Катта футбол жамоалари ўзига ҳос ҳарактер эгаларидан ташкил топиши ҳеч кимга сир эмас. Машхур ва катта даромад оладиган йигитлар билан ишлайдиган мураббийларга ҳам осон эмас. Улар клубдаги ҳар бир футболчи билан тил топишиб кетиши ва ички муҳитни яхшилаши лозим. Акс холда, футболчи ва мураббий ўртасида жанжал чиқиши табиий. Бугун сўнгги йилларда бўлиб ўтган футболчилар ва мураббийлар ўртасидаги жанжалларни эслаб ўтамиз.
Моуриньо ва Касильяс
«Беназир» Мадрид клубидаги фаолияти давомида айнан футболчилар билан бўлган ёқимсиз холатлар билан кўп бор тўқнашган бўлсада, клуб рамзи саналадиган Икер Касильяс билан бўлган можоро алоҳида қайд этиб ўтиш лозим. «Реал Мадрид» билан бутун умрлик шартнома имзолаган футболчи 2012-йилда бошланди. Жозе «Барселона»га қарши учрашувларни жангги айлантириб юборар, футболчилардан ҳам ушбу ўйинга ана шундай руҳда ёндошишларини талаб этар эди. Фақатгина Икер «Барса» футболчилари билан илиқ муносабатда бўлар, ўйиндан сўнг улар билан узоқ вақт гаплашиб турар эди. Бундан ғазабланга Жозе клубнинг афсонавий дарвозабонини Заҳира ўйинчисига айлантириб қўяди. Мураббий Икерни танқид қилмас, ўзининг тутган йўлини дарвоза чизиғида соғлом рақобат ҳосил қилишга уруниш деб б изоҳлашга тушиб кетади. Секин-аста Диего Алвез асосий таркибга мослашиб олгач, Икер тўлиқ заҳира дарвозбонига айланиб қолди. Футболчи ва мураббий ўртасида ортиқча гап-сўз ўтмагандек туюлсада, барча нима бўлаётганини аниқ билиб улгурган эди. Жозе Икерни клубда тутган ўрнини ва футболчиларга ўз сўзини ўтказа олишини сира ҳуш кўрмас шу сабабдан уни ўз жамоасида узоқлаштириш учун умуман ўйин амалиётисиз қолдирди. Ўша даврлар ҳақида хотирлаган Икер Жозенинг истеъфосидан сўнг қуйидаги сўзларни айтган эди: Биз умуман гаплашмасакда, ўртамизда катта уруш кетар эди. Унин Мадриддаги сўнгги мавсумида умуман алоқаларимиз узилиб қолди”
Афсуски, Моуриньонинг клубдан кетиши Икерга ёрдам бермади. Қаҳрамонимиз Анчелотти даврида ҳам асосий таркиб футболчисига айланишни уддалай олмади ва фақатгина кубок ўйинларида майдонга тушиш билан чекланди.
Бэкхэм ва Фергюссон
Ангилялик афсоанавий футболчи мурабийлар билан ҳар доим тил топишган бўлсада, Ферги бобо бундан мустасно.
«Манчестер Юнайтед»нинг Кубок финалида «Арсенал»дан қабул қилиб олган мағлубияти сабабли футбол оламининг тирик афсоналари ўртасида ўша машхур жанжал чиққани ҳеч кимга сир эмас.
Ўйиндан сўнг, кийиниш хонасида Фергуссон Бексга «Эшли Коулнинг олдида ҳудди қиз болага ўхшаб қолдинг» деган сўзига, Девид дарҳол : «Сиз Венгернинг олдида қиз болага ўхшаб қолганингизчалик эмас» деб жавоб қайтаради. «Манчестер Юнайтед» клубидаги биринчи рақамли инсон ўз фаолияти давомида илк бор ўз футболчиси томонидан қилинган танқидга чидай олмайди ва ўша машхур «учар бутсалар воқеяси» содир бўлади. Ўша лаҳзалар ҳақида ўзининг автобиягрфиясида Сер Алекс шундай эслайди: «Мен ва Девиднинг ўртасида 12 фут масофа бор эди. Мен жахл устида унга яқинлашиб бораётган эдим. Қарасам ерда янги бутсалар ётибди. Жахл билан бутсаларни унга қарата тепдим. Улардан бири унинг қошига борим тегди. Албатта, у дарҳол менга ташланди, бироқ қолганлар уни ушлаб қолишди. Ўша пайтлари Девид ўзини клубда менданда устунроқ деб ўйлаган бўлса, ажаб эмас»
Ўша жанжалдан кўп ўтмай «Манчестер Юнайтед» ўз юлдузини «Реал Мадрид»га сотиб юборади. Фергуссон эса, ўз постида яна 10 йил ишлашга муваффақ бўлди.
Балотелли ва Брендан Рожерс
Италиялик иқтидор эгасининг «Ливерпуль»даги фаолиятини тўлиқ омадсилик десак, адашмаган бўламиз. Шунга қарамасдан Марио «Ливерпуль»даги омадсиз мавсумнинг бош сабабчиси сифатида айнан Рожерсни кўрсатгани тушунарсиз. Қаҳрамонимиз «қизиллар» сафида тўп суриб юрган чоғларидаёқ мураббийни кескин танқид қилишга тушиб кетади. Ўзининг интервьюлардан бирида “ «Ливерпуль»га ўтиш менинг фаолиятимдаги энг қўпол хатó бўлди. Ажойиб мухлислар ва айрим футболчиларни инобатга олмаса, бу клуб менга умуман ёқмади. Рожерснинг мураббийлик салоҳияти ва қилиқлари кишини ғазаблантиради. Мен «Ливерпуль»да ўзимни ҳеч қачон яхши ҳис этмаганман. Бу мураббийнинг хатоси. Мен ўзимни эркин ҳис этишим ва бунинг учун менга мураббий керакли шароитни яраиб бериши лозим. Шу ўринда Рожерснинг босиқлигига қойил қолмасдан иложимиз йўқ. Мураббий Балотелли билан ортиқча жанжалларсиз уни тезроқ клубдан кетишини таъминлади ва бош оғриғидан холос бўлди. Кейинчалик мураббий Балотелли ҳақида хотирлар экан, унга зўрға чидаганини, баъзан муштлашиб кетишларига оз қолганини кулиб айтиб берган эди.
Карлос Тевез ва Манчини
Ўз футболчилари билан ўртада масофа сақлашга ва улар устида ҳукмронлик ўтказишга ўрганиб қолган Роберто Манчини ва жуда қийин ўтган ёшлик сабабли қизиққон бўлиб улғайган Карлос Тевез ўртасидаги келишмовчилик катта жанжалга айланиб кетиши тобора аниқлашиб борар эди.
Тевез мураббийнинг эҳтиёткор тактикасини ҳушламас, бу ҳақида мураббийнинг ўзига ҳам бир неча бор айтган эди. Манчини ҳам Тевезни Заҳира футболчисига айлантиришни бошлаб юборгач, барчаси жиддийлашиб кетди. ЕЧЛ доирасидаги «Бавария»га қарши учрашувда заҳирадан майдонга тушишдан бош тортган Тевез бутун дунё кўз олдида италиялик мутахассиснинг ҳурматини бир пул қилади. Ўйиндан сўн, Манчини Тевез билан алоқалар буткул узилишини у «Ман Сити»да тўп суришга нолойиқлигини айтган бўлсада, орадан бир неча ой ўтиб ҳаммаси изига тушиб кетди. Тевез яна «шахарлклар» сафида голлар киритишни бошлади, бироқ мураббийга бўлган муносабатини ўзгартиришга мажбур бўлди.
Ибраҳимович ва Луи ван Гал
Ибра «Айкс» сафида тўп суриб юрган чоғларда Луи ван Гал билан мушталшиб кетиш даражасига борган, айнан ан Гал сабабли «Айкс»ни тарк этишга мажбур бўланидан кўпчиликнинг хабари бўлмаса керак. Клубни Роналд Куман бошқараётан бўлсада, «Аякс» спорт дирекори Луи ван Гал мураббийнинг ишларига бемалол аралашар, ўз сўзини Куманга ўтказар эди. Энг қизиғИ шундаки, айнан ван Гал Ибраҳимочни фақатгина ЕЧЛ учрашувларида майдонга туширишни ва ҳимояланаётганда кўпроқ ёрдам беришини талаб қилади. Ибра эса, Ван Гал ҳақидаги машхур итибосларидан бирини клубдан кетиши олдидан айтган эди: «Луи керагидан ортиқроқ даражада мақтанчоқ инсон. У ҳазилни умуман тушунмайдиган диктаторга ўхшайди» Орадан кўп ўтмай ван Гал ибрага жавоб қайтаради: " Футбол шу кунга қадар минглаб кучли футболчиларни кўрган ва яна кўради. Ибра ҳам бундан мустасно эмас. У менинг назлимда ўртамиёна футболчилигича қолган"