Суперлиганинг 22-туридан ўрин олган “Метталург” ҳамда "Сўғдиёна" жамоалари ўртасидаги ўйин якунланди. Ўйиндан сўнг матбуот анжуманининг биринчи қисмида "Сўғидёна" бош мураббийи Улуғбек Бақоев журналистлар саволларига жавоб қайтарди.
"Бугун қийин ўйин бўлишини билгандик. Металлург кучли таркибга эга, тажрибали футболчилардан иборат. Бу рақибга қарши биринчи навбатда футболчиларни руҳан тайёрлашимиз керак эди. Буни уддаладик. Иккинчидан охирги ўйинларда гол киритолмаётгандик.
Зарбасиз, голсиз натижага эришиб бўлмаслигини шогирдларга тушунтирдик. Қолаверса бугун дарвозабонимиз зўр ўйнади. Ундаги ишонч бошқа йигитларга ҳам кўчди.Милан Митрович Пахтакорга қарши ўйинда бир қатор хатоларга йўл қўйганди. Бугун эса у жамоамизни қутқарди.
Металлург жамоасига кейинги учрашувларда омад тилайман", дейди жиззахликлар устози.