Футбол оламида ҳамма нарса бўлишига кўникиб қолган бўлсакда, футболчиларнинг клубдан ҳайдалиши жуда кам учрайдиган холатлигача қолмоқда. Боз устига, машхур футболчиларнинг клубдан қувилиши янда камёб ҳодиса. Бугун эътиборингизга сўнгги йилларда ўз жамоаларидан қувғин қилинган машхур футболчилар ва уларнинг жамоадан кетишига сабаб бўлган воқеялар ҳақида маълум қилувчи мақолани тақдим этамиз.
Патрис Эвра
«Марсел» франциялик футболчини ўз жамоасига қўшиб олганида, дунё даражасидаги қанот ҳимоячисини ҳарид қилишни кўзлаган бўлса, ажаб эмас. Афсуски, Патрис клуб мутасаддилар ва мухлисларининг ишончини оқлай олмади ва клуб у билан тузган шартномаси бекор қилди. Қаҳрамонимиз «Викториа» жамоасига қарши учрашувда ўз мухлисларидан бирининг юзига оёқ билан тепгани учун майдонни қизил карточка олганча тарк этган ва клуб мухлисларининг нафратига дучор бўлган эди. Ўша воқеядан сўнг, «Марсел» Эвра билан шартномани тезда бекор қилган бўлса, УЭФА французни деярли бир мавсумга катта футболдан четлатди.
Эмир Спаҳич
Босниялик ҳимоячи 6 та чемпионатда тўп сурган бўлсада, деярли барча жамоаларида ўзининг қизиққонлиги билан ажралиб турган. Айниқса «Баер» клубидаги фаолияти давомида футболчи клубдан ҳайдалиш даражасигача боргани ачинарли. Энг қизиғИ шундаки, футболчи ўз дўстларини кийиниш хонасига киришларига йўл қўймаган қўриқчилар билан муштлашувга киришиб кетган, улардан бирига жиддий тан жароҳати етказишга ҳам улгурган. Воқея акс этган видео интернет оламида тезда тарқаб кетгач, футболчи бир зумда клуб мухлисларининг ғазабига дучор бўлади. Айнан мухлисларининг талаби учун клуб Спаҳич билан тузилган шартномани бекор қилишдан бошқа чора топа олмай қолади.
Адам Жонсон
Бундан бир неча йил илгари АПЛнинг энг тезкор футболчиларидан бири саналган, Адам Жонсоннинг аҳволиқ қолганлларникидан тубдан фарқ қилади. Қаҳрамонимиз ўзи тўп сурган клубнинг вояга етмаган мухлисасининг номусини топташда айбланиб қамоққа олинган эди. Суд ишида ютиб чиқиш учун ўз уйини сотиб энг машхур адвокатларни ёллаган бўлсада, қонун уни 6 йилга озодликдан маҳрум қилгач, унинг клуби футболчи билан шартномни бекор қилиши табиий хол. Энг ачинарлиси шундаки, Адам Ангилянинг энг ёмон қамоқҳоналаридан бирида сақланмоқда ва унинг ишни қайта кўриб чиқиш билан боғлиқ барча илтимослари рад этилмоқда.
Ҳатем Бен Арфа
Келиб чиқиши тунислик бўлган футболчи қанчалар иқтидорли бўлмасин, ўзининг эркатойлиги сабабли боши балодан чиқмайди десак, адашамган бўламиз. Қаҳрамонимиз Ангилянинг «Нюкасл» клуби сафида ажойиб ўйиналр ўтказган бўлсада, бирор маротаба машғулотларда жиддий тер тўкмаган десак ишонасизми? Футболчига устозлик қилган мураббийларнинг айтишича, Ҳатем ҳафталаб машғулотларда иштирок этмас, доимо ортиқча вазн муаммосига дуч келсада, уни бартараф этиш учун ўзида ирода тўпа олмас экан. Энг қизиғИ шундаки, футболчи маъсулиятсиз бўлишига қарамай, жамоадаги энг катта маъош олувчи футболчилардан бири саналар, бу эса, жамоадошларининг ғазабини қўзғатар эди. Иш шу қадарга бориб етдики, футболчининг жамоадошлари уни клубдан ҳайдалишини жамоа раҳбарларидан талаб қилишди. Клуб аввалига футболчини ёшлар жамоасига ўтказди. Бу кутилган натижани бермагач эса, футболчи билан тузилган шартномани бекор қилди.
Адриан Муту
Раман Абрамович даврининг илк йилларида ҳарид қилинган руминялик ҳужумчи футбол тарихидаги энг катта жарима тўлаган футболчи сифатида тарихда қолди. Дарҳақиқат, қаҳрамонимиз 2004-йилги мавсум олдидан допинг тесдан ўта олагани ҳам етмаганидек, унинг қонида кокоин моддаси аниқланади. Ушбу воқеядан сўнг, УЭФА футболчини 7 ойга футболдан четлатади. «Челси» эса, футболчини сотиб олиш учун сарфлаган 14 миллион евро пулни Адриендан ундириб беришларини талаб қилиб судга мурожаат этади. Узоқ давом этган суд жароёнида «Челси» ғолиб чиқади ва ҳужумчи жабрланувчи сифатида қайта суд ишини очган бўлсада, суд футболчига қўшимча яна 3 миллиион евро жарима солиди ва футболчи умумийҳисобда 17 миллион евро жарима тўлашга мажбур бўлади.