“Пахтакор” ҳимоячиси Егор Кримец Ўзбекистон кубоги финалида бўлиб ўтган АГМКга қарши ўйин (3:0) борасида ўз фикрларини билдириб ўтди.
— Кўрганингиздек, ўйин бизнинг ғалабамиз билан ўз якунига етди. Учрашув тўлиқ биз олдиндан режалаштиргандек ўтди десам, адашмаган бўламан. Биз тезкор гол киритиб олишимиз ва рақибни чуқур ҳимоядан чиқаришимиз талаб этилар эди. Буни уддаладик ва мусобақада ғолиб чиқдик.
— «Пахтакор»нинг ўйин услуби қанотлардан ҳужум қилишга боғланиб қолмаяптими?
— Очиғи, биз ўйин давомида марказдан ҳам кўп бор ҳужум уюштирамиз, бироқ қанот ўйинчиларимиз ажойиб ҳаракат қилгани боис, шундай туюлса керак. Ҳозирда фақат қанотлардан ҳужум уюштириш орқали катта мақсадларга эришишнинг иложи йўқ. Тўғри, айрим учрашувларда Арвеладзе ҳужумнинг катта қисмини қанотдан уюштиришни талаб қилади, баъзан эса, марказдан ёриб кириш учун Черанни ҳужумчи ортига жойлаштиради.
— Бугун ”Пахтакор” қайси жабҳадаги устунлик эвазига йирик ҳисобда ғалаба қозонди?
— Бугун биз жисмоний устунлик эвазига йирик ҳисобда ғалаба қозондик. Эътибор берган бўлсангиз, рақиб иккинчи бўлимда бизнинг прессингга дош бера олмади. Агарда биринчи бўлимда ҳисобни очиб олмаганимизда ўйин биз учун жуда қийин бўлиши билар эдик. Шу сабабли биз биринчи бўлимда эҳтиёткорликни биринчи ўринга қўйдик. Голдан сўнг, улар ўйинга қўйилган вазифани ўзгартиришга улгурмасдан иккинчи голни киритдик. Сўнгги 20 дақиқада «АГМК» жисмонан чарчаб қолди. Бугун жисмоний устунлик ўз сўзини айтди десам, адашмаган бўламан.