Кириш Регистрация
26/06 01:00 Кюрасао 0-2 Кот-д'Ивуар
26/06 01:00 Эквадор 2-1 Германия
26/06 04:00 Япония 1-1 Швеция
26/06 04:00 Тунис 1-3 Нидерландия
26/06 07:00 Туркия 3-2 АҚШ
26/06 07:00 Парагвай 0-0 Австралия
26/06 23:59 Норвегия 1-4 Франция
26/06 23:59 Сенегал 5-0 Ироқ
27/06 05:00 Уругвай 0-1 Испания
27/06 05:00 Кабо-Верде 0-0 Саудия Арабистони
27/06 08:00 Миср 1-1 Эрон
27/06 08:00 Янги Зeлaндия 1-5 Бельгия
28/06 02:00 Панама - Англия
28/06 02:00 Хорватия - Гана
28/06 04:30 Конго ДР - Ўзбекистон
28/06 04:30 Колумбия - Португалия
28/06 08:00 Жазоир - Австрия
28/06 08:00 Иордания - Аргентина

Серҳио Агуэрони ҳайратда қолдирган футболчилар

Баҳо:
+ | -

Ушбу рукнимизга оид навбатдаги интервьюлар тўпламини эътиборингизга ҳавола этамиз. Бугунги сонда «Манчестер Сити» жамоасининг тирик афсонаси Серҳио Агуэро томонидан эътироф этилган футболчилар ҳақида сўз боради.

Серҳио Рамос



Унга қарши майдонда ҳаракатланиш жуда мушкул. Серҳио жисмонан кучли ва эгилувчан ҳимоячи. Мен унга қарши бир неча бор тўп сурганим боис, унинг имкониятларини яхши биламан. Биласизми, ҳужумчилар учун муаммо туғдиришни истаган ҳимоячиларда 3 та ҳислат бўлиши лозим. Булар, жанговарлик ҳисси, ўйинни ўқий олиш ва ўз вақтида қўполлик ишлата билишдир. Серҳио ушбу 3 та ҳислатга эга замонавий футболдаги кам сонли ҳимоячилардан бири саналади.

Диего Марадона



Бутун дунё учун Марадона футбол оламидаги энг буюк шахс саналади. Шунингдек, барча замонларнинг энг яхши футболчиси ҳамдир. Аргентиналик барча инсонлар Марадоннанинг ватандоши эканлигидан фахрлашига Шубҳам йўқ. Тўғри, ҳозирда бизнинг алоқаларимиз аввалги даражада эмас, бироқ унинг футбол майдонида кўрсатган мўъжизлари олдида ҳайратда қолмасликнинг иложи йўқ.

Роналдиньо



Бразилия ва Аргентина футболи ўртасидаги рақобат бир асрдан бери тўхтамаётган бўлсада, ушбу юрт вакилларининг иқтидорига қойил қолмасдан иложингиз йўқ. Айниқса Роналдиьонинг ҳаракатлари ҳақида алоҳида тўхталиб ўтиш лозим. Мен унинг ўйин давомида бажарган финтларини қайтаришга урунганим сари унинг нақадар кучли теҳника эгаси эканлигини англаб боряпман. Дарҳақиқат, у футбол афсунгари!

Роналдо



Мен кўплаб ҳужумчиларнинг ўйинини томоша қилган бўлсамда, улардан фақат бир нафарига ўхшашни орзу қилар эдим. Кучли теҳника ва гол сезиш қобилияти туфайли майдоннин исталган нуқтасида рақибга ҳафв туғдира оладиган Роналдо менинг ёшликдаги кумирим эди. Нафақат менинг балки, миллионлаб болакайлар айнан унга ўхшаб тўп тепишни исташган бўлса, ажаб эмас. У менинг позициамда тўп сурган барча замонлардаги энг кучли футболчи ва чинакам феномен.

Леонель Месси



Шахсан мен учун Дунёдаги энг кучли футболчи бу Месси. У ўзга сайёрадан ва у унинг ўйинларидан завқланмасликнинг иложи йўқ. Менимча бу мавсумда айнан у «олтин тўп»ни қўлга киритиши лозим. Тўғри, Роналдуни ҳам четга суриб ташлаб бўлмайди, бироқ Месси ҳар мавсумда бир донадан гол киритган тақдирда ҳам дунёдаги энг кучли футболчи бўлиб қолаверади.

Манба: Stadion.uz
Киритилди: 23:46, 31.10.2019.
Ўқилди: 7202 марта.
Фикрлар: 6 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Ўзбекистон терма жамоаси собиқ футболчиси Каннаваронинг тайинланишини танқид қилди [9003]

ЖЧ-2026. Норвегия 1/16 финалида кимга қарши ўйнаши маълум бўлди [5285]

ЖЧ-2026. Миср терма жамоаси 1/16 финал босқичидаги рақибини билиб олди [4723]

Аргентина терма жамоасининг ЖЧ-2026 плей-офф босқичидаги рақиби маълум бўлди [4667]

Германия терма жамоаси жаҳон чемпионати 1/16 плей-офф босқичидаги рақибини билиб олди [3746]

ЖЧ-2026. Франция терма жамоаси 1/16 финалидаги рақибини билиб олди [3602]

«Барселона»нинг 18 ёшли юлдузи Англиянинг топ-клублари қизиқишига жавоб қайтарди [3168]

Тареми: «Турнир – шунчаки ҳалокат. Инфантино барча муаммоларни ҳал қилишини айтганди, аммо ФИФА ҳеч нарса қилмади» [2532]

«МЮ» «Реал» ярим ҳимоячисини энг кўп маош олувчи футболчига айлантиришга тайёр [2386]

«МЮ» Онана ўрнига уч нафар дарвозабондан бирини танлайди [2333]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик