Франциянинг «ПСЖ» клуби ҳужумчиси Эдинсон Кавани мавсум якунига етганидан сўнг жамоани тарк этади.
Манбанинг айтишига қараганда, уругвайлик ҳужумчи мавсум якунига етганидан сўнг жамоани тарк этиш ҳақида клуб раҳбариятини огоҳлантиришга улгурди. Кавани якунига етадиган шартномасини узайтириш ниятида эмас.
Аввалроқ 32 ёшли ҳужумчига «Атлетико» ва «Ювентус» клублари қизиқиш билдиришаётгани ҳақида хабарлар тарқалганди. Шунингдек, унга АҚШнинг «Интер Майами» клуби ҳам қизиққанди, бироқ Кавания Дэвид Бекхэм клубига ўтишдан бош тортди.













