Кириш Регистрация
01/08 19:30 Андижон 0-0 Пахтакор
01/08 20:30 Бухоро 2-1 Локомотив
02/08 19:30 Навбаҳор - Хоразм
02/08 20:00 Машъал - Сўғдиёна
02/08 20:30 Қизилқум - Бунёдкор

Лига-1. «ПСЖ» аутсайдерга ютқазди (видеошарҳ)

Баҳо:
+ | -

Франция чемпионатининг 12-тури доирасида "Дижон" майдонига сафар уюштириб, имкониятни бой бериб қўйди.

Учрашувнинг 19-дақиқасида Ди Мариянинг узатмасидан кейин Мбаппе дарвозабон билан яккама-якка вазиятга чиқиб кетди ва дарвозани ишғол қилди. Биринчи бўлимга қўшиб берилган 6 дақиқада эса майдон эгалари ҳисобни тенглаштиришди. Ён томондан етказиб берилган узатмани Навас қайтарди. Шуйар эса қайтган тўпни дарвозага йўллади.

Иккинчи тайм дебютида "Дижон" иккинчи голни уришга муваффақ бўлди. Кадис 3 ҳимоячини алдаб, жарима майдонига кириб борди ва дарвозабоннинг оёқлари орасидан тўпни дарвозага жойлаб қўйди.

Қолган дақиқаларда парижликлар кўплаб хавфли вазиятлар яратишди. Икардининг ўзи 3 марта рақиб дарвозасини ишғол қилиши мумкин эди, унинг битта зарбаси тўсинга теккан бўлса, иккита зарбага аниқлик етишмади. Шунингдек, Парадис берган зарбадан кейин тўп устунга тегди. Ди Мария ҳам қулай вазиятни кўкка совурди.

Бу "ПСЖ" учун мавсумдаги учинчи мағлуб бўлди. Шунга қарамай, Тухель жамоаси 27 очко билан якка пешқадам бўлиб турибди. "Дижон" ушбу ўз очколарини 12тага етказиб, сўнгги ўринни тарк этди.

Франция чемпионати, 12-тур
"Дижон" - ПСЖ 2:1
Голлар: Мбаппе, 19 - 0:1, Шуйар, 45+6 - 1:1, Кадис, 47 - 2:1
"Дижон": Гомис, Кулибали (Амальфитано, 29), Шафик (Мендиль, 33), Манга, Лотоа, Балде (Мавидиди, 54), Ндонг, Шуйар, Музинга, Тавареш, Кадис.
ПСЖ: Навас, Бернат (Курзава, 64), Кимпембе, Дагба, Маркиньос, Паредес (Кавани, 72), Гуйе, Ди Мария, Диалло (Дракслер, 81), Мбаппе, Икарди.
Огоҳлантиришлар: Ндонг (12), Кадис (14), Кимпембе (15), Мендиль (58).

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 08:59, 02.11.2019.
Ўқилди: 3492 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

«Арсенал» Винисиус билан шахсий шартнома бўйича келишувга эришди [3046]

Bild: «РБ Лейпциг» «Реал»нинг Диоманде бўйича 2 та таклифини рад этди [2668]

Арбелоа "Фулхэм"га "Реал" футболчисини олиб келмоқчи [2565]

Журналист «Реал» ва Винисиус ўртасидаги музокаралар ҳамда келишмовчилик сабабини ошкор қилди [2520]

«Барселона» Бельгиянинг иккинчи лигасидан қанот ҳужумчисини сафига қўшиб олди [2351]

Ўртоқлик учрашуви. "Бирмингем" - "Барселона" беллашувининг асосий таркиблари эълон қилинди [1976]

«Барселона» ўртоқлик учрашувида «Бирмингем Сити»га пенальтилар сериясида мағлуб бўлди (видеошарҳ) [1892]

«Реал» Ямалнинг оёғини синдиришига бир баҳя қолган футболчини сотиб олмоқчи [1788]

«ПСЖ» «Барселона» футболчисини қўлга киритишга қатъий қарор қилди [1764]

«Фулхэм» «Реал»дан уч нафаp футболчини ўз сафига қўшиб олмоқчи [1751]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик