Кириш Регистрация
22/12 00:45 Лечче 1-2 Лацио
22/12 01:00 Барселона 1-2 Атлетико
22/12 16:30 Рома 5-0 Парма
22/12 18:00 Валенсия 2-2 Алавес
22/12 19:00 Фулхэм 0-0 Саутгемптон
22/12 19:00 Лестер 0-3 Вулверхэмптон
22/12 19:00 Ман. Юнайтед 0-3 Борнмут
22/12 19:00 Эвертон 0-0 Челси
22/12 19:00 Венеция 2-1 Кальяри
22/12 20:15 Реал Мадрид 4-2 Севилья
22/12 21:30 Тоттенхэм 3-6 Ливерпуль
22/12 22:00 Аталанта 3-2 Эмполи
22/12 22:30 Леганес 2-5 Вильярреал
22/12 22:30 Лас-Пальмас 1-0 Эспаньол
23/12 00:45 Монца 1-2 Ювентус
23/12 01:00 Бетис 1-1 Райо Вальекано
23/12 22:30 Фиорентина - Удинезе
24/12 00:45 Интер - Комо

Пелени ҳайратда қолдирган футболчилар

Баҳо:
+ | -

Футбол оламининг қироли деб таъриф беиладиган афсонавий Пеле ўз фаолияти давомида кўплаб супер футболчилар билан тўп сурган ва янги асрнинг мега юлдузларининг ўйинларига гувог бўлган инсон эканлиги ҳеч кимга сир эмас. Хўш, Пеле томонидан эътироф этилиш бахтига муяссар бўлган футболчилар кимлар? Бугун ушбу саволга Пеле томонидан берилган интервьюлар орқали жавоб олишга уруниб кўрамиз.

Йоҳан Кройф

Футбол оламида ҳам футболчилик, ҳам мураббийлик соҳасида чинакам инқилоб қилган инсон ҳақида фақат илиқ сўзларни айтишим мумкин. Кройф майдонда қанчалар чаққон бўлса, мураббийлик соҳасида шу қадар эпчиллик намойиш этди ва ўз номини тарихга олтин ҳарфлар билан битиб қўйди. Афсуски у орамизда йўқ. Эндиликда у каби футболчилар пайдо бўлиши жуда мушкул, сабаби, Кройф сингари иқтидор эгалари 100 йилда бир маротаба туғилади!

Бобби Мур

Ангилия терма жамоаси ўз тарихидаги ягона мундиал ғолиблигини айнан шу футболчи сабабли қўлга киритганини кўпчилик унутиб юборган бўлсада, мен унтуганим йўқ. Биз у билан бир неча бор суҳбатлашганмиз. Бобби нафақат майдонда балки ундан ташқарида ҳам жуда тартибли ва маъсулиятли инсон эканлигини дарров пайқаганман. Мур ажойиб теҳника ёки голлари билан мақтана олмасада, унинг ҳимоядаги ичончли ўйини исталган жамоа учун қўшимча куч бағишлайди. У чинакам етакчи. ОчиғИ замонавий футболда у каби майдонда меҳнат қиладиган футболчини топпиш жуда мушкул

Франц Беккенбауэр

Германия терма жамоасида доиммо кучли ҳимоячилар бўлган бироқ, уларнинг ҳеч бири ўйин даражаси борасида Францга тенг кела олмайди. Дарҳақиқат, у мураббий ва футболчи сифатида Мундиалда ғолиб чиқишга муваффақ бўлган камсонли инсонлардан бири. Биласизми, замонлар ўзгаргани билан футбол янада енгилашиб кетди. Ҳозирда ҳимоячилар тўп учун курашда ўзларини эҳтиёт қилишга урунишади. Аввалари эса, ҳимоячи бўлиш инсондан жуда катта жисмоний куч талаб этар ва ҳар бир учрашув ҳимоячи учун сўнггиси бўлиши ҳеч гап эмас эди. Жароҳатларга бой даврда ҳам ўта ишончли ўйин кўрсата олган Франц Беккенбауэрга қойил қолмасдан иложимиз йўқ.

Диего Марадона

Нима учун Марадона мени ўзи билан солиштиришга урунишини тушуна олайман. У деярли ҳеч қачон бош билан гол киритмаган, фақат чап оёқдагина зарба берган бўлсада, у буюк футболчи ва футбол тарихидаги энг кучли футболчилардан бири бўлиб қолаверади. У ўзини мен билан солиштирганда доиммо кулиб қўяман. Ўйлашимча бундай солиштиришдан ҳеч қандай наф йўқ. Футбол мухлислар учун ўйналадиган спорт тури ва ҳар бир мухлис ўз кумири борасида шахсий фикрга эга. Уларнинг шахсий фикрига эса, биз таъсир ўтказа олмаймиз.

Зайниддин Зидан

Агарда футболчининг шахсий имкониятлари ҳақида сўз борса, ҳеч ким Зидан билан тенглаша олмайди. У ўзининг биргина ноодатий финти орқали футбол оламига янги ном кириб келаётганини барчага исботлаб қўйган эди. Кейинчалик, ўз иқтидорини энг юқори чўққига олиб чиққач, ўша дақиқадаёқ футболдан кетди. Зизу майдон ичида тенгсиз бўлсада, ўта камтарин инсон эканлигини алоҳида таъкидлаб ўтмоқчи эдим. Шахсан мен айнан Зиданни барча замонларнинг энг кучли футболчиларидан бири сифатида биламан ва қадрлайман.

Манба: stadion.uz
Киритилди: 00:44, 26.10.2019.
Ўқилди: 6260 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.