Кириш Регистрация
12/05 00:00 Тоттенхэм 1-1 Лидс
12/05 00:00 Райо Вальекано 1-1 Жирона
12/05 22:00 Сельта 2-3 Леванте
12/05 23:00 Бетис 2-1 Эльче
13/05 00:30 Осасуна 1-2 Атлетико
13/05 22:00 Эспаньол - Атлетик Бильбао
13/05 22:00 Вильярреал - Севилья
14/05 00:00 Манчестер Сити - Кристал Пэлас
14/05 00:30 Алавес - Барселона
14/05 00:30 Хетафе - Мальорка
14/05 22:00 Валенсия - Райо Вальекано
14/05 23:00 Жирона - Реал Сосьедад

“Бош вазир кубоги-2019” ғолиблари аниқланди

Баҳо:
+ | -

Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги ташаббуси билан пойтахтимизда вазирликлар, идоралар, хўжалик бирлашмалари, йирик корхона ва ташкилотларнинг марказий аппарати ходимлари ўртасида “Бош вазир кубоги” мусобақаси ўтказилди. Регламентга кўра, ушбу спорт мусобақаси аёллар ўртасида волейбол, эркаклар ўртасида футбол бўйича ташкил этилди.

Шубҳасиз, кўпчиликнинг диққат-эътибори футбол учрашувларига қаратилди. Тошкент шаҳридаги муҳташам “Миллий” стадионида ўтган финал беллашувида Олий суд ва “Узтелеком” жамоалари баҳс олиб борди. Кескин ва муросасиз кечган ўйинда ҳуқуқ соҳаси мутахассислари 1:0 ҳисобида ғалаба қозондилар.

Волейбол бўйича аёллар ўртасида ўтган беллашувлар бир кун аввал ниҳоясига етиб, унда “Ўзбекистон темир йўллари” жамоаси барча рақибларини катта қийинчиликсиз мағлуб этишнинг уддасидан чиқди. Футбол бўйича финал учрашуви якунланганидан кейин барча йўналишларда ғолиб ва совриндор бўлган жамоаларни тақдирлаш маросими бўлиб ўтди. Ғолибларни Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Азиз Абдуҳакимов тақдирлади.

Тақдирлаш маросимидан сўнг стадионга йиғилган мухлислар ва иштирокчилар учун бадиий дастур намойиш қилинди. Унда элимизнинг суюкли қўшиқчилари, қизиқчилари ўз дастурларини тақдим этдилар.

Манба: www.olympic.uz
Киритилди: 22:28, 27.10.2019.
Ўқилди: 1967 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

«Реал» ичидаги «сотқин» топилди: Перес маълумот сиздирган шахс ҳақида гапирди [4601]

Геҳи Ҳусанов билан бирга ўйнаш ҳақида фикр билдирди [2555]

Роналду «Ан-Наср»нинг муддатидан аввал чемпионликни қўлдан чиқаришига муносабат билдирди [2385]

Лионель Мессининг «Интер Майами»даги маоши маълум бўлди [2049]

ФИФА ЖЧ-2026 иштирокчилари учун клубларга маблағ ажратади: Ўзбекистон клублари қанча ишлаб олиши мумкин? [1660]

«Реал» президенти: «Жорий мавсумда биздан 18 очко ўғирлаб кетишди! Мени еттита Ла Лига чемпионлигидан маҳрум қилишди!» [1605]

«Реал» Вальвердени сотиб юбормоқчи: Уругвайлик юлдузнинг кетишига учта сабаб айтилди [1562]

Саудия Про-Лигаси: "Ан-Наср" ўз майдонида "Ал-Ҳилол" билан баҳсда сўнгги сонияларда гол ўтказиб юбориб, ғалабани қўлдан чиқарди [1530]

Флорентино Перес Вальверде ва Тчуамени жанжали ҳақида фикр билдирди [1421]

«Реал»ни ёзда тарк этадиган 9 футболчи маълум бўлди [1404]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик