фикрлар: 2 та.

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.