Кириш Регистрация
26/07 20:00 Бунёдкор 0-1 Пахтакор
27/07 20:00 Андижон - Бухоро
27/07 20:00 Локомотив - Сўғдиёна
28/07 20:00 Насаф - Қизилқум
28/07 20:00 Хоразм - Сурхон
28/07 20:00 Нефтчи - Навбаҳор

Валерий Карпин: «Ерёменко тўпурарлар пойгасида Шомуродовни ортда қолдира олади»

Баҳо:
+ | -

Россия чемпионати 14-туридан ўрин олган «Ростов» — «Сочи» ўйинидан сўнг ҳар икки жамоа бош мураббийлари иштирокида матбуот анжумани ўтказилди. Унда қатнашган «Ростов» мураббийи Валерий Карпин ўз фикрларини билдирди.

«Поповни сариқ карточка учун ҳали урушганим йўқ, ахир бугун унинг туғилган куни. Ерёменко Шомуродовни тўпурарлар пойгасида ортда қолдира оладими? Менимча, ҳа.

Биринчи бўлимда яхшироқ ўйнадик, иккинчи бўлимда эса кўп вазият ярата олмадик. Биринчи бўлимда кўп вазиятлардан гол уришимиз керак эди. Йигитлар «Зенит»га қарши ўйиндан сўнг бугунги баҳсни эҳтирос билан бошлашди. Иккинчи бўлимда эса ўша эҳтирос кўринмади.

«Зенит»га қарши ўйиндаги мағлубиятдан сўнг футболчиларнинг бугунги ўйинга муносабатидан хурсанд бўлдим. Бундай мағлубиятдан сўнг қанақасига бўлса ҳам ғалаба қозонишимиз керак эди. Руҳий жиҳатдан ҳам қийин ҳолатдан ҳам чиқиб кетганимиздан хурсанд бўлдим.

«Спартак»га қарши кубок ўйинида ротация қилишимиз мумкин. «Зенит»га қарши ўйиндан кейин Бабурин яна ўйнади? У бугун бежизга таркибга киритилмаганини майдонда исботлади. Гол ўтказиб юбориш дарвозабонлар учун янгилик эмас, шу боис Бабурин ўзига келишга қийналгани йўқ.

«Зенит»га учралган мағлубиятдан сўнг футболчилар осмонга учишни бас қилиб, ерга тушишди. Ўз вақтида ерга тушганимиздан хурсандман. Бунақаси қайта бўлмаслигига умид қиламан»,— деб Карпиннинг сўзларини келтирмоқда Kun.uz мухбири.

Манба: tribuna.uz
Киритилди: 07:51, 27.10.2019.
Ўқилди: 8496 марта.
Фикрлар: 2 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Squawka «Олтин тўп»-2026 учун асосий даъвогарлар рейтингини эълон қилди. Месси ва Мбаппе кучли учликка кирмади [8115]

«Реал» Винисиус фақат битта клубга ўтиши мумкин деб ҳисобламоқда [5862]

«Реал» Родрининг келиши ортидан асосий ярим ҳимоячисини сотиши мумкин [2709]

«Реал» юлдузи «МЮ»га ўтишга қарши эмас, лекин трансфер суммаси жуда юқори [2436]

UFC: Рамазон Темиров 100 минг доллар бонусга эга бўлди [2022]

UFC: Рамазон Темиров рақибини нокаут қилди, Гуськов собиқ чемпионга ютқазди (видео) [1683]

Рэшфорднинг суратга тушиши унинг келажаги ҳақида янги миш-мишларни келтириб чиқарди [1671]

Инсайдер Сатпаевнинг «Челси» учун аҳамиятини тушунтирди ва уни Ҳусанов билан таққослади [1605]

"Барселона"нинг янги мавсум учун тахминий таркиби (фото) [1563]

Пирлонинг Италия терма жамоаси мураббийлигига тайинланиши Манчинининг ғазабини келтирди [1563]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик