Кириш Регистрация
08/12 00:45 Лацио 3-1 Ювентус
08/12 01:00 Барселона 5-2 Мальорка
08/12 16:00 Эйбар 0-1 Хетафе
08/12 16:00 Крилья Советов 2-3 Урал
08/12 16:30 Лечче 2-2 Женоа
08/12 18:00 Бетис 3-2 Атлетик Бильбао
08/12 18:30 Сочи 1-1 Рубин
08/12 19:00 Астон Вилла 1-4 Лестер
08/12 19:00 Норвич Сити 1-2 Шеффилд Юнайтед
08/12 19:00 Ньюкасл 2-1 Саутгемптон
08/12 19:00 Сассуоло 2-2 Кальяри
08/12 19:00 СПАЛ 0-1 Брешиа
08/12 19:00 Торино 2-1 Фиорентина
08/12 20:00 Вальядолид 0-0 Реал Сосьедад
08/12 21:00 Спартак 1-4 Ростов
08/12 21:30 Брайтон 2-2 Вулверҳэмптон
08/12 22:00 Сампдория 0-1 Парма
08/12 22:30 Леганес 3-2 Сельта
09/12 00:45 Болонья 2-3 Милан
09/12 01:00 Осасуна 1-1 Севилья
10/12 01:00 Вест Хэм - Арсенал
10/12 22:55 Зальцбург - Ливерпуль
10/12 22:55 Наполи - Генк

Хабарлар

Ибраҳимович фаолиятини қаерда давом эттиради?

Баҳо:
+ | -

Швециялик футболчи ўзининг инстаграм тармоғИ орқали ўз фаолиятини Испанияда давом эттиришини эълон қилганидан хабарингиз бор. Футболчининг сўзларидан сўнг, кўплаб ғарб нашрлари футболчининг келажаги ҳақидаги миш-мишларни урчитиб юборди. Бугун ушбу мавзуга ойдинлик киритиб ўтамиз.

Златан «Лос-Анджелес Гэлакси» таркибида фантастик ўйин намойиш этишга муваффақ бўлди. Ибра МЛС доирасидаги 57 та учрашувда 52 бор го киритибгина қолмай, 17 бор голли узатмани амалга оширишга ҳам муваффақ бўлди ва барчага нималарга қодир эканлигини яна бир бор исботлаб берди. Янги минтақага тезда кўникиб кетган қаҳрамонимиз МЛСга бўлган эътиборни бир мунча оширишга ҳам муваффақ бўлди.

“Мен бу ерда «Фиат»лар орасидаги «Феррари»дек ҳис этяпман”

Шу йилнинг 31-декабрь санасида футболчининг клуб билан тузган шартномаси ўз якунига етади. Футболчи клуб билан шартномани узайтириш борасида музокаралар ўтказмаётганидан кўриниб турибдики, Ибра МЛСда қолмоқчи эмас. Айниқса, ижтимоий тармоқдаги чиқишдан сўнг, уни ўз жамоасига таклиф қилишни истаётган клублар сони кескин ошиб кетди. «Ле Газзета Делла Спорт» нашри тарқатган хабарларга кўра, Ибраҳимович билан Бразилиянинг «Фламенго» жамоаси билан шартнома имзолаш борасида музокаралар ўтказмоқда.

Шунингдек, Испаниянинг «АC» нашри берган маълумотларга кўра, Златан Аргентинанинг «Бока Хуниорс» жамоасига ўтишга яқин турибди. Аргентина клуби раҳбарлари йил охирда бўлиб ўтадиган сайлов жараёнида ғолиб чиқиш учун жамоага Ибраҳимовични олиб келишни кўзлаб туришибди.

Шу ўринда Италия нашрлари томонидан тарқатилган ахборотларга қараганда, Ибраҳимович ўз фаолиятини «А церийа»да давом эттиради. Унинг ҳизматларига ушбу юртнинг нақд 16 та клуби футболчини ўз сафига қўшиб олишни ният қилмоқда.

«Италия менинг иккинчи уйим, бироқ иложи борича энг яхши таклифларни кўриб чиқишга интилмоқчиман. Агарда Италияга қайтсам, чемпионлик учун кураш олиб борадиган жамоа сафида тўп суришни истайман. Бошқача бўлиши ҳам мумкин эмас. Мен ҳали ҳам мавсум давомида 20 та гл киритишга қодирман»

«Ле Газетта делла Спорт»

Ибраҳимовичнинг ўзи фаолиятини «Наполи»да давом эттиришга қарши эмас. Футболчи ўзининг сўнгги интервьюсида ушбу клуб ҳақида қуйидаги сўзларни айтиб ўтди.

"Мен яқиндагина Марадона ҳақида олинган ҳужжатли фильмни томоша қилдим. Ҳеч ким у каби футболда буюк бўла олмаган. Айниқса, ушбу шахар уни қай даражада яхши кўрганини томоша қилиб, ушбу шахар жамоаси учун тўп суриш қанчалар ёқимли эканлигини ҳис этдим. Бу сўзларим билан «Наполи»га ўтмоқчи деган фикр уйғонмасин. Менинг ушбу клубга ўтишимни бошқа инсонлар ҳал этади. Шундай бўлсада, ушбу клубнинг мени руҳлантира оладиган мухлислар армияси бор эканлигини қайд этиб ўтмоқчи эдим. Агарда мен «Наполи»га ўтсам, ҳар бир учрашув катта байрамга айланиб кетади. Шунингдек ҳозир ушбу клубда Карло Анчелотти фаолият олиб бормоқда. У ажойиб мураббий”

«Ле Газзета Делла Спорт»

Шу ўринда «Наполи» футбол клуби президенти Де Лаурентис ҳам футболчининг интервьюсига ўз жавобини кечиктирмади.

“Ибраҳимовичнинг жамоамизга келиши расмий таклиф бўлмасада, менинг истагим эди. Биз Златан билан яқин дўстмиз. Биз асосан майдон ташқарисида учрашиб қоламиз. Сўнгги бор Лос Анжелс шахрида уюштирган байрам кечамда кўришган ва унинг трансфери ҳақида суҳбатлашган эдик. Шундай бўлсада, бу траснфернинг амалга ошиши Златаннинг ўзига боғлиқ." 

Жанлукка Ди Марцио суҳбатлашган интервьюдан

Ушбу интервью омма юзини кўргани ҳали кўп бўлмаган бўлсада, Италиянинг бир нечта нашрлари Ибраҳимочга «Наполи» жамоаси томонидан таклиф этиладиган шартноманинг қандай кўринишда бўлиши ҳақида хабар тарқатишмоқда. Унга кўра, клуб футболчи учун йилига 6 миллион евро маош кўрсатилган бир ярим йиллик шартнома таклиф этади.

Шу ўринда Англия нашрлари футболчи ҳақидаги миш-мишларни тўлиқ рад этмоқда ва бу Ибраҳимовичнинг навбатдаги ҳазилли эканлигига барчани ишонтиришмоқда. Ингилизларнинг фикрича, Ибраҳимович МЛСда зериккан ва пляжлардан бирида дам олиш учунгина Испанияга ташриф буюради.

Манба: stadion.uz
Киритилди: 19:16, 31.10.2019.
Ўқилди: 1803 марта.
Фикрлар: 1 та.

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.