Кириш Регистрация

Кафу фарзандининг ўлими ҳақида илк бора гапирди

Баҳо:
+ | -

Бразилия терма жамоаси сафида икки карра Жаҳон чемпиони бўлган Кафу фарзандининг ўлими ҳақида биринчи марта сўзлаб берди. Унинг 29 ёшли ўғли Данило 4 сентябрь куни юрак ҳуружидан сўнг вафот этганди.

— Бизнинг дўстларимиз билан 5 сентябрь куни футбол ўйнимиз бор эди. Бироқ, ўша ўйинни бир кун аввалга сурдик, сабаби АҚШга хизмати сафаримиз бор эди. Мен ва Данило битта жамоада тўп сурар эдик. Биринчи бўлим якунланганидан сўнг танаффус пайтида у майдондан чиқиб кетди, мен бўлса ўйнашни давом эттирдим.  Орадан уч дақиқа ўтгач менга шовқин эшитилди. Қизиққонлигим сабаб шовқинни кўриш учун бордим. Не кўз билан кўрайки, фарзандим юрак ҳуружидан дабр кўраётган эди... Бақиришни бошладим, чунки унинг юрагидаги муаммо ҳақида билардим, —Кафунинг сўзларидан иқтибос келтирмоқда Veja журнали.

— Биз касалхонага келганимизда шифокор мен билан алоҳида суҳбатлашмоқчи эканлигини ҳақида гапирди. Мен докторга ҳеч нарса ҳақида гапирмаслигини сўрадим, чунки, ўғлим ҳеч нарсани сезмаётган эди. Мен Худодан фарзандимни жонини олмаслигини сўрадим, бироқ... фарзандим ҳаётдан кўз юмганди.

— Фарзанднинг дафн этиш маросими сизнинг ҳаётингиздаги барча нарсалардан фарқ қилар экан. Ҳар беш кунда мен унинг қабрини зиёрат қиламан. Унинг хонасига киришга ҳалиям ўзимда куч топа олмайман. Ўғлимнинг вафотидан сўнг майдонга умуман қайтмадим. Фарзанднинг тобутига қараш... буни сўз билан ифодалаб бўлмайди. Мен доим йиғлайман. Дўстларимга қўнғироқ қилиб ҳам йиғлайман, улар мени тўғри тушунишади ва жим туришади. Йиғи мени тинчлантиради. Қайси футболчи билан қайси клубда ўйнаган бўлсам барчаси ҳамдардлик билдирди. Дафн маросимидан сўнг бир неча кун телефонимни ўчирмадим, телефонимга 5 мингтадан ортиқроқ хабарлар келди, — дея қўшимча қилди Кафу.

Эслатиб ўтамиз, 49 ёшли Кафу 1994, 1998, 2002 ва 2006 йиллардаги Жаҳон чемпионатида ўйнаган. 1994 ва 2002 йилги ЖЧда ғолиб чиққан. 

Киритилди: 14:50, 02.11.2019.
Ўқилди: 6284 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.