Бугун ЕЧЛ доирасида Туриннинг «Ювентус» жамоаси Москванинг «Локомотив» клубини қабул қилишидан хабарингиз бор. Ушбу учрашув олдидан «Ювентус» футболчилари ва клуб бош мураббийи Маурицио Сарри ўз фикрлари билан ўртоқлашиб ўтишди. Бугун ушбу интервьюларни эътиборингизга ҳавола этамиз.
Маурицио Сарри
Биз «Локомотив»ни яхшилаб ўрганиб чиқдик Улар кучсиз эмаслиги кундек равшан. Ахир ЕЧЛда кучсиз рақиблар бўлмайди. Бизни жуда оғир учрашув кутиб турибди. Бугунги учрашув олдидан бошқа нарсалар ҳақида ўйлашга ва Хато қилишга ҳаққимиз йўқ. ҳозирча жамоам олдига гуруҳдан чиқиш вазифаси қўйилган. Кейин нима бўлиши ҳақида олдиндан ҳеч нарса дея олмайман. ЕЧЛнинг бу йилги баҳсларида Италия клубларидан кўра, Ангилия жамоаларида ғолиблик учун имконият кўпроқдек туюлмоыда. Шундай бўлсада биз фақат ғалаба учун майдонга тушамиз.
Миралем Пянич
Мураббий ўйин олдидан тўпни ўзимда узоқроқ ушлаб туришимни илтимос қилади. Шу йўсинда жамоа тўлиқ ҳужумга ёки тўлиқ ҳимояга ўтмоқда. Мен иложи борича узунроқ паслар билан жамоанинг ҳужумини бошлаб беряпман. Мен дунёнинг энг кучли клубларидан бирининг шарафини ҳимоя қиляпман. Шундай экан, ўз позициямда энг кучли футболчи бўлишни истайман. Сезганингиздек, биз ўйинда-ўйинга очилиб боряпмиз. Бугун бўлиб ўтадиган учрашувда ҳам ортиқча қийинчиликсиз ғалаба қозонамиз деган умиддаман. Россия клубларига қарши меҳмонда тўп суриш қанчалар қийин эканлигини инобатга олган ҳолда бугунги учрашувда ғалаба қозониш учун қўлимиздан келганича ҳаракат қиламиз.
Роналду
ЕЧЛдаги барча ўйинлар оғир ўтади. Шу сабабли биз ўйин давомида маъсулиятли ва эътиборли бўлишга мажбурмиз. Бугунги ўйинда бор кучимиз ғалаба учун ҳаракат қиламиз. Бизни «Локомотив»га қарши осон бўлмаган ўйин кутиб турибди. Россияда бўлиб ўтган ЖЧдан иштирок этганимда ушбу юрт футболи нақадар ўсганини сезган эдим. Умид қиламанки, «Ювентус» бу мавсумда узоқ кутилган ғалабаларга бой мавсумни ўтказади. Жамоамнинг чемпионлик учун имкониятларини аъло даражада баҳолайман. Агар улкан ғалабалар учун ҳаракат қилишдан тўҳтаган кунимоқ бутсаларимни михга илишимни аввалроқ ҳам айтган эдим.