«Бавария» клуби ҳужумчиси Роберт Левандовский Мадриднинг «Реал» клуби қизиқишлари доирасига тушиб қолди.
Ok Diarioнинг маълумотига қараганда, “Реал” клуби ҳужумчини қишки трансфер бозорида сотиб олишга ҳаракат қилиб кўради .
«Реал» ушбу трансферни амалга ошириш учун Гарет Бэйл ёки Лука Йовичлардан воз кечишга тайёр.