Кириш Регистрация

«Ла Лига»нинг энг яхши футболчиси ким?

Баҳо:
+ | -

Дунёнинг энг кучли биринчиликларидан бири саналадиган «Ла Лига» ўйинлари ҳозирда ўзининг энг қизғин палласига кириб улгурди. Ушбу мавсумда мухлилслар Эден Азар, Антуан Гризман сингари футболчиларнинг порлашини кутишган эди, бироқ «Ла Лига» баҳсларида бошқа футболчилар ўзларини яхшироқ намойиш этишдга муваффақ бўлишмоқда. Бугун ана шу футболчилар ҳақида сўз боради.

Ушбу рўйхат "Марка" нашри томонидан ўтказилган сўровнома натижалари бўйича тузилган

Томас Парти

19 ёшида Ганадан «Атлетико Мадрид» жамоаси таркибига келиб қўшилган футболчи ҳозирда «матрасчилар»нинг асосий футболчисига айланишга муваффақ бўлди. У Симеоне қўл остида турли позицияларда тўп сурган бўлсада, айнан марказдан муқим жой олишга муваффақ бўлди. Парти таянч зонасидаги вазифасини ортиғи билан бажарибгина қолмай, позицион ҳужумда ҳам фаол иштирок этади. Ҳозирда «Атлетико Мадрид» 26 ёшлик футболчиннинг маошини кўтаришни ва унинг тавон пулини ҳам икки баробар баландлатишни режалаштирмоқда.

Жерар Морена

«Вильяреал» жамоаси ҳужумчиси ушбу мавсумда жуда омадли бошлади. «Ла Лига»да ишлари юришмаётган «сариқ сувости кемаси» Моренанинг голлари билан ҳам турнир жадвалининг юқори қисмига кўтарилишни эплай олмаяпти. Шунга қарамай, испаниялик ҳужумчининг ишлари чакки эмас. Ўз фаолияти давомида Испания ёшлар жамоасидан ҳам чақирув олмаган Морена терма жамоа сафида Швецияга қарши учрашувда дебют қилишга муваффақ бўлгани таҳсинга сазовор. Тўғри, Морена ўйин давомида гол кирита олмади, бироқ ҳужумчи 90 дақиқа давомида ҳаракат қилди ва учрашувда энг фаоллардан бирига айланди.

Карим Бензема

Ўзининг Мадриддаги 11 мавсумини ўказаётган Бензема «Реал Мадрид»ни бу мавсумда елкасида кўтариб юрибди десак, адашмаган бўламиз. Агар Бензема бўлмаганида Эден Азар ва Лука Йовичнинг мослашиб олиш жароёни чоғида «Реал Мадрид»нинг аҳволи жуда хароб кўринишга келиб қолар эди. Карим деярли август ойидан бери жамоани бир неча бор қутқаришга мажбур бўлмоқда. Декабрь ойида 32 ёшни қарши оладиган ҳужумчи бу мавсумда ҳам барқарор ўйин намойиш этиб келмоқда. Марка нашри томонидан ўтказилган сўровномада биринчи ва иккинчи ўриндаги футболчилардан жуда кичик фарқ билан ортда қолган француз ўз спорт формасини сақлаб турса, мавсум сўнггида ушбу рўйхатнинг биринчи поғонада бўлиши мумкин.

Тер Штеген

Ушбу мавсумни  кўтаринки кайфиятда бошлаган Тер Штеген «Барселона»ни деярли ҳар учрашувда муқаррар голлардан қутқариб қолмоқда. Айнан унинг ишончли ўйинлари сабабли, Католония клубининг ҳимоядаги хатолари кўзга ташланмаяпти. Ҳисоб-китобларга қараганда, Тер Штеген шу кунга қадар нақд 18 бор мураккаб сейвни амалга оширга, ва тўп учун ўйинда деярли хатога йўл қўймаган. Айниқса, ЕЧЛ доирасида «Боруссия Дортмунд» жамоасига қарши учрашувда пенальтини бартараф этган Штеген «Барселона» учун бир очко ишлаб берди десак, адашмаган бўламимз.

Агарда немис посбонининг ўйинлари бўлмаганида, катта эҳтимол билан ҳозир Валверденинг ўрни бўшаб қолган бўлар эди.

Мартин Эдогор

Марка нашри томонидан ўтказилган сўровномада 40 фоиз овоз жамлашга муваффақ бўлган Эдогор ўз кариерасини қайта юклашни уддалагани қувонарли холат. Мавсум бошида «Реал Мадрид»нинг энг омадсиз ҳариди сифатида эътироф этилаётган Мартин ҳозирда Испания чемпионатининг чинакам кашфиётига айланиб бормоқда. Испания чемпионати стартидаги аниқ тўп узамалар борасида (87 фоиз узатмалар манзилига аниқ етиб борган) етакчи бўлиб турган норвегиялик ярим ҳимоячининг статистикасига қойил қолмасдан иложимиз йўқ. Ҳар бир учрашув давомида ўртача 3 бор голли узатма ташлаб бераётган қаҳрамонимиз «Реал Сосьедад» жамоасини янги даражага кўтарилишини таъминлаб бермоқда.

Манба: Marca
Киритилди: 02:58, 30.10.2019.
Ўқилди: 2616 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.