Кириш Регистрация
27/12 01:00 Ман. Юнайтед 1-0 Ньюкасл
27/12 16:30 Парма - Фиорентина
27/12 17:30 Ноттингем Форест - Манчестер Сити
27/12 19:00 Лечче - Комо
27/12 19:00 Торино - Кальяри
27/12 20:00 Арсенал - Брайтон
27/12 20:00 Брентфорд - Борнмут
27/12 20:00 Бёрнли - Эвертон
27/12 20:00 Ливерпуль - Вулверхэмптон
27/12 20:00 Вест Хэм - Фулхэм
27/12 22:00 Удинезе - Лацио
27/12 22:30 Челси - Астон Вилла
28/12 00:45 Пиза - Ювентус
28/12 16:30 Милан - Верона
28/12 19:00 Кремонезе - Наполи
28/12 19:00 Сандерленд - Лидс
28/12 21:30 Кристал Пэлас - Тоттенхэм
28/12 22:00 Болонья - Сассуоло

Шота Арвеладзе: «Эртага реванш олмоқчимиз»

Баҳо:
+ | -

Хабарингиз бор, эртага Ўзбекистон Кубоги финал учрашуви бўлиб ўтади. Унда Миржалол Қосимов бошчилигидаги АГМК “Пахтакор”га қарши майдонга тушади. "Самарқанд дарвоза" мажмуасида кубок финали олдидан матбуот анжумани бошланмоқда. Анжуманнинг биринчи қисмида “Пахтакор” бош мураббийи Шота Арвеладзе, футболчилар Егор Кримец, Жалол Машарипов, Игорь Сергеев ва Одил Ҳамробеков иштирок этди.

Шота Арвеладзе: Биринчи навбатда ташкилотчиларга футболга оид тадбир нафақат стадионда, балки шундай жойда ўтказилаётгани учун раҳмат айтаман. Биз ҳам омма олдига борамиз. Йигитларга ажойиб ўйин ва натижалар учун миннатдорчилик билдираман. Мухлисларга ҳам катта раҳмат. Ўтган йили ушбу рақибга финалда имкониятни бой бергандик. Биз ўйинга жиддий тайёрландик. Эртага ғалаба қозонишни истаймиз.

Жалолиддин Машарипов: Қўллаб-қувватлаб турганингз учун катта раҳмат. Кўп одам олдида гапиришга доим ҳижолат бўламан. Раҳбарият олдимизга 3та кубокни ютишни мақсад қилиб қўйганмиз. Эртага келилар ва қўллаб-қувватланг. ОЧЛда кўрсатган ўйинларимиздан бирини кўрсатишга ҳарақат қиламиз.

Одил Ҳамробеков: Эртага бўладиган ўйинни ҳамма қатори кутяпман. Эртанги ўйинда ғалаба қозонишга ҳаракат қиламиз.

Егор Кримец: Кўп гапиришни хоҳламайман. Ташкилотчиларга катта раҳмат айтмоқчиман. Ҳаммасини эртага майдонда кўрсатамиз.

Одил Ҳамробеков: Эртанги қарама-қаршиликка келадиган бўлсак. Бойдуллаев олдин менга кўп нарсалар ўргатган. Аммо эртага майдонда жанг қиламиз.

Шота Арвеладзе: Ўйин қаерда бўлишини аҳамияти йўқ. Муҳими майдон сифати яхши бўлса бўлгани. Умид қиламан, эртага стадион тўлади. Майдон ҳам яхши ҳолатда бўлади деган умитдаман.

Эртанги ўйинда асосий таркибни майдонга туширамиз. Нафақат эртага балки барча ўйинларда асосий таркибни майдонга туширамиз.

Одил Ҳамробеков: Эртага боримизни бериб ўйнашга ҳаракат қиламиз. Байрам давом этади...

Жалолиддин Машарипов: “Локомотив”да кубок ютганман. Лекин совринларим “Пахтакор”да бошланган. Ҳозирда футболчилар оптимал формада. Эртага ғалаба қозонишга ҳаракат қиламиз.

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 19:43, 25.10.2019.
Ўқилди: 3059 марта.
Фикрлар: 2 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.