Кириш Регистрация

Роналду «олтин тўп»ни оладими?

Баҳо:
+ | -

Ҳозирда португалиялик футболчининг “олтин тўпниқ ўлга киритиши ҳақидаги миш-мишлар кўпайиб кетди. Мутахассислар ҳам ушбу воқеядан сўнг, Роналдунинг соврин учун имкониятлари кўтарилганини ошганини маълум қилишмоқда.

Яқиндагина интернет оламида «France Football» нашри журналистларининг туринига келгани ва Роналду билан учрашгани ҳақида маълумотлар яшин тезлигида тарқаб кетганидан хабарингиз бор. Ушбу учрашувдан сўнг, «Cariera della sport» нашри Роналдунинг «олтин тўп»ни қўлга киритиши ҳақидаги хабарларни тарқатишни бошлаб юборди. Италия нашрининг хабар беришича, Роналду томонидан «France Football» нашри учун берилган интервью 2-декабрь куни (Роналдуга «олтин тўп» совринини топшириладиган кун) омма эътиборига тақдим этилади.

19 ёшга тўлган куним шуни англаб етдимки, футбол бу рақамлар ва совринлардан иборат қизиқарли спорт тури. Энг кучли тўпуарга айланиш учун биринчи навбатда катта иқтидор эгаси бўлиш талаб этилади. Бу сиз ҳеч нарсага эришиб бўлмайди, бироқ меҳнатсиз ҳар қандай иқтидор нолга тенг! Ҳеч нарса ўз-ўзидан осмондан олдингизга тушмайди. Месси билан рақобатлашган даврларим иккимиз учун ҳам жуда фойдали йиллар бўлди десам, адашмаган бўламан. Испания чемпионатида ушбу рақобатни ҳар бир учрашувда сезганман ва бу босим менинг футболчи сифатида ўсишдан тўхтаб қолмаслигимни таъминлаган. Менинг мақсадим йиллар ўтсада, ёш бўлиб қолиш ва иложи борича узоқроқ юқори даражада тўп суриш ва футбол оламидаги барча футболчилар билан соғлом рақобатлашишни истайман.

Роналдунинг «France Football» нашрига берган интервьюсидан парча

Катта эҳтимол билан Италия прессаси ушбу воқеядан пиар сифатида фойдаланмоқда. Франциянинг «Get French Football» нашрининг хабабр беришича, Италийла ОАВ ушбу воқеядан пиар сифатида фойдаланмоқда. Сўнгги бир ҳафта давомида ушбу хабар ортидан, «Cariera Della Sport» нашрининг ўқувчилари сони 27 фоизга кўпайган ва бу нашр сўнгги сонияларга қадар ўз хабарининг тўғри эканлигини тасдиқлаб туради.

Тўғри, ушбу воқеядан сўнг, Роналдунинг ғолиблик учун имкониятлари кўтарилгандек туюлмоқда, бироқ асосий даъвогар сифатида барибир Вирижил ван Дейк бўлиб қолади. Катта эҳтимол билан иккинчи ўринни Лео Месси қўлга киритиши таҳмин қилинмоқда. Кучли учликни эса, Роналду якунлаши кутилмоқда.

Роналду билан бўлин ўтган воқея ўтган йили Месси билан ҳам содир бўлган эди. Ўтган йили сўровнома пайтида айрим нашрлар Мессининг «олтин тўп»ни қўлга киритиши ҳақидаги хабарларни тақдим этган ва деярли барчани бунга ишонтиришга муваффақ бўлган эди. Шунга қарамай, сўровнома сўнггида аргентиналик футболчи атиги 5-ўрин билангина чекланган эди.
Тўғри, Роналду «France Football» нашри журналистлари учун интервью берган, бироқ португалиялик футболчи ушни нашрга энг кўп интервью берадиган футболчилардан бири ҳисобланади.

Ҳар ҳафтада бир бор омма юзини кўрувчи журнал ҳар йили ўртача 6 бор Роналду билан суҳбатни нашр этади. Бундан бир йил муқаддам ҳам Роналду сўровномалар олдидан нашрнинг биринчи бетиде кўришин берган эди.

Шу ўринда яна бир факт. Журналистлар ортасидаги сўровнома 8-ноябрдагина ўз якунига етади. Унга қадар хулоса чиқаришга жуда эрта. Гап шундаки, сўровномадаги бошқа касб вакиллари ўз клубида ёрқин ўйин намойиш этмаган Роналдуга овоз бермасликлари кундек равшан. Роналдунинг шов-шувга сабаб бўлган интервьюси «France Football» нашри томонидан шу ойнинг сўнгги кунларида омма юзини кўради ва барча саволларга жавоб беради.

«The Best» соврини учун журналистлар томонидан ўтлазилган сўровномада Виржил Ван Дейкнинг ғалаба қозонганидан хабарингиз бор. Катта эҳтимол билан «олтин тўп» соврини учун сўровномада ҳам 4-ҳокимият вакиллари голландиялик футболчига овоз беришади. Ундай холда, Роналдунинг «олтин тўп» учун имкониятлари нолга тенг бўлади. Шундай экан, Роналдунинг «олтин тўп»ни қўлга киритиши ҳақидаги барча маълумотларни четга суриб ташлаш ва сўровнома якунларини кутиш лозим.

Манба: stadion.uz
Киритилди: 16:41, 30.10.2019.
Ўқилди: 6227 марта.
Фикрлар: 3 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.