Кириш Регистрация
27/12 01:00 Ливерпуль 3-1 Лестер
28/12 00:30 Брайтон 0-0 Брентфорд
28/12 01:15 Арсенал 1-0 Ипсвич
28/12 19:00 Эмполи - Женоа
28/12 19:00 Парма - Монца
28/12 22:00 Кальяри - Интер
29/12 00:45 Лацио - Аталанта
29/12 16:30 Удинезе - Торино
29/12 19:00 Наполи - Венеция
29/12 19:30 Лестер - Манчестер Сити
29/12 20:00 Тоттенхэм - Вулверхэмптон
29/12 20:00 Кристал Пэлас - Саутгемптон
29/12 20:00 Эвертон - Ноттингем Форест
29/12 20:00 Фулхэм - Борнмут
29/12 22:00 Ювентус - Фиорентина
29/12 22:15 Вест Хэм - Ливерпуль

Андрей Канчельскис: “Термизга ютуқ учун келгандик, аммо...”

Баҳо:
+ | -

Суперлига 22-туридан ўрин олган “Сурхон” – “Навбаҳор” (0:0) жамоалари ўртасидаги учрашувдан сўнг, “Навбаҳор” бош мураббийи Андрей Канчельскис ўйин ҳақидаги фикрларини қуйидагича билдирди.

- Учрашув жуда қийин кечди. Боиси, Термизда ўйнаш осон эмас. Ҳаттоки, “Пахтакор” ҳам бу ерда дурангга эришган. Шундай бўлса-да, биз Термизга очко олиш учун эмас, ғалаба қозониш ниятида ташриф буюргандик. Аммо бу футбол.

Тўғри, учрашувнинг биринчи бўлимида мезбонлар кўпроқ ташаббусга эга бўлишди. Лекин дуранг натижа менимча, ҳаққоний бўлди.

“Сурхон” каби жамоамизни ҳам қўлга киритилган бир очко унчалик қониқтирмайди. Боиси, ушбу турда “Сўғдиёна” ғалаба қозонди.

Бироқ, мағлубиятга учрагандан кўра, дурангни ҳам ижобий натижа деса бўлади. Боиси, таъкидлаганимдек, Термизда ўйнаш қийин.

Майдон сифати яхши ва футболчилар бундан-да яхшироқ тўп суришлари мумкин эди. Аммо ҳар икки жамоа аъзоларига намойиш этган ўйинлари учун миннатдорчилик билдираман. Чунки ҳеч ким жароҳат олмади ҳамда  жамоалар учун барчаси ижобий тарзда якунланди.

- Жаҳонгир Меҳмонов бошланғич таркибдан жой олмади ва сўнгги дақиқаларда майдонга туширилди. Буни нима билан изоҳлайсиз?

- Бизда жамоа бор ҳамда бошланғич таркибни деярли ўзгартирмаймиз. Ғиёсжон Комилов бугун яхши ўйин намойиш этди. Жаҳонгир Меҳмонов эса ҳозирча захирадан майдонга тушяпти ва баҳсларга жиддий тайёргарлик кўряпти. Ҳозирча бу ҳақда бирор нарса дея олмайман. Меҳмонов учун кейинчалик барчаси ижобий тарзда якунланиши ҳамда у бошланғич таркибда ўйнаши ҳам эҳтимолдан холи эмас.

“Навбаҳор” ПФК матбуот хизмати.

Манба: www.pfcnavbahor.uz
Киритилди: 17:22, 20.10.2019.
Ўқилди: 2415 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.