Дарҳақиқат, аргентиналик футболчи мана бир неча йиллардан бери бутун дунёни ўзининг фантастиc ўйини билан ҳайратда қолдириб келмоқда. У иштирокидаги деярли барча ўйинлар футбол мухлислари томонидан катта байрамдек қабул қилиниши ҳеч кимга сир эмас. Хўш Месси учун энг эсда қоларли ўйинлар қачон ва кимга қарши бўлиб ўтган? Бугун ушбу саволга Лео Месси томонидан берилган интервьюлар орқали жавоб олишга уруниб кўрамиз.
Барселонадаги дебют (2004-йил октябрь)
Ёдимда бор, ўша учрашувда Деконинг ўрнига майдонга тушган эдим. Албатта, майдонга тушш олдидан жуда асабийлашдим. Бу ҳаётимдаги энг муҳим дақиқалар эди. Мен бу дақиқаларни шу қадар кутган эдимки, Деко олдимга келишидан олдин майдонга тушиб кетай дедим. Бунга қадар Франк Рейкард қўл остида шуғулланишга ва жамоадошларим билан яқиндан танишиб олишга угурган эдим. Айнан шу жиҳатлар менга дебют учрашувимда жуда қўл келди. Орадан йиллар ўтиб кетган бўлсада, ўша учрашувни катта ҳаяжон билан хотирлайман.
Пекин Олимпиядаси (2008-йил)
Пекин бўйлаб қилган саёҳатимиз менинг фаолиятимдаги энг ёқимли даврлардан бири сифатида ёдимда абадий қолишига шубҳам йўқ. Биз Олимпиядада нафақат иштирок этиш, балки юртимиз учун олтин медаль ютиб беришни уддалаган эдик. Бу ўзгача ёқимли ҳислар эди. Мусобақа давомида Голландия, Нигерия, Бразилия сингари кучли терма жамоаларни ортиқча қийинчиликсиз мағлубиятга учратган эдик. Энг муҳими эса, бу бутун жаҳон спорт ўйинларининг бир қисми сифатида олимпия шахарчасида бошқа атлетлар билан истиқомат қилиш имконини берган мусобақа сифатида ҳам менга ўзгача қувонч бағишлаган эди.
«Реал Мадрид» ва 3 та гол (2007-йил 10-март)
«Реал Мадрид» дарвозасига «Камп Ноу»да 3 та гол киритган футболчини мухлислар абадий хотирлашади. Ўйлашимча, айнан шу голлар туфайли мени «Камп Ноу» эслаб қолади. Ҳет-рик қайд этиш доиммо мушкул, лекин бу голлар азалий рақибларинг дарвозасидан жой олса, бу тамомилаўзгача ҳисларни тақдим этади.
ЕЧЛ ғолиблиги (2015-йил)
ЕЧЛ мусобақаси совринини бошинг узра кўтариш ҳар қандай футболчи учун улкан шараф. Сен чемпионликни қўлга киртганингда ичинг қувончга тўлиб бораётганини чуқур ҳис этасан. Қандай ютуққа эришганингни англамай туриб ҳурсандчилик сени қамраб олади. Берлинда бўлиб ўтган финалдан сўнг, мен ҳам жамоадошларим ҳам требл қайд этганимиз ҳақида ўйлаб ҳам ўтирмаган эканмиз. Бундай мусобақаларда ҳар доим ҳам ғолиб чиқишнинг иложи йўқ. босқичма-босқич Европанинг гранд клубларини мағлубиятга учратиб боориш талаб этилади. Айнан шу сабабли ушбу мусобақа рақобат жуда кучли. Агар сен шунчаки яхши ўйин намойиш этсанг, мусобақани тарк этасан. Ғолиб чиқиш учун ҳаммадан яхшироқ футбол намойиш этишинг шарт.
ЕЧЛ финалида бош билан киритлган гол (2009-йил 27-май)
Менинг финалда бош билан гол киритишимни тасаввур қилишнинг ўзи кулгули туюлар эди. Боз устига, олдимда кимсан Рио Фердинанд бор эди. Шунга қарамай, мени ҳеч ким қўриқламади ва тўп ҳам тўғри мен томонга келди. Шунда нима қилишим керак бўлса, айнан ўша ишни қилдим. Хавининг тўп узатмаси идеал даражада амалга оширилган эди. Яратганга шукурлар бўлсинки, ўша лаҳзада мен тўпни дарвозага жойлаб қўйишга муваффақ бўлдим. Бу гол ҳар жабҳада жуда муҳим эди. Менинг голим бизга ЕЧЛ ғолиблигини деярли нақт қилиб қўйган эди. Мен ушбу голни баъзан томоша қилиб тураман. Тан олиш лозим, бу фаолиятим давомида киритган голларим орасида энг ёқтирганим.
2006-йилда бўлиб ўтган ЕЧЛ финалини ўтказиб юборганимдан сўнг, мен ушбу мусобақанинг финалида тўп суришни жуда истаган эдим. Тўғриси, финалда гол киритишни орзу ҳам қилмаган эдим. Биз ўша мавсумда ўзимиз иштирок этган барча мусобақада ғолиб чиқишни уддалаган эдик.