Кириш Регистрация

Балотелли: «Мухлислар трибунасидаги «одамлар» учун шармандалик!»

Баҳо:
+ | -
Бўлим: ЕВРОПА

Италиянинг «Брешия» клуби ҳужумчиси Марио Балотелли «Верона» клубига қарши бўлиб ўтган учрашув мобайнидани воқеа ҳақида фикр билдирди.

Эслатиб ўтамиз, Болетелли учрашувнинг 9-дақиқасидаёқ ирқчилик руҳидаги ҳақоратлар сабаб майдонни тарк этмоқчи бўлди.

«Жамоадошларим майдонда мени қўллаб–қувватлашгани учун уларга миннатдорчилик билдираман. Чин кўнгилдан раҳмат айтаман. Сизлар ҳақиқий инсон эканликларингизни исботладингиз», – деб ёзади Балотелли ўзининг “Инстаграм”даги расмий саҳифасида.

Шунингдек, уни ҳақорат қилганлар ҳақида ҳам ўз фикрларини ёзиб қолдирди:

«Фан-клуб трибунасида ўтириб мени ҳақорат қилган “одамлар”, сизлар ўзларингни ўзларинг шарманда қилдинглар! Ўз фарзандларингиз, аёлингиз, ота-онангиз ва дўстларингизни олдида шармандалик!», - қўшимча қилди Балотелли.

Киритилди: 12:18, 04.11.2019.
Ўқилди: 2125 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.