Кириш Регистрация
17/09 00:30 Барселона 7-2 Расинг
17/09 15:00 Аделаида Юн. 3-0 Тай По
17/09 15:00 Лион Сити Сэйлорс 1-1 Патхум Юнайтед
17/09 15:00 Матида Зелвия 2-0 Свай Риенг
17/09 17:15 Шангхай Шенхуа 2-1 Тампинес Роверс
17/09 17:15 Китчи 0-0 Кангвон
17/09 17:15 Пномпен Краун 2-1 Кучинг Сити
17/09 18:00 Навбаҳор 3-2 Динамо
17/09 22:00 Бетис 1-0 Хетафе
18/09 00:30 Малага 1-3 Вильярреал
18/09 11:30 Филиппин 0-2 Вьетнам
18/09 15:00 Ўзбекистон 2-0 Кувайт
18/09 15:30 Саудия Арабистони 2-0 Қатар
18/09 23:45 Монца - Сассуоло
19/09 00:00 Эспаньол - Эльче
19/09 00:00 Брентфорд - Челси
19/09 16:30 Тоттенхэм - Астон Вилла
19/09 17:00 Осасуна - Райо Вальекано
19/09 18:00 Машъал - Пахтакор
19/09 18:00 Болонья - Торино
19/09 18:00 Удинезе - Кальяри
19/09 19:00 Брайтон - Арсенал
19/09 19:00 Эвертон - Ипсвич
19/09 19:00 Ньюкасл - Халл Сити
19/09 19:15 Атлетик Бильбао - Алавес
19/09 20:15 Бунёдкор - Бухоро
19/09 21:00 Рома - Интер
19/09 21:30 Сельта - Расинг
19/09 21:30 Ноттингем Форест - Ковентри Сити
19/09 23:45 Венеция - Лацио
20/09 00:00 Севилья - Барселона

ЎФА ишчи гуруҳ вакиллари Андижон вилоятида бўлишди

Баҳо:
+ | -

Ўзбекистон футбол ассоциацияси биринчи вице-президенти Равшан Эрматовнинг Намангандаги хизмат сафари тафсилотлари билан таништирган эдик. Сафарнинг иккинчи кунида ЎФА ишчи гуруҳ вакиллари Андижон вилоятида бўлишди.

Дастлаб Равшан Эрматов бошчилигида мутахассислар Андижон шаҳридаги Бўстон даҳасида жойлашган Андижон болалар ва ўсмирлар футбол мактабига ташриф буюриб, ёш футболчилар билан учрашди ва футбол мактаби шароитлари билан яқиндан танишди. Келажакда ушбу даргоҳда футбол академиясини ташкил буйича таклиф таёрлаш режалаштирилди. Кейин мутахассислар Андижон шаҳри Шўрбулоқ даҳасида жойлашган болалар ва ўсмирлар футбол академиясида бўлиб, ушбу академия фаолияти билан яқиндан танишди. Шу ернинг ўзида Озарбойжонда ўтган халқаро турнирда ғолиб бўлган ёшларни тақдирлаш маросими бўлиб ўтди.

Шундан сўнг Андижон шаҳридаги ихтисослаштирилган олимпия захиралари мактаб-интернати фаолияти ўрганиб чиқилиб, ушбу даргоҳда футболчиларни қабул қилиш квоталарини кўпайтириш ва қўшимча майдонлар қуриш таклифи илгари сурилди. Шунингдек, «Андижон» клуби иштирок этадиган «Соғлом авлод» стадионида майдон ҳолатини янада яхшилаш бўйича кўрсатма берилди. ЎФА ишчи гуруҳи томонидан Избоскан, Шаҳрихон, Асака, Қўрғонтепа туманлари кўздан кечирилиб футбол мактаблари ва академиялари барпо этиш учун қулай локациялар белгилаб олинди.

Андижон футболининг бугунги ҳолати ўрганиб чиқилгач, тегишли хулоса ва режаларни мухокама қилиш мақсадида Равшан Эрматов Андижон вилояти ҳокими Шуҳратбек Абдураҳмонов билан учрашди ва вилоят футболини ривожлантириш бўйича режалар борасида суҳбатлашди.

Манба: ufa.uz
Киритилди: 09:05, 23.10.2019.
Ўқилди: 1718 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик