Кириш Регистрация
22/12 00:45 Лечче 1-2 Лацио
22/12 01:00 Барселона 1-2 Атлетико
22/12 16:30 Рома 5-0 Парма
22/12 18:00 Валенсия 2-2 Алавес
22/12 19:00 Фулхэм 0-0 Саутгемптон
22/12 19:00 Лестер 0-3 Вулверхэмптон
22/12 19:00 Ман. Юнайтед 0-3 Борнмут
22/12 19:00 Эвертон 0-0 Челси
22/12 19:00 Венеция 2-1 Кальяри
22/12 20:15 Реал Мадрид 4-2 Севилья
22/12 21:30 Тоттенхэм 3-6 Ливерпуль
22/12 22:00 Аталанта 3-2 Эмполи
22/12 22:30 Леганес 2-5 Вильярреал
22/12 22:30 Лас-Пальмас 1-0 Эспаньол
23/12 00:45 Монца - Ювентус
23/12 01:00 Бетис - Райо Вальекано
23/12 22:30 Фиорентина - Удинезе
24/12 00:45 Интер - Комо

ОФКнинг футбол маъмурий тузилмалари бўйича илк дастури якунланди

Баҳо:
+ | -

Биласиз, Ўзбекистон футбол ассоциацияси ҳамда Осиё футбол конфедерацияси ўртасидаги алоқалар янада ривожланиб, тобора янги босқичга кўтарилиб бормоқда.

Бунинг натижаси ўлароқ, қитъа футбол уюшмаси бир қатор мусобақа ҳамда муҳим спорт тадбирлари мезбонлигини Ўзбекистонга топширмоқда.

Жумладан, 28 октябрь - 1 ноябрь кунлари пойтахтимизда Ўзбекистон футбол ассоциацияси ташаббуси билан Осиё футбол конфедерацияси томонидан футбол маъмурий тузилмалари иш фаолиятини ташкил этиш мавзусида семинар бўлиб ўтди. Қайд этиш жоизки, бундай семинар илк бора ОФК томонидан унга аъзо ассоциациянинг бевосита ўзида ташкил этилди.

Мазкур дастур давомида Ўзбекистон футбол ассоциацияси ҳамда Профессионал футбол лигаси мутахассислари Жаҳон спорт академияси ва Осиё футбол конфедерациясининг тажрибали мутахассислари маърузаларини тинглаб, ўз соҳаларидаги сўнгги инновация ва янгиликлардан бохабар бўлиш имкониятига эга бўлишди.


“Манчестер Юнайтед”, “Челси”, “Ридинг” каби клублар, шунингдек, бир қатор маҳаллий ва халқаро футбол ассоциацияларида узоқ муддат фаолият олиб борган тажрибали мутахассислар – Стив Гриффтс (Шимолий Ирландия), Пол Нелсон (Англия), Стивен Фолк (Англия), Татяна Ҳенни (Швейцария), Ласло Сцалай (Венгрия), Жоана Жон (Малайзия) ҳамда Лиу Жиае (Хитой) каби маърузачилар замонавий футбол тузилмалари, уларнинг фаолиятини тўғри ташкил этишда эътибор қаратиш лозим бўлган муҳим жиҳатлар, бошқарувчи кадрларнинг кўникма ва маҳоратини ошириш, футбол учрашувлари ва катта мусобақаларни ўтказиш, медиа-маркетинг соҳаларининг фаоллигини таъминлаш, бунда замонавий технологиялардан фаол тарзда фойдаланиш, шунингдек, спорт ҳуқуқи ҳамда жаҳон миқиёсида муваффақиятга эришган етакчи футбол ассоциациялари тажрибалари бўйича ўз билим ва маҳоратларини ўртоқлашишди.

Бугун мазкур дастур ўз иш фаолиятини якунлади. Унинг қатнашчиларига махсус сертификатларни топшириш маросимида ЎФА Биринчи вице-президенти Равшан Эрматов ҳам иштирок этди ва бундай муҳим дастурнинг дастлабкисини ташкил этишда ОФК томонидан ЎФАга билдирилган юксак ишонч учун миннатдорчилик билдирди.

Қайд этиш жоизки, ушбу дастур Осиё футбол конфедерацияси томонидан унга аъзо миллий ассоциацияда илк бора ташкил этилди ва унга Ўзбекистон футбол ассоциацияси мезбонлик қилди. Мазкур дастурнинг муваффақиятли якунланиши асосида ОФК қитъамизнинг бошқа мамлакатлари футбол ассоциацияларининг ҳам мутахассислари малакасини шу асосда ошириб бориш тажрибасини йўлга қўяди.

Манба: ufa.uz
Киритилди: 09:35, 02.11.2019.
Ўқилди: 1499 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.